24 жумадул аввал 1446
Пайғамбаримга муҳаббат

Келди хаёлимга бир ажиб

  Қилган эди уни Ваҳб ривоят.

Бани Исроилда бир осий бор эди:

Юз йил исён қилди, жуда зулмкор эди.

Умри тугаб, жонин Ҳаққа топширди,

Денгиз кўпигидан гуноҳларин оширди.

Қавм деди: “Бу осийни кўммоқ–айбдир,

Бунга жаноза, кафан ҳам хайфдир”.

Улоқтирдилар кимсасиз ахлатхонага,

Бормадилар ҳолин сўраб мотамхонага.

Аллоҳ туширди дарҳол Мусога ваҳий:

“Қавминг ундоқ қилмасинлар қилгин наҳий”.

Шунда Мусо: “Ё Роббий, у зулмкор эди,

Қавмим ундан норизо”,– деди.

Аллоҳ айтди: “Унда бир маҳбуб амал бор,

Қилай ундан сен ва қавминг хабардор.

Тавротни очиб кўрса Муҳаммад исми,

Тўларди муҳаббат ила жисми.

Ўпарди, саловот айтиб Муҳаммад исми,

Шу боис гуноҳларин кечирдим,

Номаи аъмолидан хатоларин ўчирдим.

Бани Исроилдаги осий бир уммат

Кўрсатди Пайғамбаримга олий ҳурмат.

Шул сабабдан эришди мағфиратга,

Йўл олди ҳузур ила охиратга”.

Бошқа уммат вакили эришди шундоқ офиятга:

Уммат бўлатуриб эришмасак, қолурмиз уятга.

Биз ҳам кўрсатайлик у зотга эҳтиром.

Сукунат нозил бўлсин, қалблар олсин ором.

Даъво қилсангиз муҳаббати Аллоҳ,

Деди каломида: “Фаттабиъууниий юҳбибкумуллоҳ”*

Қилинг Пайғамбаримга эҳтиром, таъзим,

Мақталгандир “Иннака лаъалаа хулуқин аъзийм”**

 

* Оли Имрон сураси, 31–оят. Маънолар таржимаси юқорида ўтди.

** Қалам сураси, 4–оят. Маънолар таржимаси қуйида келади.

Андижон шаҳар Ҳазрати Билол  номли жоме

масжид имом-хатиби: Равшанбек Ўринбоев

   
17:30 / 12.12.2016
Аввалги мақола
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...