21 жумадул аввал 1446
Келинг сизга Расулуллоҳ ҳақларида сўзлаб берай

Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман.

 Бутун оламларнинг Роббиси, Бизларни Ислом неъмати билан неъматлантирган, Расули акрам солаллоҳу алайҳи васаламга уммат бўлишимизни насиб этган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин. Ҳаётларининг ҳар бир лаҳзаси, ҳар бир қилган ишлари биз учун ибрат бўлган шафоатчимиз Муҳаммад Мустафо солаллоҳу алайҳи васалламга салому саловатлар бўлсин. Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларида қанча гапирсак ҳам оз. Келинг сизга Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларида озгина сўзлаб берай. У зотнинг ҳаётларини ўрганиб, ундан ибрат олиб, ҳаётга татбиқ этишни барчамизга насиб этсин. Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни ерга туширган кунидан бошлаб уни ўз холига ташлаб қўймади, дунёда саодатли ҳаёт кечиришлиги, ҳамда ўзининг асл ватани Жаннатга қайтиб бориши учун қандай кўрсатма, қандай қўлланма, йўлланма керак бўладиган бўлса, Ўзининг ҳузуридан тушириб турди ва пайғамбарларнинг сўнггиси Набий алайҳиссаломга 23 йил давомида мукаммал шариъат Қуръонни нозил қилди. Биз Аллоҳни розилигига етказадиган йўлни қандай топамиз? Қуръон агар Аллоҳ таолони инсониятга туширган йўлланмаси, китоби каломи бўладиган бўлса, Набий алайҳиссалом ана шу китобни ўзини ҳаётида амалий суръатда кўрсатиб берган инсондир. Муҳаммад алайҳиссалом Макка Мукаррамада Қурайш қабиласида, етим бўлиб туғилдилар, ака укалари йўқ, опа сингиллари йўқ. Ўқишни ёзишни билмайдиган бир бирини бир оғиз сўз учун қириб ташлашга тайёр бўлган жоҳил, уруғчиликни қабилачиликни маҳкам ушлаган, қолоқ, чўпон бўлган халқни орасида дунёга келдилар. 23 Йил давомида мана шу қолоқ бўлган қавмга дунёга устозлик қиладиган уммат даражасига кўтариб олиб чиқдилар. Тарихда бундай қисқа муддат ичида умматини бундай юксалтирган киши бўлмаган. Ҳатто европа ҳам мусулмонлардан илмни ўрганди. Мана айтамизки мусулмон киши бундай бўлиш керак, ундай бўлиш керак, бу сифатардан тийилиш керак ва .ҳ.к жуда кўп биламиз. Агар мана шу сифатларнинг ҳаммаси бир инсонда жамланган бўлса қандай инсон бўлар экан...? Ҳеч кимдан қўрқмаса, фақирликдан шикоят қилмаса, иссиқ совуқ деб нолимаса, хотинларга яхши муомала қилса, бола чақага зўр тарбия берса, тижоратда ҳалол бўлса... бу сифатларнинг барчаси Муҳаммад алайҳиссаломда мужассам бўлган. Ҳаётни қандай ўрни бўладиган бўлса бизларга мукаммал суръатда намуна бўлган. Набий алайҳиссаломни ҳаётларини ўрганиш, ўқиш ибодатдир. Аллоҳ таоло айтади: "Сизларга ибрат бўладиган намуна бўладиган ягона киши Муҳаммад алайҳиссаломдир”. Набий алайҳиссалом айтганлар: “ким қайси бир қавмни яхши кўрса ўша қавм билан қиёматда бирга тирилади деб”. Яна у зот айтадилар: “мен сизларни шундай бир йўлга қўйиб кетяпманки бу йўлни туни кунидан кўра ёруғроқдир”. Яъни У зотни қолдириб кетган йўлда қоронғулик йўқ, ҳамма нарса кундек равшан. Тарихда буюк инсонлар кўп бўлган. Лекин уларнинг буюклиги маълум бир вақтда, маълум бир соҳада ривожланган ўлганидан кейин улар эсдан чиқиб кетган. Уларнинг инсониятга таъсири ўзи яшаган даврда бўлган холос. Искандар, Арасту, Афлотун, Волтер, Напалион, Шекспир... Мисол учун Шекспир шерда шоирликда донғини таратди, шу соҳадан бошқасига ўта олмади, Напалион ҳарбий қўмондон сифатида кўзга кўринди унинг ҳам даври ўтди, бошқа соҳада бизга ибрат бўлишликка ярамади. Дунёда неча хил инсон бўлса қайси тоифа бўлса Набий алайҳиссалом ибрат бўла оладилар. Аллоҳ таоло У зотга барча яхши сифатларни жамлаб берди, қандай ёмон сифатлар бўлса биронтаси ҳам бўлганмас, ҳатто пайғамбарларни ҳаммасида йўқ бу сифатлар. Биз пайғамбарларни ҳаммасига имон келтирганмиз, мисол учун Исо алайҳиссалом: биз у зотни яхши кўрамиз