22 жумадул аввал 1446
Расулуллоҳ келмоқдалар, Расулуллоҳ! (Танлов)
Зулмат тўрин ёриб бир нур келаётир, Худди денгиз тубидан дур чиқаётир, Сокинликни бузди бир товуш охир, Расулуллоҳ келмоқдалар, Расулуллоҳ! Дилда таҳлил, тилда тасбеҳ, қўлда Қуръон, Лабда кулгу, юзда зиё, қалбда иймон, Бугун дарёдек эди кичик оламон, Расулуллоҳ келмоқдалар, Расулуллоҳ! Барча шошган, майхўрларга ароқ таҳир, Бойвоччалар пул сочишди бирма-бир, Бенамозлар намоз ўқимоқда, ахир, Расулуллоҳ келмоқдалар, Расулуллоҳ! Кўкка чиққан телефонлар ерга тушди, Барча инсон масжид томон елдай учди, Аразлашган биродарин бағрин қучди, Расулуллоҳ келмоқдалар, Расулуллоҳ! Ўғрилар уятда, осийлар муттақий, Зиқнакашлар ўзгарди, бўлишди сахий, Дилдаги Ғарб туйғулар энди Исломий, Расулуллоҳ келмоқдалар, Расулуллоҳ! Келмоқдалар қадамлари тезроқ ва шаҳдам, Келмоқдалар юзлари ой мисоли тўлишган. Ўрта бўйли, олижаноб, камтар, мукаррам... Не дей, ахир, ул зот васфин айтиб бўлишган. Кенг елкали, кенг оғизли ва кенг икки кўз, Жаннатдан чиққан олмосдек гўё. Тавозеъ, келишган табассумли юз Барчани ром этган, барча унга маҳлиё. Хиноли соч елкагача тушиб турғуси, Ҳар қадамда елка сочни уради бот-бот. Соч ичиндан икки қулоқ - ҳилол ёғдуси, Кулгингизга илҳақ бўлди бутун коинот! Тишлари марвариднинг доналаридек, Киприклари узун, қошлари қалин, Сурмали кўзлари порлоқ қуёшдек, Қўллари эса ипакдан майин... Ер ул зотга ошиқ, ўралиб келар, Шамол сочларини майин силайди. У буни унутмагай ўтсада йиллар, Яна ул зот юзларига тегмоқ истайди. Устларида эса булут парвона, Остларида яшил, юмшоқ майсалар. Шу бугун майсага келди ҳавасим, Қанийди юзимни ҳам босиб қўйсалар... Бугун Ер учун тўй, Ер учун байрам, Расулуллоҳ юрмоқдалар унинг юзида. Бугун Ер бахтиёр, ҳурсанд чинакам, Чунки баҳор ҳавоси унинг сарғиш кузида. Ул зот ҳар юрганда тун ёришарди, Ҳар босилган из учун жонларим фидо... Ана, улар мен томонга қараб юрдилар, Шунда эшитилди аянчли нидо: "Тур болам, ўқишга кечга қоласан!" Мусулмоннинг ҳар бир кун, туни Ўтмоғи керак пок ва бегуноҳ. Бунинг учун дили айтсинки шуни: Расулуллоҳ келмоқдалар, Расулуллоҳ! Шамсуддин Файзиев Садруддин ўғли
19:02 / 25.11.2017
Мавлид
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга солавот айтиш
Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо алайҳисаломга саловот айтишга Аллоҳ таолонинг Ўзи Қуръони Каримда амр этгандир. Аллоҳ таоло: «Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга саловот айтурлар. Эй, иймон ке...
08:05 / 27.06.2020 Батафсил...
Мавлид
Расулуллоҳ келмоқдалар, Расулуллоҳ! (Танлов)
Зулмат тўрин ёриб бир нур келаётир, Худди денгиз тубидан дур чиқаётир, Сокинликни бузди бир товуш охир, Расулуллоҳ келмоқдалар, Расулуллоҳ! Дилда таҳлил, тилда тасбеҳ, қўлда Қуръон, Лабда кул...
19:02 / 25.11.2017 Батафсил...
Мавлид
Кириб келган мавлид ойи муборак бўлсин!
بسم االله الرحمن الرحيم Аллоҳ таолога ҳамду саноларимиз бўлсинки, башариятни Ўз ваҳийси ила мукаррам этди, бу ваҳийни қабул қилган набийлар адади 124000 га етди, бу қутлуғ силсила Муҳаммад соллаллоҳу...
19:59 / 18.11.2017 Батафсил...
Мавлид
Мавлид шариф ҳақида уламолар фикри
               Аҳли сунна вал жамоанинг кўзга кўринган етук уламолари томонидан мавлиди шариф қилиш жоиз эканлиги борасида айтган сўзлари.      ...
15:02 / 17.11.2018 Батафсил...