20 жумадул аввал 1446
Холид ибн Валид

«Ухламайди ва ҳеч кимни ухлагани қўймайди». Албатта, унинг иши ажибдир. Бу Ухуд кунида мусулмонларни енгган ва қолган жангларда ислом душманларини енгган кишидир! Келинг, унинг қиссасини бошланишидан келтирайлик. Ва лекин қайси бошланишидан? Албатта, унинг ўзи ўз ҳаёти бошланишини тан олмайди, магарам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат қилиб қўл узатган ўша кунни тан олади. Ва агар кучи етганда ўз умри ва ҳаётидан ўша кундан илгариги йиллар кунларни ўчирар эди. Келинг, у билан бирга у сўйган вақтдан бошлаймиз, ўша ёрқин лаҳзаданки,унда қалбига эгилган ва руҳи у вақтда Раҳмоннинг ўнг қўлидан ва Унинг икки қўлидан ҳар бири ҳам ўнгдир узатишни қабул қилган ва натижада Унинг дини ва элчиси ва ҳақ йўлда буюк шаҳидликка бўлган иштиёқи билан тўлган, елкасидан ўтмиш кунлардаги ботилга ёрдамлашиш гуноҳларини ташлаган лаҳзасидан. Дарҳақиқат, ўзи билан ҳоли қолди ва етук ҳаёлларини ҳар куни байроқлари кўтарилиш ва нурланишда зиёда бўлаётган бу янги дин атрофида айлантирди. Ва ғойибларни билгувчи Аллоҳга ўзига ҳидоятдан бир сабаб билан мадад бермоқлигини сўраб орзу қилди. Ва заковатлик қалбида ишонч даракчилари кўринди-да айтди: (Аллоҳга қасамки туянинг оёғи тўғри бўлди. Туянинг изига қараб йўловчисини билишар эди. Ушбу ерда шунча ишора қилиняпди, яъни у киши ҳақида ўйлаганлари тўғри чиқди). Албатта, бу киши ҳақиқатдан Пайғамбардир. Бас, қачонгача?Бораман, Аллоҳга қасамки, мусулмон бўламан, ва ўзимга ҳамроҳ бўладиган киши топишни истадим. Шу вақтда Усмон ибн Толхани учратдим. Ва унга истагимни сўзладим, дарҳол у қабул қилди ва биргаликда чиқдик. Ва саҳролаб йўлга чиқдик. Соҳл деган жойга етганимизда ногоҳ Амр ибн Осга кўзимиз тушди.  У бизга қараб: «Марҳабо, эй қавм»,деди. Биз ҳам:«Ва сенга ҳам», дедик. Йўл бўлсин, деб сўради, шунда унга хабар бердик ва у ҳам бизга  мусулмон бўлиш учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни истаб келаётганини айтди. У билан ҳамроҳ бўлдик, ҳижрий саккизинчи йил сафар ойининг биринчи куни Мадинага кириб келдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрганимда у Зотга иймон калимаси билан  бирла салом бердим. Шу у Зот очиқ юз билан саломимга алик олдилар. Дарҳол мен мусулмон бўлдим ва ҳақиқий гувоҳликни бердим. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Сени ақлингни кўриб, бу ақл сени фақат яхшиликка олиб боради, деб умид қилган эдим. Ва Расулуллоҳ солллаллоҳу алайҳи васалламга байъат қилиб айтдим: Мен учун Аллоҳ йўлида мушрикликда қилган ҳар бир қилмишимга Аллоҳдан мағфират сўранг. Айтдилар: Албатта, Ислом ўзидан олдинги ҳар бир нарсани йўқотиб битиради. Айтдим: Эй Аллоҳнинг элчиси ,шунга қарамасдан. (Аллоҳдан мағфират сўранг). Айтдилар: Эй Аллоҳим, «Холид ибн Валид»нинг сени йўлингдан тўсиб қилган ҳар бир қилмишини кечиргин. Ва Амр ибн Ос ва Усмон ибн Толҳа ҳам олдинга ўтдилар ва мусулмон бўлдилар. Ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга  байъат қилдилар. Кўрдингизми унинг Пайғамбаримизга айтган сўзини: мен учун Аллоҳ йўлида тушкунликда қилган ҳар бир қилмишимга Аллоҳдан мағфират сўранг? Албатта, бу иборага кўзи ва фикрини қаратган киши Аллоҳнинг қиличи ва Исломнинг паҳлавони ҳаётидаги адашишга ўхшаш ўринларни тушунишга муваффақ  бўлади.  Ва биз унинг ҳаёт қиссасидаги ушбу ўринларга етган вақтимизда бу ибора уларни тушунишлик ва изоҳлашда бошловчимиз бўлади. Аммо ҳозирда, бас, дарҳол мусулмон бўлган Холид билан бирга Қурайш чавандози ва ундаги энг саркаш отлар соҳибини кўрмоқлигимиз учун ва жангу жадал дунёсидаги барча арабларнининг доҳийсини ота-боболарининг илоҳлари ва қавмининг шон- шарафларига орқасини ўгирган ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ва мусулмонлар билан бирга тавҳид калимаси ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам байроғи остида тикланишини Аллоҳ тақдир қилган янги оламни истиқбол қилган ҳолда кўрмоқлигимиз учун. Демак, мусулмон бўлган ҳолдаги Холид билан бирга унинг ишидан ажибларини кўрмоқлигимиз учун. Мўъта жангчи қаҳрамонлари учун мужоҳид хабарини эслаймизми? Маълумки, улар: Зайд ибн Хориса  ва Жаъфар ибн Абу Толиб ва Абдуллоҳ ибн Роваҳа эдилар. ҳақиқатдан улар Шом еридаги «Муъта» ғазоти қаҳрамонлари эдилар. У ғазотики унда Рум икки юз минг аскар тўплаган ва унда мусулмонлар беқиёс даражада синовдан ўтган эдилар. Ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам маъраканинг уч қўмондонининг вафоти хабарини бериб айтган улуғ ҳамдард иборалари ёдларингизда бўлса керак: (Байроқни Заид ибн Хориса олдида у билан жанг қилди, ҳатто у ҳам шаҳид қилинди. (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу ҳадисларининг давоми бўлиб, биз уни бу саҳифалардаги ўз ўрнигасақлаб қўйган эдик. Бунин«г давоми қуйдагича: сўнгра байроқни Аллоҳ қиличларидан бўлган бир қилич қўлига олди, натижада Аллоҳ унинг қўлида ғалаба берди, демак, бу қаҳрамон ким? Дархақиқат, у Холид ибн Валид бўлди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам лашкарга қўмондон қилган  уч  қўмондон Заид , Жаъфар ва Роваҳалар раҳбарлиги остида оддий аскар сифатида «Мўъта» ғазотига шошилиб келган эди. Қўмондонларнинг охири шаҳид бўлиб йиқилгандан кейин байроқ тамонга Собит ибн Арқом тез борди-да, уни қўли билан ушлаб мусулмон лашкарлари ўртасида баланд кўтарди , токи тартибсизлик мусулмонларни тўзитмагай деб. Ва Собит байроқни кўтариб  Холид ибн Волид томонга йўналди ва деди:«Ол байроқни, эй Сулаймоннинг отаси». Холид собит ибн   Арқомга жавоб бериб айтди: «Йўқ байроқни олмайман,унга сен  ҳақлироқсан: ёшинг катта ва Бадрда қатнашгансан . Ва унга Собит жавоб қилди:«Уни ушла, сен мендан жангни билгувчироқсан ва Аллоҳга қасамки, мен уни фақат сен учун олдим». Сўнгра мусулмонларга қарата қичқирди:«Холиднинг раҳбарлигига рози бўласизларми?»Улар«Ҳа», дедилар. Ва туғма паҳлавон ўз ағумоғи устига ўрнашди. Ва байроқни ўнг қўли билан олдинга гўё у билан қаҳрамон тезда сакраб-сакраб босиб ўтадиган алангалик узоқ йўлда олишишлиги вақти келган берк эшикларни тақиллатиш учун чўзди. Бу очилиш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларида ва у Зот вафотларидан кейин, ҳатто тақдирлар унинг одатдан ташқари қаҳрамонлигининг белгиланган маррасига олиб боргунча. Жанг тақдири аниқланиб қолганидан кейин лашкар амирлигини Холид қабул қилди. Мусулмонлардан  қурбонлар кўп ва қанотлари қайрилган.  Рум лашкари эса сон-саноқсиз ва ҳар нарсани вайрон қилгувчи ғолиб бўлиб тантана қилган ҳолда.Бу ҳолатда     йўлбошчиси амалга ошириши кутилган ягона иш Ислом лашкарларидаги қурбонликларни тўхтатиш ва қолганларини жанг майдонидан  саломат олиб чиқиш эди.   Бу ўринда Аллоҳнинг қиличи бургутники сингари икки кўзини кенг жанг майдонига қадаб олдинга ўтди ва ҳаёлида нур тезлиги билан режалар тузди. Ва лашкарларни бир неча гуруҳларларга бўлди сўнгра ҳар бир гуруҳларга ўз вазифасини топширди. Ва етук даҳоси ва мўжизавий маҳоратини ишлата бошлади. Ҳатто Рум лашкари орасидан кенг очиқ йўл очди,натижада мусулмон лашкари соғ ва саломат чиқиб кетди ! Ва бу жангда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Холидга бу буюк лақабни муносиб  кўрдилар. Қурайш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан қилган сулхни бузади. Натижада мусулмонлар у Зот раҳбарлиги остида Маккани фатҳ қилиш учун қўзғаладилар. Ва лашкарларнинг ўнг тамонига Пайғамбар алайҳиссалом   Холид ибн Валидни амир қиладилар. Ва Холид Маккага мусулмон лашкари ва мусулмон уммати  бошлиқларидан бири бўлиб  кириб келади. Ва хаёлига гўдаклик хотиралари, унинг ширин  ўтлоқлари. Ва йигитлик хотиралари унинг жўшқин кўнгил очишлари келади. Сўнгра ўз умрини ожиз касод бутларга фойдасиз қурбон қилган узун кунлар хотиралари уни қўзғатади. Ва пушаймонлик қалбини эзмасидан илгари бу кўриниш улуғворлиги ва титроғи остида тўлиб тошади. Маккага босиб келаётган нур кўриниши. Ҳали жисимларидан азоб ва даҳшат асоратлари кетиб улгирмаган бечоралар кўриниши, улар ундан зулм ва тажовуз ила чиқарилган шаҳарга қайтмоқдалар унга кишнаб турган арғумоқлари устида