5 рабиъус сони 1446
Одам алайҳиссалом қиссаси

Одамнинг яратилиши

Биринчи инсон ва биринчи пайғамбар бўлмиш отамиз Одам алайҳиссаломнинг яратилишлари қиссаси «Бақара» сурасида қуйидагича баён этилади: «Эсла, вақтики Роббинг фаришталарга: «Албатта, Мен ер юзида халифа қилмоқчиман», – деди. (Улар:) «Унда бузғунчилик қиладиган, қон тўкадиган кимсани қилмоқчимисан? Ҳолбуки, биз Сени ҳамдинг ила поклаб ёд этиб ва Сени улуғлаб турибмиз», – дедилар. (У Зот:) «Албатта, Мен сиз билмайдиган нарсаларни биламан», деди (30-оят). Ушбу оятдан Аллоҳ таоло Одамнинг Ўзининг ер юзидаги ўринбосари – халифаси бўлишини ирода этганлиги маълум бўляпти. Демак, инсонга улкан ишонч билдирилган, у улуғ Аллоҳнинг халифаси бўлишдек олий мақомга лойиқ кўрилган. Бундай марҳаматнинг ўзига яраша буюк масъулияти ҳам бор. Инсон шуни англаган ҳолда, уни халифа қилиб қўйган Зотнинг топшириқларини бажармоғи, яратган Зот муносиб кўрган олий мақомга доғ туширмасликка ҳаракат қилмоғи керак. Фаришталарнинг «Унда фасод қиладиган, қон тўкадиган кимсани қилмоқчимисан?» деган гапларидан маълум бўладики, улар ўзларигагина маълум йўл билан инсоннинг ер юзида фасод, бузғунчилик қилиши ва қон тўкишини билганлар. Айни пайтда фаришталар ўз табиатларидан келиб чиқиб, ушбу яратиладиган махлуқотларни яратишдан мақсад ўзлари айтиб турган тасбеҳу ҳамдлар, улуғлашлардан иборат деб билганлар. Аммо Аллоҳнинг илми бошқа, фаришталар эса буни билмайдилар. «Албатта, Мен сиз билмайдиган нарсаларни биламан», деди Аллоҳ таоло. Яъни одамлардан баъзиларининг бузғунчилик қилиши ёки қон тўкиши ер юзида халифа яратиш иродасига тўсиқ бўла олмайди. Шунингдек, фаришталарнинг тасбеҳ ва ҳамд айтиб, Аллоҳни ҳамиша улуғлаб туришлари ҳам улардан бошқа мавжудотни яратишдан тўса олмайди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло фаришталарнинг эътирозларига қарамай, «Инсонни сополга ўхшаш қуриган лойдан яратди» («Роҳман» сураси, 14-оят). Бу оятда «инсонни» деганда Одам Ато назарда тутиляпти. «Қуриган лой» деб таржима қилган иборамиз оятда «солсол» деб келган. «Солсол» деб лойнинг қотиб, чертса, овоз чиқарадиган бўлиб қолган ҳолига айтилади. Ушбу оятда зикр қилинган ҳолат Аллоҳ таолонинг Одамни яратишидаги турли босқичлардан биридир. Тупроқдан лой қилиниб, уни одам шаклига келтириб, сўнгра руҳ киритилган. Қуръоннинг таъкидлашича, инсонни йўқдан бор қилган Зот уни тупроқдан яратган Аллоҳ таолодир. Ҳозирги замон илми ҳам буни тасдиқламоқда. Илмий тажрибаларда исботланишича, тупроқда қандай моддалар бўлса, инсон жисмида ҳам ўша моддалар бор экан. Тупроқда карбон, кислород, фосфор, олтингугурт, азот, калғöий, хлор, темир, мис, йод, алюмин каби йигирма хил модда бор бўлса, худди шу моддалар инсон жисмида ҳам бор экан. Тупроқдан борлиқнинг энг улкан мўъжизаларидан бири бўлган инсонни, унинг фикри, руҳи, ҳис-туйғулари, асаблари ва ҳозиргача инсоннинг ўзи ҳам тушуниб етмаган ажойиботлари билан ким ярата олади? Бу ишни фақат Роҳман сифатига эга бўлган қудратли Аллоҳ таологина қилиши мумкин.

«Ҳадис ва Ҳаёт. 20-жуз. Анбиёлар қиссаси» китобидан

03:44 / 27.06.2020
Аввалги мақола
Ражаб ойининг 16-куни
Кейинги мақола
Бағишлов
Одам алайҳиссалом
Одам алайҳиссаломнинг вафотлари
Қуръони Каримда Одам Атонинг вафотлари ҳақида гап йўқ. Бу ҳақда тарихчилар ўз мулоҳаза ва илмий изланишларининг натижаларини қуйидагича баён қиладилар. Одам Ато минг йил яшаб, сўнгра вафот этдилар. У...
19:01 / 09.05.2017 Батафсил...
Одам алайҳиссалом
Одамнинг икки ўғли қиссаси
Аллоҳ таоло бу қиссани «Моида» сурасида қуйи­дагича баён қилади: «Уларга Одамнинг икки ўғли хабарини ҳақ ила тиловат қилиб бер. Ўшанда икковлари қурбонлик қилдилар, бас, бирлари...
11:30 / 06.05.2017 Батафсил...
Одам алайҳиссалом
Одамнинг тавбаси қабул бўлди
Аллоҳ таоло Одам боласини «Ер юзида хоҳлаганча кунингни кўравер», деб ўз ҳолига ташлаб қўйган эмас, балки унга энг зарур неъматларни ато айлаган, ҳатто тавба қилиш учун зарур бўлган калима...
09:47 / 03.05.2017 Батафсил...
Одам алайҳиссалом
Жаннатдан тушишга амр
Шундан сўнг Аллоҳ таоло Одам, Ҳаво ва Иблисга хитоб қилиб: «(У зот:) «Бир-бирингизга душман бўлган ҳолингизда тушинглар. Сизларга ер юзида қароргоҳ ва маълум вақтгача баҳрамандлик бордир&...
01:12 / 27.06.2020 Батафсил...