30 рабиъус сони
1446
Кириб келган мавлид ойи муборак бўлсин!
بسم االله الرحمن الرحيم
Аллоҳ таолога ҳамду саноларимиз бўлсинки, башариятни Ўз ваҳийси ила мукаррам этди, бу ваҳийни қабул қилган набийлар адади 124000 га етди, бу қутлуғ силсила Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам билан тугал битди. Ул Расули муҳтарам соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруд ва салавотларимиз бўлсинки, Аллоҳ у зотни оламларга раҳмат этди, умматларини энг яхши уммат этди, сўнги мақомларин жаннат этди. Бу умматнинг зубдаси бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олу асҳобларига ва барча солиҳларга Аллоҳнинг розилиги бўлсинким, улар сабаб башариятга раҳмат етди, юртларда жабру кулфат битди, халойиқдан куфру зулмат кетди. Ассалому алайкум, азизлар! Инсоният тарихининг саҳифаларига зарҳал ҳарфлар билан ёзилган, башариятни икки дунё саодатига етакловчи, зулмат ва жаҳолат ботқоғидан қутқарувчи зот таваллуд топган ой – Робиъул аввал ойи барчамизга муборак бўлсин! Аллоҳ таоло барчамизга ушбу ойда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга янада кўпроқ салавоту саломлар йўллашни, у зотнинг сийратлари, шамойиллари ва одоб-ахлоқларини ҳар қачонгидан кўпроқ ўқиб-ўрганишимизни ва у зотнинг ҳаётларини ўз ҳаётимизга татбиқ қилиб, у зотга ҳақиқий ва муносиб уммат бўлишни Ўзи насиб айласин!ЭЪЛОН!
Ассалому алайкум, азиз мухлислар! Робиъул аввал ойи муносабати билан сизларни мавлид танловида қатнашишга таклиф қиламиз. Танлов икки йўналиш бўлади: тест саволларига жавоб бериш ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларига оид мақола ёзиш. Ҳар бир йўналиш алоҳида баҳолаб борилади. Иккала йўналиш бўйича биринчи, иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган олти қатнашчи ғолиб деб топилиб, эсдалик совғалар билан мукофотланади. Танлов шартлари: Мавлид мавзусига оид мақолалар робиъул аввал ойининг биринчи кунидан бошлаб йигирманчи кунигача давом этади. Тақдим қилинган мақолалар мазмуни ва долзарблигига қараб баҳоланади. Мақолаларни телеграмдаги @siyrat1439 манзилига ёки islom.siyrat.uz@gmail.com э-почтасига юборишингиз керак бўлади. Саволларга жавоб бериш эса робиъул аввал ойининг ўнинчи кунидан бошлаб, йигирманчи кунигача давом этади. Ҳар куни бериладиган 10 та саволига берган жавобингиз натижалари ҳисоблаб борилади. Савол саҳифасини очган пайтингиздан бошлаб, берилган муддат ичида жавоб бериш шарт! Саволлар «Оламларга раҳмат пайғамбар» ҳамда «Сиз Пайғамбарни кўрганмисиз» китоблари асосида тузилган. Эслатма: танловга юбориладиган мақолалар чоп қилинмаган ёки интернет саҳифаларида, ижтимоий тармоқларда берилмаган бўлиши керак! «Сийрат» тест саволлари Танловда иштирок этиш йўриқномаси 5 дақиқа давомида 10 та савол берилади. 5 дақиқа ичида жавоб беришга улгурилмаган саволларга жавоб берилмаган деб хисобланади. Танловда бир кунда бир марта иштирок этиш мумкин. Жавоблар қуйидагича ҳисобга олинади: Тўғри жавоб учун бир ҳасанот берилади. Тўпланган ҳасанотлар ҳисобланиб, жадвалда тақдим қилинади. Жадвалда энг кўп ҳасанот тўплаган 10 нафар иштирокчининг натижалари тақдим қилиб борилади. Биринчи, иккинчи ва учинчи ўринни эгаллаганлар танлов ғолиби деб топилиб, эсдалик совғалари билан тақдирланади. Эслатма: Ҳасанотлар сони тенг бўлиб қолса, ғолиб қуръа ташлаш орқали аниқланади.
19:59 / 18.11.2017
3515
Аввалги мақола
Сафар ойининг 26-куни
Тарихда бугун
1608
Кейинги мақола
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
65
Мақолалар
Мавлид
Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо алайҳисаломга саловот айтишга Аллоҳ таолонинг Ўзи Қуръони Каримда амр этгандир.
Аллоҳ таоло: «Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга саловот айтурлар. Эй, иймон ке...
08:05 / 27.06.2020
Мавлид
Зулмат тўрин ёриб бир нур келаётир,
Худди денгиз тубидан дур чиқаётир,
Сокинликни бузди бир товуш охир,
Расулуллоҳ келмоқдалар, Расулуллоҳ!
Дилда таҳлил, тилда тасбеҳ, қўлда Қуръон,
Лабда кул...
19:02 / 25.11.2017
Мавлид
بسم االله الرحمن الرحيم
Аллоҳ таолога ҳамду саноларимиз бўлсинки, башариятни Ўз ваҳийси ила мукаррам этди, бу ваҳийни қабул қилган набийлар адади 124000 га етди, бу қутлуғ силсила Муҳаммад соллаллоҳу...
19:59 / 18.11.2017
Мавлид
Аҳли сунна вал жамоанинг кўзга кўринган етук уламолари томонидан мавлиди шариф қилиш жоиз эканлиги борасида айтган сўзлари.
 ...
15:02 / 17.11.2018
ٍКўп кўрилганлар