ва хилтираб турган Ислом байроқлари остида қайтмоқдалар. Ва кеча Арқомнинг ҳавлисида муножот қилган шивирлашлари бугун Маккада янгратган етук такбирларга ва зафарлик кўркам таҳлилларга айланган ҳолда бутун борлиқ гўё  бир байрамга чўмгандек кўринади! Бу мўъжиза қандай комил бўлди? Бу ҳодисани изоҳи борми? Ҳеч нарса бу зафарлик жангчилар ўз такбири ва тахлиллари орасида баъзилари баъзиларига қараган ҳолда ҳурсанд бўлиб такрорлаётган бу оятдан ўзига ҳеч қандай изоҳ йўқдур:«Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ. Аллоҳ ўз ваъдасига ҳилоф қилмайди». Ва Холид бошини юқори кўтарди ва ҳавас , ҳайрат , меҳр ила уфқни тўлдиргани Ислом байроғига тикилди ва ўзига-ўзи деди::«Тўғри... Албатта, у Аллоҳнинг ваъдаси». Ва Аллоҳ ўз ваъдасига хилоф қилмайди! Сўнгра ўзини Исломга ҳидоят қилган ва ўзини ва бу буюк фатҳ кунида Маккага Исломни олиб келувчилардан бири қилган. Муртадлик лашкарлари ўзининг улкан ҳиёнатини амалга ошириш учун тайёрлана бошлаган чоғида буюк ҳалифа Абу Бакр мусулмонлар лашкарини шаҳсан ўзи бошлаб боришга азму қарор қилди. Ва саҳобаларнинг катталари уни бу қарордан қайтариш учун кўп умидсиз ўкинчлар қилдилар. Ва лекин у қатъийликда зиёда бўлди.  Абу Бакр мусулмонларни сафлади ва уларни бани Абс ва бани Мурра ва Зубён қабилалари кўп сонли лашкар сифатида чиққан томонга бошлади.  Уруш бошланди, сўнгра мусулмонларга қувватлик ва буюк ғалаба насиб бўлди. Ва ғолиб лашкар Мадинага ўрнашмасданоқ ҳалифа уларни келгувчи жангга чорлади. Ва муртадларнинг ҳабарлари ва тўпланишлари ҳар соатда ҳатари зиёда бўла борди. Ва Абу Бакр бу иккинчи лашкар устида ҳам бошлиқ бўлиб чиқди. Ва лекин саҳобаларнинг катталарининг сабри тугади. Ва ҳалифани Мадинада туришлигига якдил бўлди. Ҳазрат  Али Абу Бакрнинг йўлини тўсиб  у минган уловнинг тизгинидан ушлади.   Бас, унга айтди:«Қаерга, эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳалифаси ? Албатта, мен сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Ухуд кунида айтган сўзларини айтаман: «Қиличингни қинига сол, эй Абу Бакр, ва бизни ўз нафсинг билан (ҳатарга қўйиб) чўчитма». Мусулмонлар тарафидан бўлган бу якдил қарор олдида ҳалифа Мадинада қолишликка рози бўлди. Ва лашкарни ўн бир гуруҳга тақсим қилди, ҳар бир гуруҳга йўналишини белгилаб берди. Ва бу гуруҳлардан катта бир гуруҳга Холид ибн Валид амир бўлди.  Халифа ҳар бир амирга ўз байроғини топширгач, Холид тарафга йўналди ва унга хитоб қилди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтганларини эшитдим, Аллоҳнинг бандаси ва қабила биродари Холид ибн Валид қандай яхшидир. У Аллоҳнинг кофир ва мунофиқларига қарши суғирган қиличларидан бир қиличдир». мммм Холид бу лашкари билан бир жангдан иккинчисига ва бир ғалабадан иккинчи ғалабага ўтган ҳолда ўз йўлида давом этди, ҳатто ҳал қилгувчи жанг бўлгунча. Ямомада бани Ханифа ва унга қўшилган қабилалар ва барча муртадлик лашкарларининг энг ҳатарлисини тўплаган бўлиб унга Мусайламатул каззоб бошчилик қилар эди. Ва баъзи мусулмон кучлар Мусайлама лашкари билан ўз улушини тажриба қилиб кўпган ва уни енга олмаган эди. Холидга    халифанинг:«Бани Ханифа тарафга юрсин», деган буйруғи келди.  Холид юрди,  Мусайлама ибн Волиднинг ўзи томонга йўлга чиққанини билгач, лашкарни қайтадан тартибга солди. Ва ундан ҳақиқий хатар ва дахшатлик рақиб вужудга келтиради. Ва бу икки лашкар учрашади. Ва сиз тарих ва сийрат китобларида бу дахшатлик жангнинг боришини мутолаа қилгансиз.  Холид ўз лашкари билан Ямомага қараб турган баланд тепаликдан тушиб келди ва Мусайлама ўз кибри ва тажаввузида қарши олди. Лашкарнинг сафлари кўплитгидан охири билинмас эди!  