24 жумадул аввал 1446
РОСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ҲАҚИДА НИМА БИЛАСИЗ?
Мана муборак, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам туғулган ой ҳам кириб келди. Кўпчилик илм аҳли биродарларимиз бақадри имкон суюклигимиз – Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳ васалламнинг сийратларига бағишлаб турли мақолалар битмоқда. Албатта, бу нарса ҳар қандай динининг юксалиши ва халқининг маърифатли бўлишига хайрихоҳ бўлган кишига хурсандчилик бахш этади. Биз ҳам, Аллоҳ таолодан тавфиқ тилаб, ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳ васалламнинг сийратларига доир, кўпчилик эшитмаган, эшитган бўлса ҳам такрор эшитишлиги янада иймонига қувват бўладиган қирраларидан бақадри имкон тўплашга урундик. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам барча сифатларида бўлганидек,  тавозеъликда ҳам энг юксак  эдилар: 1-         Мушукка идишни эгиб бериб турар эдилар. Сувга қонмагунча идишни кўтариб қўймас эдилар. 2-         Ашоблари орасида оёқларини чўзиб  ўтирмас эдилар. 3-         Қуллари ва чўриларининг озуқаси у зотникидан фарқ қилмас эди. 4-         Ўзига хизмат қилганга хизмат қилар эдилар. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу у зотнинг камолиятларни сифатлаб: “Йигирма йилча у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга хизмат қилдим. Аллоҳга қасам, уйдаликларида ёки сафардаликларида бирор хизматлари учун шерик бўлиб юрган бўлсам, у зотнинг менга қилган хизматлари, мен у зотга қилгандан каме мас эди. Менга бирор марта “Уфф” демаганлар. Мен бирор иш қилсам, “Нега қилдинг”, агар бирор ишни қилмасам, “Нега қилмадинг”, деган ҳам эмаслар”, - деганлар. 5-         Очиқ юзли, табассуми кўп эдилар. 6-         Аллоҳ таоло бутун ер хазиналарининг калитини берган бўлсада, у зот нонга цирка қўшиб ер, “Цирка энг яхши хўрак” дер эдилар. 7-         Овқат танламас эдилар: ҳозир қилинганини еб, йўғини қидирмаган эдилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зайтун енглар ва ёғидан суртинглар. Чунки у муборак дархтадандир”, дея шифобахш озуқаларни биз умматига тавсия ҳам қилар эдилар. 8-         Жунли кийим ҳам ямоқ кийим ҳам кийганлар. пахта ва зиғир матриалидан қилинган кийимни хуш кўрар эдилар. Яшил рангли кийимни жуда ёқтирар эдилар. 9-         Сафарларида у зот алайҳиссаломга, доимо шиша идишда мой, сурма солинган идиш, ойна ва тароқ, қайчи, мисвок, игна-ип ҳамроҳ бўлар эди. 10-       Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақла ҳазил қилар эдилар. Бир сафар бир аёл келиб: “Эй Аллоҳнинг Росули эрим касал, сизни йўқлаяпти”, - деди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Шояд эринг кўзида оқи бўлса”, - дедилар. Ҳалиги аёл, уйига қайтиб эрининг кўзини очиб кўраётган эди, эри: “(тинчликми) нима қилмоқчисан”, - деди. Аёл: “ Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар, кўзингизда оқ бор экан”, - деди. Аёлнинг эри: “Ҳамманинг ҳам  кўзида оқлик бор эмасми?!”, деди. Оламларга раҳмат зот ҳатто ёш болаларга ҳам ҳазил қилар эдилар. 11-       Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам киши сочи ва соқолидаги оқ толани юлишлигини ёқтирмас эдилар. 12-       Беўрин гапирмас, қисқа кенг маъноли гапирар эдилар. Бозорлар ва бошқа жойларда баланд овозда бақирмас эдилар. 13-       Ҳар бир нарсага тайёр турар эдилар. 14-       Кишиларни айиблай вермас эдилар. 15-       Бировнинг гапини бўлмас эдилар. 16-       Гап гапирсалар, кенг мазмунли, санаган санай оладиган қилиб, уч марта такрорлаб гапирар эдилар, тоинки, тингловчи тушунсин, эслаб қолсин ва амалга татбиқ қилсин! 17-       Қуёш ёки ой шуъласида соялари кўринмас эди. 18-       Савдолашган кишисига ихтиёр берар эдилар. 19-       Аёл киши ҳадя қилса, эри рози бўлмагунча олмаганлар. 20-       Бирор нарсани қўллари билан урмаганлар. Бирор аёли, бирор хизматкорини урмаганлар. (Аёлига қўл кўтариш уёқда турсин, ота-онасига қўл кўтаришга журъат қилганлар бир тафаккур қилиб кўрсалар фойдадан холи бўлмас). Аллоҳ бу арзимас амалимизни фоидали ва охиратга захира қилсин! Амин.

Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти

1-босқич талабаси Қурбонов Салоҳиддин таржима қилди.

20:20 / 26.06.2020
Аввалги мақола
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...