19 шаъбон
1447
ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ ЗОТНИНГ ЯХШИ КЎРИБ ТАНАВУЛ ҚИЛГАН ТАОМЛАРИ
Росулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламнинг суюб еган таомлари ошқовоқ, шўрвага тўрғалган нон, ҳалво, асал ва гўшт маҳсулотларидан - ҳайвоннинг қўл-оёқ гўшти, бел, елка гўштлари, қуритилган ва қовурилган гўшт эди. Қурутилган нонни цирка билан, тарра (узунчоқ бодиринг)ни туз билан ер эдилар. Асалга сарёғ аралштириб танавул қилишни, сарёғ аралаштирилган хурмо ва сарёғни ўзини ҳам ёқтирар эдилар. Саримсоқ ва шукаби ҳидга таъсири бор нарсаларни истеъмол қилмас эдилар. Мевалардан ёқтирганлари, энди етилган қуритилган хурмо ва узум эди. Худди шунингдек тарвуз танавул қилишни ҳам ёқтирар эдилар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор таомни ёмон деб айбламас эдилар. Таом ҳозир қилинса, иштаҳалари тортса ер, бўлмаса емас эдилар. (оламларга раҳмат зот шундай қилган бўлса, аёлини овқатни шўр қилдинг деб койиётган биродарлармиз бир мулоҳаза қилиб кўрсалар бўларкан!).
У зот алайҳиссаломга Мадина атрофларидан чучук сув олиб келтирилар эди. Кечаси салқинлатилган сувни совуқлиги боис ҳуш кўрар эдилар. Энг ёқтирган ичимликлари сут эди. Овқатланганларида ерга ўтириб, бирор нарсага суянмас эдилар. У зотнинг икки дона сув идишлари бўлиб, бири - ёғочдан темир билан бирлаштириб қилинган қалин идиш, иккинчиси – шишадан қилинган идиш бўлиб унда таҳорат ҳам қилар эдилар.
Тошкент Ислом институти 1-босқич талабаси
Қурбонов Салоҳиддин тайёрлади.
05:09 / 29.11.2016
4064
Аввалги мақола
Сафар ойининг 28-куни
Тарихда бугун
2386
Кейинги мақола
Шаъбон ойининг 17 куни
30
Тарихда бугун
Мақолалар
وَقِيلَ لِرَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم: نَرَى مُؤمِناً يَخْشَعُ وَمُؤْمِناً لَا يَخْشَعُ، مَا السَّبَبُ فِي ذَلِكَ؟ فَقَالَ: «مَنْ وَجَدَ لِإِيمَانِهِ حَلَاوَةً خَشَعَ، وَمَنْ لَمْ يَجِدْهَا لَمْ...
10:54 / 30-январь
Мақолалар
وَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى
اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : إِذَا كَانَ يَوْمُ الْقِيَامَةِ كُنْتُ
إِمَامَ النَّبِيِّينَ وَخَطِيبَهُمْ وَصَاحِبَ شَفَاعَتِهِمْ غَيْرَ فَخْرٍ.
رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.&nbs...
17:22 / 22.10.2025
Мақолалар
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28.06.2025
Мақолалар
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024
ٍКўп кўрилганлар