Холид туз ва байроқларини аскар бошлиқларига бўлиб берди. Ва икки лашкар бир-бирига ҳамла қилди ва дахшатли жанг давом этди. Ва мусулмон шаҳидлари қаттиқ бўрон йиқитган боғга гулларидек пайдар-пай йиқилдилар! Ва Холид душманлар палласининг оғирлигини кўрди ва арғумоғи билан яқин тепаликка кўтарилди ва жанг майдонига тез-зийрак ва чуқур бир назар солди. Ва шу заҳоти лашкардаги заифлик нуқталарини идрок қилди ва ҳисоблади. Мусайлама лашкари тўсатдан қилган ҳамласи остида маъсулият ҳисининг заифлашганини кўрди. Ва шу лаҳзани ўзида барча мусулмонлар қалбда маъсулият ўтини охиригача алангалантиришга қарор қилди. Ва ўзига лашкарнинг ўнг ва сўл томонларидаги бошлиқларини чорлади. Ва уларни жанг майдонидаги ўринларини қайтадан тақсимлади. Сўнгра ғолиб товуши билан сайҳа тортди: «Бир-бирларингдан ажралиб туринглар бугун ҳар бир қабилани синовга дош бермоқликларини кўрмоқлигимиз учун».Ва барча алоҳида-алоҳида ажралиб турдилар. Мухожирлар ўз байроқлари остида ва ансорлар ўз байроқлари остида: Ва ҳар бир улуғ ўз байроғи остида ва шундай қилиб мағлубият келган вақтида уни қаердан келганлиги тамоман равшан бўлди. Ва нафслар қизиққонлиги шўълаланди ва ёлқинланиб ёнди. Ва азм ва ҳавасга тўлди.  Холид вақти-вақти билан такбир ёки таҳлил ёки сайҳа тортиб у билан буйруқ берар, натижада лашкарнинг қиличлари уларнинг ғояларига тўсувчи ва ишларига қайтарувчи бўлмаган тақдирларига айланар эди.  Саноқлик дақиқаларда жанг йўлалиши ўзгарди ва Мусайламанинг аскарлари ўнглаб ва юзлаб, балки минглаб йиқила бошлади, ҳалок қилгувчи пашша дорининг пуркалган заҳарлари ундаги ҳаёт нафасларини бўққан пашша каби! Дарҳақиқат, Холид ўзидаги кўтаринки кучни қаҳрабо (электр токи) янглиғ ўз аскарларига узатар ва уни руҳи барча лашкарига ўрнашган эди. Ва бу хислат ҳам унинг ёрқин туғма даҳоси ҳислатларидан бири бўлди.  Шундай қилиб, маъракаларининг энг ҳатарлиси ва урушларнинг энг қаттиғи даъвом этди. Мусайлама ўлдирилди. Ва унинг одамлари ва лашкарларининг жуссалари уруш майдонини тўлдирди ва тупроқ остига илалабад бу ёлғончи даъвогарнинг байроғи кўмилди. Ва Мадинада ҳалифа буюк олий Роббисига шукур намозини ўқиди, уларга бу ғалабани ва бу қаҳрамонни ато этгани учун.  Абу Бакр зийраклиги ва қалб кўзи бирла ўз юрти чегаралари ортидаги мужассам ёмонлик қувватларини Ислом ва унинг аҳлини келажагига таҳдид қилишидаги ҳатарлик даъвони идрок қилди. Ироқдаги форслар ва Шом шаҳарларидаги румликлар. Икки телба империя ўзининг узоқ насибаларидан л. Ироқдаги форслар ва Шом шаҳарларидаги румликлар. Икки телба империя ўзининг узоқ насибаларидан бўлган чириган ипларга осилар, Ироқ ва Шомда инсонларга ёмон азоб кўрсатар, бу янги дин байроғини ва унинг чўкичлари билан барча қадимий олам қалъаларига урган ва унинг фасоди ва қолдиғини суғуриб ташлаётган мусулмон арабларга қарши жанг қилишга мажбурлар эди. Шу пайтда буюк муборак ҳалифа Холид га ўз аскари билан Ироқ тамонга юришга буюрган кўрсатмаларини юборди. Ва бу қаҳрамон Ироққа юрди. Шоятки, бу саҳифалар унинг ғалаба карвонларига эргашиш учун кенг бўлса. У вақтда биз улардан ажиб ишларни кўрар эдик. ҳақиқатдан Ироқдаги ишини Кисронинг Ироқ шаҳар ва қишлоқларидаги барча волий ва нойибларидан мактублари бирла бошлади. Холид ибн Волиддан Форис ҳокимига: «Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Тўғри йўлга эргашганларга салом бўлсин. Аммабаъд. Хизматчиларини тарқатган ва мулкларингни тортиб олган ва макру ҳийлаларингни заифлаштирган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Ким намозни ўқиса ва қибламизга юзланса ва сўйган ҳайвонларимиздан еса, демак, у мусулмондир. Биз учун нима бўлса, унга ҳам шу нарса. Ва бизнинг зиммамизга нима лозим бўлса, унга ҳам шу. Агар сизларга бу мактубим борса, менга гаровларни юборингиз ва мендан аҳду вафо  кутингиз ва ундай бўлмаса, ундан бошқа маъбуд йўқ Зотга қасамки, сизларга сизлар ҳаётни суйган каби ўлишни суйгувчи қавмни юборгайман!»