Робиъул-аввал ойининг 3-куни
Ҳижрий 1139-йил 3-робиъул-аввал куни (милодий 1779-йил 21-март) Усмонлилар империяси “Курижон” жангида эронликлар устидан ғалаба қозонганидан сўнг “Ҳамадон” шаҳрини қайтриб олди. Бу жангда эронликлардан 40минг жангчи қатнашди.
Ибн Ҳишом: Абдуллоҳ ибн Абдулмутталибдан Одам авлодларининг саййиди бўлмиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам дунёга келдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оналари – Омина бинт Ваҳб ибн Абдуманоф ибн Зуҳра ибн Килоб ибн Мурра ибн Каъб ибн Луай ибн Ғолиб ибн Фиҳр ибн Молик ибн ан-Надрдирлар. Оминанинг оналари эса Барра бинт Абдулуззо ибн Усмон ибн Абдуддор ибн Қусай ибн Килоб ибн Мурра ибн Каъб ибн Луай ибн Ғолиб ибн Фиҳр ибн Молик ибн ан-Надрдир. Барранинг онаси Умму Ҳабиб бинт Асад ибн Абдулуззо ибн Қусай ибн Килоб ибн Мурра ибн Каъб ибн Луай ибн Ғолиб ибн Фиҳр ибн Молик ибн ан-Надрдир. Умму Ҳабибнинг онаси Барра бинт Авф ибн Убайд ибн Увайж ибн Адий ибн Каъб ибн Луай ибн Ғолиб ибн Фиҳр ибн Молик ибн ан-Надрдир.
Ибн Ҳишом: демак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Одам болалари ичида насаб борасида ҳам ота, ҳам она томондан энг афзалидирлар.