тилга олинганда алайҳиссалом деймиз, руҳуллоҳ деймиз. Аммо у кишини биз ким деб таниймиз? Тақводор, дунёдан беҳожат, уйланмаган бўйдоқ бир инсон. Ота сифатида ибрат бўлишга ярамайди чунки ота бўлмаган, раҳбар сифатида ибрат бўлишга ярамайди раҳбар бўлмаган. Ёки Сулаймон алайҳиссаломни олайлик. Одил подшо шокир бой бўлган. Камбағал сифатида ибратлана олмаймиз чунки камбағал бўлмаган, маҳкум оддий инсон сифатида ибратлана олмаймиз. Набий алайҳиссалом етимликдан то подшо бўлгунга қадар 100 та табақа бўладиган бўлса барчасини кўрганлар. Етимликни барча аччиғини кўрдилар, камбағал бўлдилар, бой бўлдилар, раҳбар бўлдилар... У зот хилма хил тоифа билан гаплашганлар, маданиятлисини билан ҳам яҳудлар билан, араблар билан, ҳатто энг қудратли бўлган Форс подшосини мағлубиятга учратган эдилар. Барчаси билан муомала қилишни билганлар, мукаммал инсон бўлганлар. Ёшлик чоғларида боболари Абдулмуттолибнинг ўрнига ўтириб олсалар бу неварам буюк инсон бўлади дердилар. Гўдакликларидан боболаридан барча нарсаларни ўрганиб борганлар. Бой бўлганларида бойларга бўладиган ибратли ишни қилдилар, қўлларига бир водий қўй келганда ҳаммасини камбағал бечораларга тарқатиб юбордилар, камбағал бўлганларида очликдан қоринларини тош билан боғлаб юрар эдилар. Ҳеч кимга шикоят қилмадилар фақирларга ибрат бўлдилар. Набий алайҳиссалом айтадилар "Ким мени ота онасидан ҳам боласидан ҳам ҳатто жонидан ҳам кўпроқ яхши кўрмагунича ҳақиқий мусулмон бўла олмайди” деб. Энди биз У зотни шундай яхши кўрамизми? Мана шу биргина ҳадис бизни имонимизни белгилаб беради. Биз У зотни қанча яхшиликлар қилиб кетганларини билмаганимиз учун ҳам У зотни ўзимиздан ҳам кўра кўпроқ яхши кўра олмаймиз. У зот буюк фотиҳ сифатида ибрат бўлдилар, қурайш қабиласи 13 йил азият берганда кечириб юборган эдилар. Мағлуб бўлганда сабр қилиш осон, ғолиб бўлганда сабр қилиш қийин бўлади, Ана бизга ибрат. Намоз ўқисалар душманлари нажас нарсаларни устларига ташлаб кетганда ҳам сабр қилдилар. Набий алайҳиссалом эр сифатида мукаммал инсон эдилар, бутун умматни ташвиши елкасида бўлганда ҳам уйга келганларида аёлларига ширин муомала қилар эдилар, набираларини елкаларига ўтказиб от бўлиб юриб беришга ҳам тоқатлари бор эди. Ҳатто ямоқларини ўзлари тиккан эдилар. Бизчи? Мен ишлаб келдим, чарчадим сенларни деб юрибман деган гаплар билан ўзимиздан нари қиламиз. Набий алайҳиссалом ҳатто душманларининг кўзида ҳам буюк инсон эдилар. Рум подшоси Ҳирақлга душманлари Абу Суфён ибн Ҳарб пайғамбаримиз ҳақларида: насл насаби олий, ёлғон гапирмайдиган, ростгўй инсон, хиёнат қилмайдиган, бизларни тўғри йўлга, намозга буюради деб мақтаган эди. У зот буюк ота эдилар, ахлоқлари буюк эди, ҳеч қачон ўзларини шахсиятлари учун бировни сўкиб бировни жазоламаганлар. Ҳеч қачон аёл кишини урмаганлар ва ҳеч қачон хиёнат қилиб ёлғон гапирмаганлар. Пайғамбарлик машъалини кўтариб чиққанларида қурайшликлар жинни дейишди, сеҳргар дейишди, мажнун дейишди аммо улар У зотга ишониб омонатларини топширар эди. Шунда ҳам у зот биронтасига хиёнат қилмай ҳижрат қилганларида куёвлари Али разиёллоҳу анҳуга ҳар бирини эгасига топширишни буюрган эдилар. У зот омонатдор эдилар. Ҳаттоки душманлари ҳам ҳаётларидан нуқсон камчилик топа олишмайди. Ҳар қандай инсон қанчалик буюк бўлмасин унинг уйидаги аёли қандайлигини билади. У зот билан бирга яшаган аёллари Оиша разияллоҳу анҳо "Пайғамбаримизнинг ахлоқлари Қуръон эди” деган эдилар. Биз У зотни яхши кўрамизми? У зот ҳақларида озгина ёздим холос, У зотни қолдириб кетган йўлдан юрсак икки дунё саодатига етишган бўламиз инш Аллоҳ. Аллоҳ таоло у зотнинг ҳаётларини ўқиб ўрганиб амал қилишни барчамизга насиб этсин.

Зайнаб бинту Муҳаммад.

 
03:17 / 27.06.2020
Аввалги мақола
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...