3 жумадис сони 1446
Абу Жандал ибн Суҳайл

Бу саҳобий Исломнинг аввалги давридаёқ Маккада мусулмон бўлган эдилар. Оталари ўғлим ҳижратга кетиб қолмасин, деб занжирбанд қилиб қўйгани учун ҳижрат қила олмай Маккада қолиб кетган эдилар. Ҳудайбийя сулҳига имзо чекилганидан кейин Абу Жандал мусулмонлар томонига ўтиб кетдилар. Бу зотнинг мусулмонлар томонига ўтишлари катта ғавғога айланиб кетди. Чунки бу мусулмонлар ва мушриклар ўртасида тузилган сулҳ шартномасига зид бўлиб, Ҳудайбия сулҳида мусулмонлардан ким мушриклар томонига ўтса қайтарилмаслиги, лекин мушриклар томонидан бирор киши ўтса, қайтариб берилиши кўзда тутилган эди. Абу Жандал минг машаққат билан тутқунликдан қутулиб, занжирларини судраганича мусулмонлардан паноҳ сўраб келганларида ота ўғлининг қайтарилишини Расулуллоҳ соллалллоҳу алайҳи васалламдан  қаттиқ талаб қилиб туриб олди: «Сулҳ шартларига мувофиқ сиздан биринчи бўлиб сўрайдиганим шудир, агар берилмаса, сулҳ бузилади». Расули акрам сулҳ ҳукмидан Абу Жандалнинг истисно қилинишини хоҳлаган эдилар. Бироқ отаси Суҳайлнинг қайсарлигини кўриб сулҳни қутқариб қолишни ўйладилар ва валийсининг истагига кўра Абу Жандални топширишга рози бўлдилар. Бечора Абу Жандал бу ҳолдан қаттиқ қайғуриб, хафа бўлиб қолдилар: – Мен мусулмон бўлганим учун шундай зулмларга, азобларга учраган эдим. Яна мени қайтадан зулм ичига отмоқчимисизлар? Яна мушриклар қўлига топширмоқчимисизлар? – У титраб-қақшаб ҳаммага жавдираб қарар, баданидаги яраларни кўрсатиб, изтиробли аҳволини тушунтирмоқчи бўлар, мусулмонларнинг марҳаматидан умидвор эди.  Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга тасалли беришга уриниб кўрдилар. «Биз шу нарсага битим тузганмиз. Бу битимни бажаришга мажбурмиз. Сен сабр қилгин, Аллоҳдан умидингни узма, Аллоҳ Ўзи яқинда сени ва сен кабиларни рўшноликка чиқаради», дедилар. Абу Жандал Яна ўша кишанлар ичида Маккага қайтишга мажбур бўлдилар. Ўша пайтда вазият ўта нозик, асаблар таранглашган эди. Абу Жандалга татбиқ қилинган муомала мусулмонларни ғалаёнга келтирди. Абу Жандалнинг такроран золимлар қўлига топширилиши чидаб бўлмас бир манзара эди. Ҳатто Ҳазрати Умар ҳам бу ҳолга чидай олмадилар. Расули акрамнинг ҳузурларига бориб: – Сиз Аллоҳнинг Пайғамбари эмасмисиз, даъвойингиз ҳақ даъво эмасмиди, бу залолатни нега қабул қиляпсиз, – дея таъна қилишгача бордилар.  Шунда Пайғамбар алайҳиссалом унга: – Муҳаққақ, мен Аллоҳнинг Пайғамбариман. Аллоҳга исён қилганим ҳам йўқ. Биздан уларга кетганларни (яъни Исломдан чиққанларни) Аллоҳ биздан узоқ қилсин. Улардан бизга келганлар учун эса Аллоҳ, албатта, бирор чора яратади, – дедилар. Абу Жандал кўп ўтмай маккалик мушриклар исканжасидан қутулдилар. Мадинага борсам, яна мушриклар жанжал кўтаради, деган фикрда ўзига ўхшаб мушриклар тазйиқидан қочиб юрган Абу Басир  изидан Макка ва Шом йўли оралиғидаги Ис деган жойда ўрнашиб қолдилар. Бу ер бетараф ва хавфсиз бир чегара бўлиб, қурайшийларнинг Шом тижорат карвони шу ердан ўтар эди. Лекин Абу Жандалга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тириклик пайтларида ғазотга чиқиш насиб қилмади. Кейинчалик у киши Шом шаҳрига мужоҳид бўлиб чиқиб кетдилар. Ва Авомис вабоси сабабли ҳижратнинг 18-йили ўша ерда вафот этдилар.

Аҳмад МУҲАММАД тайёрлади

11:58 / 26.06.2020
Аввалги мақола
Абдуллоҳ ибн Салом
Кейинги мақола
Сахобалар
Ҳазрати Умарнинг Исломга келишлари
Жоҳилий жамият руҳида ўсган ҳазрати Умар Ислом янги пайдо бўлганида унга қаттиқ қаршилик кўрсатганлардан бири бўлганлар. Лекин у кишидаги соф табиат бир кун келиб ўзини кўрсатиши турган гап эди. Бунин...
15:58 / 23.08.2023 Батафсил...
Сахобалар
Адолатли сиёсат даҳоси
(Саид ибн Омир розияллоҳу анҳу) Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рисолат уммонларидан файз олиб ўсган ва ўша тенги йўқ зотнинг ҳидоят нурларидан насибаланиб, инсониятга йўл кўрсатган юлду...
14:29 / 22.08.2023 Батафсил...
Сахобалар
Фаришталар ювинтирган саҳоба
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларида, ҳижрий 3-санада жарчи ҳаммани Уҳуд ғазотига чорлай бошлади. Ҳанзала розияллоҳу анҳу бу нидони эшитиб, дарҳол қурол-аслаҳаларини олиб, урушга тайё...
17:02 / 31.07.2023 Батафсил...
Сахобалар
Абу Закариё Яҳё ибн Муоз Розий розияллоҳу анҳу
Абу Закариё Яҳё ибн Муоз Розий розияллоҳу анҳу — бу киши воизлик билан танилган. Ҳусайн воиз Кошифийга ўхшаб. Ҳаким-ўта ҳикматга бой бўлганлар. Ўткир жуда ҳам чуқур гапларни гапирганлар. Аллоҳ т...
16:00 / 27.07.2023 Батафсил...