22 шаъбон
1447
Зулҳижжа ойининг 9-куни
Ҳижрий 10-йил 9-зулҳижжа (милодий 632-йил 6-март)
– Арафа куни эрталаб кун чиққанидан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Арафотга йўл олдилар (у ерда 100 мингдан ортиқ (114 минг ё 124 минг ёки 144 минг) саҳобага хутба қилдилар);
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳақиқатан, мен сизларнинг ичингизда бир нарсани қолдирдим, агар шунга асосан амал қилсангизлар, ҳеч қачон адашмайсизлар: у Аллоҳнинг Китоби (Қуръон)дир»[2] ва «Эй одамлар, мендан кейин Пайғамбар йўқ, сизлардан сўнг бошқа уммат йўқ. Огоҳ бўлинглар! Парвардигорингизга ибодат қилинглар, беш вақт намозингизни ўқинглар, бир ой рамазон рўзангизни тутинглар, бойликларингизнинг закотини кўнгилдан чиқариб беринглар, Парвардигорингизнинг Байти (Каъба)ни ҳаж қилинглар ва бошлиқларингизга итоат қилинглар − Парвардигорингизнинг жаннатига кирасизлар»[3], деган машҳур насиҳатларини ушбу Ҳажжатул вадоъ хутбасида айтганлар;
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хутбадан фориғ бўлганларидан сўнг у Зотга Аллоҳ таолонинг Моида сураси 3-ояти нозил бўлди: «Бугун сизлар учун динингизни комил қилдим, сизларга неъматимни тўкис қилиб бердим ва сизлар учун Исломни дин бўлишига рози бўлдим».
01:58 / 27.06.2020
2860
Аввалги мақола
Зулҳижжа ойининг 8-куни
Тарихда бугун
2243
Кейинги мақола
Шаъбон ойининг 17 куни
60
Тарихда бугун
Тарихда бугун
ҲодисаларҲижрий 358, милодий 969 йил Фотимий қўмондони Жавҳар Сиқиллий Фустотга кириб, Ихшидийлар ҳокимиятига барҳам берди. Шундан сўнг Қоҳира шаҳрини (пойтахт) ва ал-Азҳар масжидини қуришни бошлаб бе...
19:21 / 05-февраль
Тарихда бугун
Ҳижрий 15, милодий 636 йил Қодисия жанги мусулмонларнинг форслар устидан ғалабаси билан якунланди.
Ҳижрий 1048, милодий 1638 йил Усмонли давлати садри аъзами Муҳаммад пошо Бағдод қамали пайтида ҳалок...
20:04 / 04-февраль
Тарихда бугун
Ҳижрий 2, милодий 624 йил Қибланинг Байтул-Мақдисдан Каъбага бурулиши юз берди.Ҳижрий 587, милодий 1191 йил Арсуф жангида мусулмонлар салбчиларга мағлуб бўлди.Ҳижрий 1128, милодий 1716 йил «Амин Оже»...
18:41 / 03-февраль
Тарихда бугун
Ҳижрий 1245, милодий 1829-1830 йиллар Франция ҳукумати Жазоирни эгаллаш қарорини сиёсий даражада ҳал қилди. Амалий босқин 1830 йил июнда бошланди ва Жазоир пойтахти 1830 йил 5 июлда қўлга олинди.Ҳижри...
10:57 / 02-февраль
ٍКўп кўрилганлар