Робиъул-аввал ойининг 3-куни
Ҳижрий 1139-йил 3-робиъул-аввал куни (милодий 1779-йил 21-март) Усмонлилар империяси “Курижон” жангида эронликлар устидан ғалаба қозонганидан сўнг “Ҳамадон” шаҳрини қайтриб олди. Бу жангда эронликлардан 40минг жангчи қатнашди.
Ибн Исҳоқ: менга Яҳё ибн Аббод ибн Абдуллоҳ ибн аз-Зубайр отаси (Аббод)дан ривоят қилиб деди: Суфа уруғи одамларни Арафот тоғидан қайтариб олиб келар, уларнинг Минодан қайтишларига ҳам фақатгина улар ижозат берарди. Ҳожилар шайтонга тош отиш учун келсалар, суфалик бир киши тош отишни бошлаб бермагунича қолганлар тош ота олмас эди. Шунда шошиб турган, иши зарур кишилар унинг олдига келиб: «Илтимос, тош отишни бошлаб берсангиз, шунда биз ҳам бошлар эдик», – деб илтимос қилар эди. У эса: «Йўқ, қасамки, қуёш қиёмдан оғмагунича отмайман», – дерди. Шу тарзда қуёш оғиб бўлгунича мунозара давом этарди. Заволдан сўнг у ўрнидан туриб тош отишни бошлар, ортидан қолганлар ҳам отар эди.