4 жумадис сони
1446
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи саҳобаларнинг исмларини ўзгартирганларини ўқиганман. Мен ҳам исмимни ўзгартиришим керакми?
Савол: Менинг исмим «Туроб». Араб тилида «Туроб» тупроқ дегани экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи саҳобаларнинг исмларини ўзгартирганларини ўқиганман. Мен ҳам исмимни ўзгартиришим керакми? Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Алҳамду лиллаҳи ваҳдаҳ, вассолату вассаламу ъала ман ла набийя баъдаҳ. Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Исломий маданиятга кўра, ҳар бир мусулмоннинг исми чиройли, маъноли, яхши тилакка эга бўлиши керак. Иложи борича, исмидан унинг мусулмон экани билиниб турсин. Исмлар шариат мезонида бир неча қисмга бўлинади: марғуб (тарғиб қилинган), жоиз, макруҳ ва ҳаром. Туроб исми жоиз исмлар турига киради, чунки «туроб» сўзи луғатда тупроқ, чанг каби маъноларни билдиради. Қолаверса, хокисорликка ҳам далолат қилади. Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг ўзига энг маҳбуб исми Абу Туроб эди. У ўзини ўша исм билан чақирилишидан хурсанд бўларди. Уни Абу Туроб деб Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари номлаганлар. (Воқеа қуйидагича бўлган:)«(Ҳазрати Али) бир куни Фотима розияллоҳу анҳо билан аччиқлашиб қолиб, (уйдан) чиқади ва масжидга бориб, девор ёнига ёнбошлайди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни ортидан излаб бориб, ёнбошлаб ётган ҳолида топадилар. Ҳазрати Алининг орқа тарафи тупроққа беланган эди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг орқа тарафидаги тупроқни силаб, қоқа бошладилар ва: «Ўтир, эй Абу Туроб», дедилар» (Бухорий, Муслим ва бошқалар ривояти).
00:08 / 27.06.2020
2715
Аввалги мақола
Мусанниф уламолар (ҳижрий 4-аср)
Уламолар
3671
Кейинги мақола
Набий ва Расул бўлган зотга салавот
116
Саловотлар
Мақолалар
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь
Мақолалар
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг
шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни
билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман».
Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь
Мақолалар
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан
тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди,
мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди!
Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023
ٍКўп кўрилганлар