13 шаввол 1446
Омир ибн Зариб ибн Амр ибн Иёз ибн Яшкур ибн Адвоннинг ҳукми

Ибн Исҳоқ: Омир ибн Зариб ибн Амр ибн Иёз ибн Яшкур ибн Адвон ал-Адвоний ўша вақтларда араблар қозиси бўлиб, бирор ишда ўзаро хусуматлашиб қолсалар, дарҳол унга мурожат қилинар, унинг чиқарган ҳукмига рози бўлар эдилар. Бир куни унинг олдига хунасанинг ҳукми ҳақида сўраб келишди ва: «Уни эркак деб ҳукм қиласанми ёки аёлми?» – деб сўрадилар. Омир ибн Зарибнинг олдига шу кунгача бундан кўра мушкилроқ бирор муаммо билан келишмаган эди. Шунинг учун келганларга: «Сабр қилинглар, чунки менга ҳали бундай мушкул иш дуч келмаган», – деди. Одамлар кетишгач, Омир ўша кеча ухлай олмади. Тун бўйи бу мушкул масалани ҳал этиш йўлларини ахтариб, ўйланиб чиқди. Унинг Сухайла исмли жорияси бўлиб, унинг қўйларини ҳам шу жорияси боқиб келарди. Омир жориясини эрталаб «кеч турдинг» деб сўкса, кеч киргач «кеч келаяпсан» деб уришарди. Жория хожасининг тун бўйи ухламай чиққани ва нимадандир диққат эканини кўриб: «Сизга нима бўлди, сизни безовта қилган нарса нима?» – деб сўради. Хожаси: «Сенга нима? Бу сен аралашадиган иш эмас», – деди. Жория бироздан кейин яна такрор сўрайверди. Шунда Омир «балки мушкулимни шу чўрим ҳал қила олар», деб унга бор гапни айтиб берди. Шунда жория: «Субҳоналлоҳ, шунга ҳам ўйланасизми? Хунасани сийишга буюринг, агар эркаклардек сийса, у эркак, аксинча бўлса, аёл бўлади», – деди. Шунда Омир: «Қўйларни хоҳ эрта, хоҳ кеч, яъни ўзинг хоҳлаган вақтда ўтлатавер. Чунки сен мени бир ташвишдан қутқардинг», – деди. Эртасига одамлар орасига чиқиб, чўриси айтгандек қилишларини буюрди.

16:44 / 26.06.2020
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...