Ва унинг атрофига юборган изқуварлари Ироқдаги Форс бошлиқлари учун тайёрланаётган кўп сонли лашкарлар ҳисобларини олиб келди. Шунда у вақтни беҳуда кетказмади ва ўз аскарлари билан ботилни йўқ қилиш учун унинг устига юра бошлади. Ер унга ажиб суратда қисқариб борар эди. Исломнинг Ироқда Форс устидан эргашган ғалабаси Шомда Рум устидан шунга ўхшаш ғалаба қилишга даракчи бўлди. Абу Бакр  Сиддиқ турлик лашкарларини тЎплади ва уларнинг амирлигига бир неча моҳир саркардаларни қўйди. Абу Убайда ибн Жарох ва Амр ибн Ос,  Муовия ибн Абу Суфён ва бу лашкарларининг ҳабарлари Рум империаторига етиб борган вақтда вазирлари ва лашкарлар бошларига мусулмонлар билан сулҳ қилиш ва улар билан бой берувчи урушга кирмаслик билан насиҳат қилди ва деди:«Аллоҳга қасамки, уларнинг васвасларини Холид билан даволайман». Демак Рум барча даҳшатларини келтира берсин ва мусулмонлар билан бирга бу «малҳам» бор! Ибн Волид лашкарини сафлади ва уларни бир неча гуруҳларга ажратди. Ва Рум услубига мувофиқ Ироқда уларнинг биродари Форснинг уруш усулларидан ҳабардор бўлгандан кейин хужум ва мудафаанинг янги бир режасини қўлади. Ва маъраканинг ҳар бир ўринларини белгилаб берди. Ва тажжублиги шундаки албатта маърака ҳолид белгилаган ва кутгандек қадама-қадам ва ҳаракат-боҳаракат давом эди, хатто шундай кўриндики агар у жангдаги қилич зарбаларини олдин айтганида ўлчов ва ҳисобда ҳатто қилмаган бўлур эди. Румдан кутган ҳар бир ҳаракатни улар қилдилар. У олдин айтган ҳар бир юришни улар амалга оширдилар. Ва жангга киришишдан илгари лашкарнинг баъзи аскари, ҳусусан,  Исломга янги кирган кишилар Рум лашкарининг кўриниши  вужудга келтирган даҳшат ва қўрқувни кўрганларидан кейин қочиш эҳтимоли унинг ҳаёлини озгина банд этди. Холид ғалабага эришиш йўли бир нарсада деб билар эди. У Соботдир ! Ва яна  шуни билар эдики, албатта, икки ё уч кишининг лашкар ичида беқарорлиги   бутун душман лашкари қодир бўлмаган нарсаларни тарқатишлиги мумкин Бу сабабдан қуролини ташлаб орқа ўгириб қочган кишига нисбатан муросасиз тўсувчи эди.  Шу жангда − айни бу ямлук жангида − лашкар ўз ўрнини олганидан кейин мусулмон аёлларни  чақирди ва биринчи маротаба уларнинг қўлига қилич берди ва уларга ҳар бир томондан мусулмон сафларини орқасига туришга буюрди ва уларга айтди: «Ким орқа ўгириб қочса, бас, уни ўлдиринглар». Ва бу етук тадбир ўз вазифасини юксак даражада оқлади!  Жанг бошланишдан олдин Рум қўмондони унга бир қанча сўз айтмоқлик учун ўз қаршисига Холиднинг чиқмоқлигини талаб қилди. Ва унинг қаршисига Холид чиқди иккалалари икки лашкар орасини ажратиб турган ялангликда отлари устида юзма-юз келдилар.  Рум қўмондони « Холидга ҳитоб қилиб сўзлади: «Биз биламизки, албатта, сизларнинг юртларингдан очлик қийналишдан бошқа нарса чиқмаган. Агар ҳохласангизлар, ҳар бирларингизга ўн тилло пул ва уст-бош ва озиқ-овқат бераман ва сизлар юртларингизга қайтиб кетасизлар ва келгуси йилда яна сизларга шу миқдорда нарса юбораман».   Холид унга муносиб жавоб беришга қарор қилди ва айтди: «Албатта, бизларни юртимиздан сен айтгандек очлик олиб чиқмади ва лекин бизлар қон ичидаги қавмдирмиз ва билдикки, албатта, Румнинг қонидан кўра тоза ва иштиҳалик қон йўқ. Бас, шунинг учун келдик». Ва қаҳрамон арғумоғининг тизгинини бурди ўз лашкари сафлари тамон қайтган ҳолда. Ва байроқни баланд кўтарди, жангни эълон қилган ҳолда. «Аллоҳу Акбар», «Аллоҳ ҳар нарсадан буюкдир». «Жаннат шабодалари эсгин». Унинг лашкарлари отилган ўқдек жойидан қўзғалди ва дахшатнинг назири йўқ бир жанг бошланди.   Ва румликларга мусулмонлар томондан улар кутмаган нарсалар зоҳир бўлди. Холид ибн Валид ўз аскаридан юзтаси  билан Румнинг чап қанотига ташланадилар, ваҳолангки, уларнинг адади қирқ минг эди. Ва Холид ўзи билан бўлган юз кишига қарата сайҳа тортди: «Нафсим Унинг қудрат қўлида бўлган Зотга қасамки, Румда куч ва тоқат қолмади магарам кўриб турганларинг). Ва албатта, мен Аллоҳ сизларга уларнинг елкаларини (ерга текказмоқларингни) беришлигини умид қиламан. Юз киши қирқ минг кишига ҳужум қилиб  ғолиб бўл дилар. Ва лекин қандай ажабланиш бўлиши мумкин. Уларнинг қалблари буюк олий Аллоҳга бўлган иймонга тўла эмасми? Ва ҳаёт масалаларининг вафо ва ҳидоят ва ақл тўғрисида бўлган энг кўпи бўлган масалага ишонч билан тўлган эмасми? Ва уларнинг ҳалифаси «Ас Сиддиқ» розияллоҳу анҳу   эмасми. У шундай кишики, давлатлари дунё устида кўтарилган чоғида  Мадинада янги оламнинг янги пойтахтида ўз қўли билан беваларнинг қўйини соғмоқда. Ва икки қўли билан етимларнинг нонининг ҳамирини қормоқда. Ва уларнинг лашкарбошлари тажоввуз , зулм ва зўравонлик васвасаларининг малҳами ва ширк ва айнишлик ва қолоқлик қувватларига қарши Аллоҳнинг суғурилган қиличи Холид ибн Волид эмасми? Оё улар бундай бўлмадиларми? Демак, ғалаба шамоллари эсаверсин. Дарҳақиқат «Холид»нинг туғма даҳоси Рум қўмондонлари ва лашкарбошларини лол қолдирган, ҳатто улардан бирининг Жаржах бўлиб Холидни уруш орасидаги дам олиши вақтларидан бирида кўришиш учун чорлади.  