20 жумадул аввал 1446
Ризоҳнинг Қусайга ёрдам бергани тўғрисида айтган шеъри ва Қусайнинг унга жавоби

Ибн Исҳоқ: Қусай урушлардан фориғ бўлгач, укаси Ризоҳ ибн Рабиъа бирга келган ҳамроҳлари билан ўз юртига қайтиб кетаркан, ушбу шеърни ўқиди:

Қусай қабиласининг элчилари келиб, бизларни (яхшиликка) даъват қилганда,

Дарҳол унинг чақириғига сидқидилдан «лаббайка» деб турдик-да, туялар жиловини улар томон бурдик.

Тунларни тонгга улаб, кундузлари эса душманлардан яшириниб улар томон шошдик.

Улар учқур лочиндек Қусай ибн Килоб элчиларига тезлик билан жавоб берганлар.

Йўлда бизлар Ашмизан қабиласи ва бошқа кўплаб қишлоқлар одамларини сафимизга қўшдик.

   

Тезликда мингдан ортиқ кишиларни ўзига бириктирган отлиқлар жамоасининг ҳосил бўлиши қандай ҳам яхши.

Кетаётиб Асжад мавзейига етганимизда, тинч ва холи ерга дам олиш учун тушдик.

Сўнгра у ердан Варқон тоғининг Рукн довонидан ўтиб, яна бир неча водийларни ортда қолдирдик.

Ҳилла водийсидан ўтар эканмиз, узун туннинг қоронғулиги егулик бўлди, чунки у ерда ейишга водийнинг ёввойи гиёҳидан ўзга нарса йўқ эди.

У кеча ҳаммамиз боласини отлардан ҳимоя қилувчи туянинг биқинида жон сақладик.

Қачонки Маккага кириб келганимизда, у ерда кўплаб қабилаларга дуч келдик.

Улар билан кетма-кет жанг қилдик ва ўзимизни уларнинг хиёнат ва ғазабидан халос этдик.

Уларни лочин ўлжасини эзғилаб отгани каби суриб ташладик.

Хуллас, Хузоъа қабиласини ҳам, Бакр қабиласини ҳам ўз ерида нафрат ва ғазаб билан ҳалок қилдик.

Уларни ўз аслий ерларидан ҳеч қачон у ерда яшамагандек чиқариб юбордик.

Улардан асир тушганлари кишанланди. Шундай қилиб, биз у ердаги барча хиёнат ва ғазаблардан халос бўлдик.

Саълаба ибн Абдуллоҳ ибн Зубён ибн ал-Ҳорис ибн Саъд Ҳузайм ал-Қудоъий шу воқеа ҳақида сўзлаб, Қусайнинг чақириғига жавоб берганлари тўғрисида шундай деди:

 

Жиноб саҳросининг қайноқ қумликликлари узра йўртиб-йўртиб кетаётган уловни,

 Тиҳома томон бурган эдик, у ерда қип-қизил саҳронигина кўрдик.Ўшанда Савфатул-хунсо жамоаси урушдан қўрқиб, ўз жойларини ташлаб чиқиб кетдилар.

Аммо бани Али жамоаси эса биз билан уришмоқчи бўлиб чопқир туялардек дарҳол қиличларга югурдилар.

  Шунда Қусай ибн Килоб ҳам унинг бу шеърига жавобан деди:

Мен (оғир кунларда) кишиларни ҳимоя қилувчи бани Луай уруғининг авлодиман. Маккада туғилиб, шу ерда униб-ўсдим.

 Мен (у ерда туғилиб-ўсганимдан) унинг Батҳоси-ю Марвасидан мингдан-минг розиман.

Агар Ғолиб жамоаси ўз еридан чиқмайдиган (яъни кўчиб кетмайдиган) бўлса, унинг на Қайзар ва на (Исмоил алайҳиссалом авлодидан бўлган) одамлари ҳам йўқ.

Ризоҳ ибн Рабиъа жамоаси менинг ёрдамчиларимдир, улар билан фахрланаман. Шу боис ҳаёт эканман, ҳаргиз (бошқалардан, хусусан,) Займ жамоасидан хавфсирамайман.

                   
15:23 / 26.06.2020
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...