Ибн Ҳишом: Ҳошим ибн Абдуманоф ҳам тўрт ўғил ва беш қиз кўрган бўлиб, ўғиллари: Абдулмутталиб, Асад, Абу Сайфий ва Назлалардир. Қизлари эса Аш-Шифо, Холида, Заифа, Руқайя ва Ҳаялар бўлишган. Булар орасидан Абдулмутталиб ва Руқайяларнинг онаси Салмо бинт Амр ибн Зайд ибн Лабийд (ибн Ҳаром) ибн Хидош ибн Омир ибн Ғанм ибн Адий ибн ан-Нажжордир. Нажжорнинг асл исми Таймуллоҳ бўлиб, у Саълаба ибн Амр ибн ал-Хазраж ибн Ҳориса ибн Саълаба ибн Амр ибн Омирнинг ўғлидир. Унинг онаси Амира бинт Сахр ибн ал-Ҳорис ибн Саълаба ибн Мозин ибн ан-Нажжордир. Амиранинг онаси Салмо бинт Абдулашҳал ан-Нажжория эди. Асаднинг онаси Қайла бинт Омир ибн Молик ал-Хузоъийдир. Абу Сайфий ва Ҳаяларнинг оналари эса Ҳинд бинт Амр ибн Саълаба ал-Хазражиядир. Назла ва Аш-Шифоларнинг онаси бани қудоъалик бир аёл бўлган. Холида ва Заифаларнинг онаси Воқида бинт Абу Адий ал-Мозиния бўлган.