Улар учрашган вақт да Румлик қўмондон Холидга қараб сўз бошлади: Эй Холид менга рост айтгин ва менга ёлғон гапирма, албатта, ҳур киши ёлғон гапирмайди. Аллоҳ сизларнинг Пайғамбарингизга осмондан бир қилич туширибди, уни кимга қарши суғурсанг, албатта, уни енгармушсан, шу тўғрими?» Холид айтди: «Йўқ». Бояги киши деди: «Бўлмаса, нега сен Аллоҳнинг қиличи деб номландинг?» Холид айтди: «Албатта, Аллоҳ бизга ўз элчисини юборди ва бизлардан баъзимиз уни тасдиқ қилди ва баъзимиз уни ёлғончи қилди. Ва мен ҳам ёлғончи қилувчилардан бўлдим, кейин  Аллоҳ қалбларимизни Исломга боғлади ва бизни ўз элчимиз билан ҳидоят қилди. Натижада биз ул Зотга байъат қилдик. Ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мени дуо қилдилар ва менга сен Аллоҳнинг қиличларидан бир қилич деб атадилар ва шундай қилиб мен Аллоҳни қиличи деб номландим» Румлик қўмондон деди: «Сизлар қайси нарсага чақирасизлар?» Холид айтди: «Аллоҳни бир деб билишга ва Исломга». У деди:«Бугун Исломга кирган кишига сизлар каби савоб ажр бўладими?» Холид айтди: «Ҳа ва афзалроқ». Ҳалиги киши айтди: «Қандай, ваҳоланки, сизлар биздан олдин киргансизлар-ку?!» Холид айтди: «Дарҳақиқат, биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга яшадик ва биз ул Зотнинг далилллари ва мўъжизаларини кўрдик. Ва биз кўрган нарсаларимизни эшитган кишининг осонлик билан Исломга келмоқлиги ҳақдир. Аммо сизлар, эй у Зотни кўрмаган ва у Зотни эшитмаган сўнгра иймон келтирган кишилар, албатта, ажрларинг каттароқ, агар ичларинг ва ниятларингни Аллоҳга рост қилсангизлар». Ва Румлик қўмондон сайҳа тортди ва отини Холид ёнига яқинлаштирди ва ёнида туриб айтди: «Эй Холид, менга Исломни ўргат». Ва мусулмон бўлди.  Аллоҳ учун икки ракат намоз ўқиди. Ундан бошқа намоз ўқимади, чунки  икки лашкар жангни қайтадан бошлашган эди. Ва румлик Жаржах мусулмонларнинг сафида шаҳидлик талабида аёвсиз жанг қилди, ҳатто у шаҳидликка эришди ва у билан зафар топди. Ногаҳон Мадинадан янги ҳалифа амирул мўъминин Умар ибн Хаттобнинг мактубини олиб келган хабарчининг келишлиги кутилмаган иш бўлди. Ул мактубда ал Форуқнинг мусулмон лашкарига саломи ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳининг ҳалифаси Абу Бакр ас Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг  вафот этганлиги хабари. Сўнгра унинг Холидни раҳбарликдан четлатиб  унинг ўрнига Абу Убайда ибн Жарроҳни тайинлаш ҳақидаги буйруғи бор эди. Холид мактубни ўқиди ва Абу Бакрга раҳмат сўраб ва Умарга тавфиқ сўраб пичирлаб илтижо қилди. Сўнгра мактубни олиб келувчи кишидан ундаги сўзларни бирор кишига изҳор қилмаслигини талаб қилди ва ўзи буюрган жойда туриб у ердан қимирламасликка ва бирор киши билан боғланмасликга буюрди. Абу Бакрнинг ўлими ва Умарнинг буйруқларини беркитган ҳолда жангга бўлган раҳбарлигини давом эттирди. ҳатто яқинлашаёзган ғалаба амалга ошгунча. Ва қаҳрамонимиз Абу Убайданинг олдига келиб оддий аскар ўз қўмондонига берадиган салом билан саломлашди. Ва бу ҳолатни Абу Убайда дастлаб ҳаёлида йўқ ғалабани амалга оширган қўмондоннинг ҳазилларидан бир ҳазил деб ўйлади. Ва албатта у бу ҳолатнинг ҳақиқат ва жиддийлигини билган чоғида Холиднинг икки кўзи орасидан ўпди ва унинг нафси аҳлоқининг буюклигига таҳсин ва офаринлар айтди. Албатта, бу мактуб амирул мўъминин Умар томонидан Абу Убайдага юборилган ва жанг тугагунча Холид беркитган. Ва бу иш баробар ундай бўлсин ёки бундай бўлсин фарқи йўқ. Албатта, бу икки ҳолатдаги Холиднинг йўналиши биз учун муҳимдир. Ва ҳақиқатдан у улуғлик ва буюклик ва