20 жумадул аввал 1446
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу вафотлари

Абу Малеҳ ривоят этишларича, Абу Бакр розияллоҳу анҳу вафот этишга ҳозир бўлганларида ҳазрат Умарга одам юбордилар. Ул Зот келганларида айтдилар: «Мен сизга васият қилурман! Агар сиз мендан уни қабул этсангиз эди. Чиндан ҳам Аллоҳ таолонинг кечада бир ҳаққи борки, уни кундузи қабул этмайди. Чиндан ҳам Аллоҳ таолонинг кундузда бир ҳаққи борки, уни кечаси қабул қилмайди. Ҳақиқатдан ҳам Аллоҳ таоло фарз амаллари адо этилмагунича нафл амалларни қабул этмайди. Бу дунёда Ҳаққа эргашишлик билан охиратда мезони оғир бўлган кишиларнинг ҳақиқатдан ҳам тарозуси оғир бўлади. Ҳақ мезонга қўйилиб, унинг оғир бўлиши ҳақдир. Дунёда ботилга эргашишлик билан охиратда мезони енгил бўлган кишиларнинг тарозуси енгил бўлади. Уларнинг бу дунёдаги мезонлари енгил эди. Мезонга қўйилган ботилнинг енгил бўлиши ҳақдир. Биласизми, эй Умар! Чиндан ҳам Аллоҳ таоло шиддат ояти билан ражо оятини нозил қилди. Ражо оятининг олдида шиддат оятини туширдики, банда роғиб бўлиши, қўрқиб туриши ва ўзини ўзи ҳалокатга отмаслиги учундир. У Аллоҳдан фақат ҳақни умид этади. Агар сиз менинг бу васиятимни ёдлаб, унга амал этсангиз, сизга, албатта, ташриф этадиган ўлимдан ҳам севимлироқ бўлган ғойиб нарса асло бўлмайди. Агар сиз бу васиятимни зое этсангиз, сизга бўладиган ва ундан ожиз бўлмайдиган, ўлимдан ҳам ёмон кўрадиганроқ ғойиб нарса асло бўлмайди». Айтишларича, Абу Бакр жон таслим этишга яқин бўлган эдилар, қизлари Оиша розияллоҳу анҳо келиб бу байтни ўқидилар: «Умринг ҳаққи (қасамёд), бойлик фойда бермайди йигитга, Бир куни жони келса гар халқумга. Ва ўлим ғарғараси тор этса қалбни». Шунда Абу Бакр юзларини очдилар ва айтдилар: «Бундай эмас, мана бундай деб айтинг: «Шак-шубҳаси бўлмаган ўлим талвасаси келди, бу ҳақ ишдан асло қоча олмайсан» (Қоф сураси, 19-оят). Бу икки либосимга қаранглар, уни ювиб, мени шу икки либосда кафанланглар. Ўликка нисбатан  тирик одамгина янги либосга муҳтожроқ бўлади».

«Минҳожул қосидин» китобидан

Абдулҳамид Турсун таржимаси

(siyrat.uz таҳрир ҳайъати аъзоси)

07:22 / 27.06.2020
Аввалги мақола
«Taqvo»deganda aynan nima tushuniladi?
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...