20 жумадул аввал 1446
Билол розияяллоҳу анҳу ва унинг чеккан азоб-уқубатлари

Ҳазрати Билол розияллоҳу анҳу саҳобалар оламининг энг кўзга кўринган кишиларидан бири бўлиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжиддаги муаззини бўлган. У асли Ҳабашистонлик бўлиб, Маккадаги худосиз бир киши қўлида қул эди. Унинг Исломга киришини, табиийки, хўжайини ёқтирмади ва шафқатсизларча жазолади. Исломнинг энг ашаддий душмани бўлган Уммая-ибн-Халаф қуёш тиккага келганда уни қизиган қумга ётқизар ва қимирлай олмасин, деб кўкрагига оғир тошни бостириб қўярди. Кейин ҳазрати Билол розияллоҳу анҳуга дер эди:

«Ё Исломдан воз кечасан ёки жазирама иссиқда тинканг қуриб ўласан». Ҳатто ана шундай қийноқ азобида ҳам Билол розияллоҳу анҳу «Аҳад»− Аллоҳ битта… «Аҳад» − Аллоҳ битта», деб айтарди. Уни кечалари қамчилашиб, баданларини моматалоқ қилишар, кундуз куни эса ё Исломни рад қиласан ёки яраларинг қийноғи азобидан ўласан, деб қизиб турган қумга ётқизардилар. Ситамгарлар Абу Жаҳл, Уммая ва бошқалар чарчашиб, бир-бирлари билан ўрин алмашиб, янада оғирроқ азоб берадиган жазо усулларини қўллашиб, бир-бирлари билан баҳслашардилар, аммо ҳазрати Билол розияллоҳу анҳу эътиқодидан кечмас эди. Ниҳоят, Абу Бакр розияллоҳу анҳу ҳазрати Билол розияллоҳу анҳуни сотиб олди ва Билол розияллоҳу анҳу ҳур мусулмон бўлди. Ислом қудрати улуғ Яратганнинг яккалигини уқтирганидек, Маккадаги бутпарастлар ҳам ўз ўрнида кўплаб маъбуд ва маъбудаларга ишонар эдилар. Шунинг учун ҳазрати Билол розияллоҳу анҳу қайтариб-қайтариб айтдилар: «Аҳад – Битта, «Аҳад – Битта». Бу унинг Аллоҳга бўлган муҳаббати ва садоқатининг ифодаси эди. Аллоҳ таоло унга шунчалар меҳрибон бўлдики, сон- саноқсиз таъқиб ҳам уни Ўзининг муқаддас номини айтишдан қайтара олмади. Айтишларича, Макка кўчаларидаги болалар уни этагидан тутиб, атрофида «Аҳад!», «Аҳад!» деб айланишиб, мазах қилардилар. Аллоҳ таоло унинг сабр- қаноатига яраша мукофот берди. У Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муаззини бўлиш шарафига муяссар бўлди. Ҳазрати Билол розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан уйларида ҳам, сафарда ҳам доимо бирга бўларди ва у Зотнинг намозларига азон айтиб берар эди. Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан сўнг ҳазрати Билол розияллоҳу анҳу учун Мадинада яшаш ниҳоятда қийин бўлиб қолди, чунки у Пайғамбаримиз соллаллоҳу аҳайҳи васалламни ҳар қадамда ва ҳар бир жойда қўмсар эди. Шунинг учун Мадинадан кетди ва қолган умрини Аллоҳ таолонинг йўлида бошқа жойда юриб ўтказишга қарор қилди. Кунлардан бир куни у тушида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни кўради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам унга шундай дедилар: «Эй Билол! Нега сиз менинг олдимга ҳеч келмайсиз?» У ўрнидан турибоқ Мадинага йўл олди. У ерга борганида, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг набиралари Ҳасан ва Ҳусан розияллоҳу анҳулар ҳазрати Билолдан азон айтиб беришини илтимос қиладилар. Ҳазрати Билол розияллоҳу анҳу уларнинг илтимосини  қайтара олмас эди, чунки улар унинг учун жуда ҳам азиз эдилар. Азон айтишлари биланоқ, Мадинадаги одамлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам пайтларидаги бахтли кунларини эслашиб, у Зотни қўмсаганларидан ошкора равишда йиғлайдилар. Ҳатто аёллар ўз уйларидан кўз ёш билан кўчага чиқдилар. Ҳазрати Билол розияллоҳу анҳу бир неча кундан сўнг Мадинадан кетди ва ҳижрийнинг 20- йилида Дамашқда вафот этди.  

Муҳаммад Закариёнинг «Саҳобалар тарихи» китобидан.

19:33 / 26.06.2020
Аввалги мақола
Алихонтўра Соғуний
Сахобалар
Ҳазрати Умарнинг Исломга келишлари
Жоҳилий жамият руҳида ўсган ҳазрати Умар Ислом янги пайдо бўлганида унга қаттиқ қаршилик кўрсатганлардан бири бўлганлар. Лекин у кишидаги соф табиат бир кун келиб ўзини кўрсатиши турган гап эди. Бунин...
15:58 / 23.08.2023 Батафсил...
Сахобалар
Адолатли сиёсат даҳоси
(Саид ибн Омир розияллоҳу анҳу) Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рисолат уммонларидан файз олиб ўсган ва ўша тенги йўқ зотнинг ҳидоят нурларидан насибаланиб, инсониятга йўл кўрсатган юлду...
14:29 / 22.08.2023 Батафсил...
Сахобалар
Фаришталар ювинтирган саҳоба
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларида, ҳижрий 3-санада жарчи ҳаммани Уҳуд ғазотига чорлай бошлади. Ҳанзала розияллоҳу анҳу бу нидони эшитиб, дарҳол қурол-аслаҳаларини олиб, урушга тайё...
17:02 / 31.07.2023 Батафсил...
Сахобалар
Абу Закариё Яҳё ибн Муоз Розий розияллоҳу анҳу
Абу Закариё Яҳё ибн Муоз Розий розияллоҳу анҳу — бу киши воизлик билан танилган. Ҳусайн воиз Кошифийга ўхшаб. Ҳаким-ўта ҳикматга бой бўлганлар. Ўткир жуда ҳам чуқур гапларни гапирганлар. Аллоҳ т...
16:00 / 27.07.2023 Батафсил...