етукликнинг энг чўққисига етган йўналиши бўлди. . Демак у учун амир ёки оддий аскарлик каби икковидан ҳар бири унинг ўзи иймон келтирган Аллоҳга ва ўзи байъат қилган Пайғамбарига ва ўзи қабул қилиб  унинг байроғи остида юрган динга нисбатан ўз бурчини адо қилишга бир сабабдир, халос. Ва унинг сарфлаган кучи  у итоат қилинган амир бўлган ҳолда итоатлик оддий аскар холидаги сарфлаган кучи кабидир. Ва дарҳақиқат, унинг ўз нафси устидан қилган бу буюк ғалабаси унга бошқалар учун тайёрлаётгани каби ўша вақтдаги мусулмон давлат ва мусулмон уммат устида турган ҳалифаларнинг намунавий нусхасини тайёрлади. Абу Бакр ва Умарнинг. Бу икки исм тил бу исмларни юзига чиқарар-чиқармас, ҳатто инсон буюклиги ва инсон фазилатларидан бўлган ҳар бир мўъжиза хаёлга келади.  Умар билан Холид орасидаги гоҳида йўқ бўлган дўстликка қарамасдан, албатта, Умарнинг адолати ва софлиги ва парҳезкорлиги ва одатдан ташқари буюклиги ҳаргиз Холиднинг наздида савол ўрнида турмас эди. Ва шу сабабдан унинг қарорлари шак-шубҳаларни чиқарган қалб парҳезкорлик ва тўғрилик ва ихлос садоқатдан ҳар бир етук ва покиза қалб етиб бора оладиган энг юксак даражага етиб олган эди. Амирул мўъминин Умар Холидга нисбатан ёмонлик ушламас ва лекин унинг қиличидаги тезлик ва ўткирликни танқид қилар эди. Ҳақиқатдан у бу фикрни Молик ибн Нувайра ўлдирилгандан кейин Абу Бакрдан уни бекор қилишни сўраган чоғида изҳор қилади. Ва айтди: «Албатта Холиднинг қиличида тезлик бор, яъни ўткирлик ,енгиллик ва шошилиш». Шу вақтда унга ҳалифа ас Сиддиқ жавоб берди: «Аллоҳ кофирларга қарши суғирган қиличини айблай олмайман». Умар Холидда тезлик бор демади, балки тезликнинг унинг қиличига нисбат беради. Шахсига эмас бу сўзлар амирул мўъминининг одоблигини эмас, балки шу қаторда Холиднинг тақдирлашини ҳам ифода қилади. Ва Холид бешикдан лаҳатгача харб кишидир. ҳаёти Исломдан илгари ва ундан кейин хатарга солувчи бир чавандознинг либосидир.  Ва қилич Холид ибн Волид каби одатдан ташқари жангчи қўлида бўлар экан, сўнгра уни ушловчи қўлни поклаш ва ўч олиш ҳарорати билан ёнган адоват ва фитналар билан қуршаб олинган дин учун муштоқ муҳаббат билан тўлган виждон ҳаракатга солар экан, демак, у каби қилични ўзининг қатъий мақсадлари ва тез ўткирлигидан воз кечиш қийиндир. Ва шундай қилиб, Холиднинг қиличини ўз эгасига кўп қийинчиликлар келтиришига сабаб бўлганлигини кўрамиз. Уни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам  фатҳдан кейи Маккага яқин бўлган баъзи араб қабилаларига юборган ва унга айтган вақларида: «Албатта, мен сени даъватчи қилиб юборяпман, урувчи эмас». Қиличи унга у Зотнинг буйруғидан ғолиб келди. Ва уни урушувчи давраига олиб борди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унга тавсия қилган даъватчилик даврасидан воз кечган ҳолда. Бу нарса Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўп қайғу чекишларига сабаб бўлди. У Зотга Холиднинг қилмишининг ҳабари етиб келгач қиблага қараб икки қўлларини кўтариб. Аллоҳга ушбу сўзлар билан узр айтган ҳолда турдилар: «Эй Аллоҳим, албатта, мен Холиднинг қилган қилмишидан айибсизлигимни сенга изҳор қиламан». Сўнгра Алини юбориб уларни қонлари ва молларининг хунини тўладилар.  Холид одатдан ташқари кучга эга эди. Ва уни қатъий бир иштиёқ ўзининг қадимий барча оламини бузишга чорлар эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уни«Ал Уззо»ни  бузиш учун юборганларида   қўлида чўкич билан ҳайкални бузаётган Холиднинг сиймосида бир бутун лашкар билан уруш қилаётган, душман аскарларининг бошини узаётган бир кишини кўрамиз. Холид ўнг қўли , чап қўли ва оёғи билан зарба урар ва парчаланган бўлаклар ва тушган тупроққа қаратдай деб  сайҳа тортар эди: «Эй уззо, сени улуғламайман, балки инкор қиламан. Албатта, мен  сени Аллоҳ хорлаганини кўрмоқдаман». Сўнгра уни ёқади, тупроғига ўт қўяди. Ширк кўринишлари ва унинг қолдиқларини ҳар бири Холиднинг наздида ал уззо кабидир. Холид  байроқлари остида турган бу янги оламда ундай нарсалар  учун ўрин йўқ. Ва Холид уларни тугатиш учун ўз қиличидан ўзга асбобни билмайди. Холид вафот этган куни( Аёллар Холид каби кишини туғишдан ожиз бўлди.)     