22 жумадул аввал 1446
Зулҳижжа ойининг 2-куни
Ҳижрий 362-йил 2-зулҳижжа (милодий 973-йил 9-сентябр) Ўрта асрнинг буюк қомусий олими Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад Беруний Хоразмнинг қадимги пойтахти Кот шаҳрида туғилди. Айрим манбаларда Берунийни Кот шаҳрининг ташқарисида туғилган, шу сабабли уни “Беруний”, яъни “ташқарилик” деган тахаллус билан аташган дейишади. Ёшлигиданоқ илм-фанга қизиқиши орта борди. Беруний кейинчалик машҳур олим Абу Наср Мансур ибн Ироқ қўлида таълим олди. Ибн Ироқ астрономия, геометрия, математикага оид бир қанча асарлар ёзиб, шулардан 12 тасини Берунийга бағишлайди. Беруний она тилидан ташқари яна бир қанча тилларни: араб, сўғдий, форс, сурёний, юнон ва қадимги яҳудий тилларини, кейинчалик Ҳиндистонда санскрит тилини ўрганади. ХIХ асрдан бошлаб Европа ва Осиё мамлакатларида Беруний мероси билан қизиқиш янада кенг тус олди. Унинг асарлари лотин, француз, италян, немис, инглиз, форс, турк тилларига таржима этила бошланди. Беруний асарларига бағишланган европалик олимлар Ж.Рено, Э.Захау, Г.Зутер, Э.Видеман, К.Наллино, Ж.Сартон, Р.Райт, М.Меерхоф, осиё олимлари С.Х.Наср, М.Козим, С.Бараний, М.Низамуддин, Ш.Ялткай кабиларнинг китоблари, таржималари нашр этилди. Бу тадқиқотчилар Беруний ижодига жуда юқори баҳо бердилар.
20:54 / 26.06.2020
Аввалги мақола
Зулҳижжа ойининг 1-куни
Тарихда бугун
Муҳаррамнинг 1-6 кунлари
Муҳаррамнинг 1-куни Ҳижрий 1318-йил 1-муҳаррам куни Усмонлилар султони Абдулҳамид II Байтуллоҳни зиёрат қилувчи ҳожиларга хизмат қилиш ва сафар машаққатини енгиллатиш мақсадида темир йўл қуришга ам...
05:41 / 27.06.2020 Батафсил...
Тарихда бугун
Зулҳижжа ойининг16-куни
Ҳижрий 1089-йил 16-зулҳижжа (милодий 1679-йил 29-январ) Буюк тарихчи олимлардан бири Абдулҳай ибн Муҳаммад Акрий Ҳанбалий вафот этди. Бу зот Ҳанбалий фиқҳи алломларидан бири ҳисобланади. Унинг энг...
11:35 / 28.08.2018 Батафсил...
Тарихда бугун
Зулҳижжа ойининг 15-куни
Ҳижрий 1332-йил 15-зулҳижжа (милодий 1914-йил 2-ноябр) Туниснинг буюк адабиётшунос олими Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Басис таваллуд топди. У Зайтуна университетини тамомлаб, таълиф ва дарс бериш билан...
11:35 / 28.08.2018 Батафсил...
Тарихда бугун
Зулҳижжа ойининг 14-куни
Ҳижрий 356-йил 14-зулҳижжа (милодий 967-йил 20-ноябр) Ҳижрий тўртинчи асрнинг араб адабиётининг олими Абул Фараж Али ибн Ҳусайн ибн Муҳаммад Асфаҳоний вафот этди. Унинг «Ал-ағоний» кито...
11:34 / 28.08.2018 Батафсил...