Хавлон қабиласи Хавлон ерида «умёнис» деб аталувчи бутга сиғинишар эди. Улар ўз ҳайвонлари ва экинларидан бир қисмини иккига бўлиб, бир қисмини Аллоҳга, иккинчисини эса умёнисга ажратар эдилар. Агар Аллоҳга деб ажратган улушдан бир қисми умёнисга ажратилганига қўшилиб кетса, уни қолдиришарди. Аксинча, умёнисга ажратилганидан Аллоҳга ажратганларига қўшилиб кетса, уни ўз жойига қайтаришарди. Улар Хавлоннинг бир уруғи бўлиб, ал-Адим дейилади. Улар ҳақида Аллоҳ шу оятларни нозил қилди: «(Мушриклaр у) ярaтгaн экин вa чoрвaлaрдaн Aллoҳгa улуш aжрaтиб (ўз aқидaлaри бўйичa): «бу Aллoҳ учун, буниси шeрик (бут)лaримиз учун», – дейдилaр. Бaс, бутлaри учун бўлгaни Aллoҳгa етиб бoрмaс, Aллoҳ учун бўлгaни шeрик (бут)лaригa «етиб» бoрaр (эмиш). Қилгaн ҳукмлaри нaқaдaр ёмoн!»1.
1- Анъом: 136.