25 жумадул аввал 1446
Ибн Ҳишомнинг булар ҳақидаги фикри

Ибн Ҳишом: араблар наздида бу туяларнинг таърифи бошқачароқ бўлиб, Ибн Исхоқнинг фақатгина ал-Ҳомийга берилган таърифи тўғридир. Арабларга кўра, ал-Баҳийра – қулоғи тешилган туя бўлиб, уни миниш ва жунларини олиш ман қилинган. Унинг сути меҳмонга берилган ёки садақа қилинган ёки илоҳлар учун оқизилган.

Ас-Соиба – эгаси «Агар ушбу касалимдан тузалсам ёки тилагимга етсам, ўз ҳолига қўйиб юбораман», деб назр қилган туядир. Агар эгасининг мақсади ҳосил бўлса, бу туяни ўз ҳолига қўйиб юборган ва у бемалол ўтлаб юраверган.

Ал-Васила – ҳар туққанида эгизак туғадиган, эгаси эгизакларнинг урғочиларини илоҳларига, эркакларини ўзига атаган ҳайвондир. У ҳар туққанида урғочи боласи билан бирга бир эркак ҳам туққани учун уни араблар «урғочисига акаси етиб олди1» дейдилар. Шунинг учун эркаги ҳам урғочиси билан бирга қўйиб юборилади ва ундан фойдаланилмайди.

Ибн Ҳишом: менга буларни Юнус ибн Ҳабиб ан-Наҳвий ва бош-қалар айтиб беришган.

Ибн Исҳоқ: Аллоҳ  Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Пайғамбар қилиб юборгач, у Зотга ушбу оятларни нозил қилди: «Aллoҳ нa «бaҳийрa», нa «сoибa», нa «вaсилa» вa нa «ҳoмий» (кaби oдaтлaр)ни (қилишгa aмр) қилмaгaн. Лeкин куфрдaги кишилaр Aллoҳ нoмидaн ёлғoн тўқийдилaр вa (улaрнинг) aксaрияти aқллaрини ишлaтмaйдилaр»2

Яна Аллоҳ деди: «Янa aйтaдилaрки: «Бу ҳaйвoнлaрнинг қoринлaридaги нaрсaлaр фaқaт эркaклaримиз учундир. Xoтинлaримизгa эсa ҳaрoм қилингaндир». Aгaр (қoриндaги нaрсa) ўлик бўлсa, ҳaммaлaри (эру xoтинлaр) шeрик эмиш. Бу вaсфлaригa (ярaшa Aллoҳ улaрни) жaзoлaгaй. Aлбaттa, у ҳикмaт вa илм сoҳибидир.»3

Яна Аллоҳ деди: «Саккиз жуфт (ҳайвонлар) қўйдан икки (жинс) ва эчкидан икки (жинсни) яратди. Шу икки эркагини ҳаром қилганми ёки икки урғочисиними ёхуд иккила урғочи бачадонларидаги (ҳомила)ними? Агар ростгўй бўлсангиз, илм (ҳужжат) билан менга хабар берингиз. Шунингдек, туядан икки жинс, қора молдан икки (жинсни) яратди. Айтинг: Шу икки эркагини ҳаром қилганми ёки икки урғочисиними ёхуд иккала урғочи бачадонлардаги (ҳомила)ними? Ёки Аллоҳ шу (ҳукм)ни буюраётганига гувоҳмисизлар? Одамларни адаштириш учун илмсизлик билан Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиган кимсадан ҳам кўра ким ҳам золимроқдир?! Албатта, Аллоҳ золимлар қавмини ҳидоят этмагай»4

Яна Аллоҳ деди: «Айтинг: Кўрдингизми, Аллоҳ сизлар учун нозил қилган ризқдан (бирини) ҳаром, бошқасини ҳалол қилиб олдингиз, Айтинг: кўрдингизми, сизларга Аллоҳ рухсат бердими ёки Аллоҳга туҳмат қиляпсизларми?!»5

1- Васила – араб тилида «орқасидан етиб олинган» деган маънони англатади.

2- Моида: 103.

3- Анъом: 139.

4- Анъом: 143–144.

5- Юнус: 59.

06:21 / 27.06.2020
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...