Робиъул-аввал ойининг 2-куни
Ҳижрий 897-йил 2-робиъул-аввал куни (милодий 1492-йил 2-январ) мусулмонларнинг охирги қалъаси бўлган Гранада (Ғарната) насронийлар қўлида яксон қилинди.Ҳижрий 1367-йил 2- робиъул-аввал куни (милодий 1948-йил 18-январ) Муҳаммад Маъмун Шановий Азҳар университети шайхи деб сайланди. У киши Азҳар университети шайхлари силсиласининг 32-вакили ҳисобланади.

Ибн Исҳоқ: Луай ибн Ғолиб тўрт ўғил кўрган. Улар: Каъб, Омир, Сома ва Авфлар бўлиб, Каъб, Омир, Сомаларнинг оналари Қудоъа қабиласидан бўлган Мовия бинт Каъб ибн ал-Қайн ибн Жаср деган аёлдир.
Ибн Ҳишом: унинг ал-Ҳорис исмли ўғли ҳам бўлиб, уларни Жушам ибн ал-Ҳорис деб атаганлар. Луайнинг Саъд исмли яна бир ўғли бўлган. Улар Бунона қабиласидирлар. Бунона – бани-Қайн ибн Жаср ибн Шайъуллоҳ уруғидан бир аёл бўлиб, уларга энага бўлган. Шайъуллоҳни Сайъуллоҳ ҳам дейилади. У ал-Асад ибн Вабра ибн Саълаба ибн Ҳулвон ибн Имрон ибн Илҳоф ибн Қудоъа ўғлидир. Баъзилар эса Бунонани Рабиъа уруғидан ан-Намр ибн Қоситнинг қизи бўлган дейдилар. Бошқалар эса у Жарм ибн Раббон ибн Ҳулвон ибн Имрон ибн Илҳоф ибн Қудоъанинг қизи дейишади. Хузайма эса Луай ибн Ғолибнинг ўғлидир. Уларни Шайбон ибн Саълабадаги Оъиза қабиласи дейишган. Оъиза яманлик аёл бўлиб, у бани Убайд ибн Хузайма ибн Луайнинг ва бани Луайдаги Омирдан бошқа барчаларининг онаси Мовия бинт Каъб ибн ал-Қайн ибн Жасрдир. Омир ибн Луайнинг онаси эса, Махшия бинт Шайбон ибн Муҳориб ибн Фиҳрдир. Баъзиларга кўра, Лайло бинт Шайбон ибн Муҳориб ибн Фиҳр бўлган.