Робиъул-аввал ойининг 26-кун
Ҳижрий 1369-йил 26-робиъул аввал куни (милодий 1950-йил 15-январ) мусулмон араб оламида Физика фани олимларидан бири Али Мустафо Мушрифа 52 ёшида вафот этди.
Ибн Исҳоқ: Исмоил авлодлари «исоф» ва «ноила» деб аталувчи бутларга ҳам сиғинар эдилар. Бу бутлар Замзам қудуғи ёнида бўлиб, уларга атаб қурбонликлар қилишарди. Аслида эса, Исоф – эркак, Ноила – аёл киши бўлиб, Журҳум қабиласига мансуб бўлганлар. Исоф – Бағий деган кишининг ўғли, Ноила эса Дийкнинг қизи эди. Исоф Ноилага Каъбада қўшилди (яқинлик қилди). Шундан сўнг Аллоҳ ҳар иккисини ҳам тошга айлантириб қўйди. Аллоҳ билувчироқдир.
Абу Толиб шундай деган:
Ашъарийлар туяларини чўктирадиган жойда,
Исоф ва ноила томонидан селлар оқиб тошадиган жойда.
Ибн Ҳишом: бу унинг бир қасидасидан олинган бўлиб, Аллоҳ хоҳласа, уни ўз ўрнида зикр этиб ўтаман.
Ибн Исҳоқ: менга Абдуллоҳ ибн Абу Бакр ибн Муҳаммад ибн Амр ибн Ҳазм, Амра бинт Абдураҳмон ибн Саъд ибн Зурорадан ривоят қилиб деди: мен Оиша розияллоҳу анҳодан ушбу ҳадисни эшитганман: Биз жуда кўп эшитар эдикки, Исоф ва Ноила – Журҳум қабиласига мансуб эркак ва аёл бўлиб, Каъба ичида таҳорат ушатганлар. Шунда Аллоҳ уларни тошга айлантириб қўйган экан. Аслида қандай бўлганини Аллоҳнинг ўзи билгувчироқдир.