21 шаввол 1446
Саъд ва унга сиғинувчилар

Ибн Исҳоқ: Бану Малкон ибн Кинона ибн Хузайма ибн Мудрика ибн Илёс ибн Мудар қабиласи «саъд» деб аталувчи бутга сиғинар эдилар. У тошдан ясалган, баланд бўйли бўлиб, саҳро ўртасига ўрнатилган эди. Кунларнинг бирида Бану Малкондан бўлган бир киши туяларини боқиб юрар эди. Туялар саҳро ўртасидаги бутни кўриб, ундан ҳуркиб, қочиб кетди. Чунки бутнинг пойида қурбонликлар қилинар ва қурбонлик қонлари унинг остига оқизилар эди. Туяларнинг ҳар томонга тарқаб кетганини кўрган эгаси дарғазаб бўлди ва қўлига тош олиб, саъдга қарата отди. Кейин «Сенга Аллоҳнинг лаънати бўлсин!» деб қарғади ва туяларини ахтариб кетди. Туяларни топиб келгач, саъднинг ҳеч қандай илоҳ эмаслиги, балки оддий тош эканлиги ҳақида қуйидаги шеърни ўқиди:

Саъднинг ҳузурига бошимизни қовуштирар дея келган эдик,

Аммо саъд бизни тарқатиб юборди.

Энди биз саъддан эмасмиз.

Саъд ўзи ким? У қақшаб ётган ердаги оддий тош бўлиб, на ҳидоят ва на бошқага чорлай олур?!

23:01 / 26.06.2020
Аввалги мақола
Хавлоннинг насаби
Кейинги мақола
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...