20 жумадул аввал 1446
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу вафотлари

Ҳазрат Усмон розияллоҳу анҳу хотинлари Ноила бинти Фарофисадан ривоят этиладики, «Усмон қатл этилган кундан олдинги кунда рўза бўлган эдилар. Ифтор вақти бўлганида у киши одамлардан ширин сув сўрадилар. Лекин улар беришмади… Усмон ифтор ҳам қила олмай ётиб ухладилар. Саҳарлик вақти бўлганида мен қўшни хотинларникига ўртадаги арқон орқали ўтиб келдим ва улардан ширин ичимлик суви сўрадим. Улар менга бир кўза сув беришди. Уни олиб келиб, Усмонни қимирлатиб уйғотдим-да, дедим: «Бу ширин сув…» У киши бошларини кўтариб осмонга қарадилар ва тонг отганини билиб дедилар: «Мен рўза тутиб олдим… Ҳақиқатдан ҳам Расулуллоҳ алайҳиссалом менга мана шу шифтдан қўлларида сув билан менга қарадилар ва айтдилар: «Эй Усмон! Ич!» Мен қонгунимча у сувдан ичдим. Сўнгра ул Зот айтдилар: «Яна зиёда ич!» Мен яна ичиб чанқоғимни қондирдим. Сўнгра ул Зот айтдилар: «Ҳақиқатдан ҳам одамлар сизни инкор этишади. Агар улар билан уришсангиз, уларга сакрайсиз, агар уларни ўз ҳолига қўйсангиз, биз билан бирга ифтор қиласиз».

Одамлар ўша куни у кишининг олдиларига бостириб киришди ва ўлдиришди». Аъло ибн Фузайл отасидан ривоят этади. Вақтики, Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу ўлдирилдилар, одамлар ул зотнинг хазинасини ахтаришиб, бир қулф урилган сандиқни топиб олишди-да, очишди. Унинг ичидан ичига ёзилган варақ солинган қутича топишди. Бу Усмоннинг васиятлари эди: «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳу ва анна Муҳаммадан абдуҳу расулуҳу. Чиндан ҳам жаннат ҳақдир, ҳақиқатдан ҳам дўзах ҳақдир. Дарҳақиқат, Аллоҳ қабрдагиларни қайтадан тирилтирадиган Кунга ҳеч бир шубҳа йўқ. Ҳақиқатда Аллоҳ ваъдасига хилоф этмайди. Биз бунга ишониб яшадик ва шунга ишониб ўламиз ҳамда шунга ишониб, иншааллоҳ, қайтадан тириламиз».  
04:59 / 27.06.2020
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...