Умар унга кўп йиғладилар ва одамлар кейин билдиларки, албатта, Умар Холиддан ундан ажраб қолганининг ўзигагина йиғламаяпти, балки ўлим Умардан бир фурсатни зое қилганига йиғлаяпти. Чунки у одамларнинг мафтун бўлишлари кетганидан кейин агар унга ўлим етмаганида, Холид Роббиси ҳузурига шошмаганида амирликни Холидга қайтаришга қарор қилган эди. Холидга дўстлари ва душманлари шундай таъриф берган эдилар:«Бир кишики ухламайди ва ҳеч кимни ухлагани қўймайди».  Албатта, бу кишининг ҳиди ва ҳушбўйлиги доимо ва абадий от кишнаган ва қиличлар ялтираган ҳамда мусулмон лашкарлари устида тавҳид байроқлари ҳилпираган вақтда мавжуд бўлади.У  айтар эди: «Менга келинчак ҳадя қилинган ёки ундан фарзанд билан ҳушхабарланган бир кеча мен учун муҳожирлардан бўлган сария (лашкар) орасида, улар билан тонгда мушрикларга ҳужм қиладиган қирғини қаттиқ кечадан суюкли эмас». Шу сабабдан ҳаётининг фожеаси , унинг фикрича, тўшагида ўлмоқликдир. Ваҳоланки, у бутун ҳаётини арғумоғи устида ва қиличининг товланиши остида ўтказган кишидир. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ғазот қилган ва қанча-қанча  шижоат соҳибларини енгган , Рум ва Форс тахтларини тупроқ билан бир текис қилган , Ироқда ерни қадамба-қадам босиб ўтиб ,уни ислом учун фатҳ қилган кишидир. Оддий аскарнинг оддийлиги ва камтарлигига эга бўлган амир. Ва амирнинг масъулияти ва куч қудратига эга оддий аскар бўлган ҳолда. Бу қаҳрамоннинг ҳаёт фожеаси ўз қаҳрамоннинг тўшагида ўлмоқлиги бўлди. Бу вақтда кўз ёшлари икки кўзидан оқиб айтди: «Дарҳақиқат, фалон ва фалон жангда қатнашдим ;жасадимда бир ўрин йўқки, унда қилич зарбаси ёки қилич суқилиши ёки ўқ тегиш жароҳати бўлмаса. Энди эса   тўшагимда, истагимга қарамай, туя ўлгандек ўлмоқдаман».   Ва сафар лаҳзаларини истиқбол қилган чоғда васиятини ёздиришга киришди.У бор бисотини Умар ибн Хаттобга васият қилиб қолдирди. Унинг қолдирган мероси  оти ва қурол аслаҳаси ҳамда бўрки (УНИНГ ИЧИДА РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ СОЧ ТОЛАЛАРИ БОР ЭДИ) . Ва охирида қаҳрамоннинг жасади ўз ҳовлисидан дўстлари елкасида кўтарилган ҳолда чиқди. Ва уни сафарга чиқувчи қаҳрамоннинг онаси уларга азм ялтирашлиги ғамгинлик пардасига аралашган икки кўзи билан кузатди ва видолашиб айтди:«Сен қавмнинг миллионидан яхшиси. Сен болаларини ҳимоя қилган арслондан ҳам шижоатлисан. Бас, сен тоғлар орасидан тўлиб оқаётган селдан ҳам саховатлисан.  Бу сўзни Умар эшитиб қалбининг уриши тезлашди,  кўз ёшининг отилиши кучайди. Ва айтди: «Онаси рост айтди. Аллоҳга қасамки, албатта, у ҳақиқатдан шундай эди». Қаҳрамон ўз хабгоҳига ётказилди. Ва дўстлари бош эгиб турдилар ,теграларидаги дунё жим, ҳомуш одоб сақлаб турар эди. Бу дахшатли жимликни биз ҳаёл қилган каби арқонини узиб ва Мадина кўчаларидан босиб ўтиб соҳибининг жасади орқасида унинг ҳиди ва муаттарлиги етаклаган ҳолда югуриб келган отининг кишнашидан ўзга товуш бузмади. Ва у ҳомуш жамоат ва нами кетмаган қабрга етганда бошини байроқ каби бурди ва унинг кишнаши қаҳрамон унинг устида туриб Форс ва Рум тахтларини титратган ва Ислом йўлидан барча орқага кетиш ва ширк қувватларини олиб ташлаган вақтларида қилганига тўла монанд шаклда баланд янгради..   Сўнгра икки кўзини қабрдан узмаган ҳолда, ҳожаси ва паҳлавонига бу иши билан видолашув саломини адо қилган ҳолда  кўзларидан кўп ва мўл ёшлар оққан ҳолда туриб қолди. Дарҳақиқат, уни Холид қурол аслаҳаси билан Аллоҳ йўлига вақф қилган эди. Ва лекин Холиддан кейин унинг белига ўтиришга бирор чавандоз қодир бўлармикан? Ёки от  ўз устига ундан бошқа кишини ўтқизармикан? Эй ҳар бир ғалабанинг қаҳрамони, сенга олқиш бўлсин!  Эй Абу Сулаймон, сенинг субҳингга мақтов бўлсин. Ва хотирангга улуғлик ва абадийлик ва муаттарлик бўлсин, эй Холид. Келинг, бизлар ҳам амирул мўъминин Умар билан бирга сен билан видолашиб ва сенга марсия айтган ушбу ширин, тотлик сўзларини такрорлайлик:«Аллоҳ Абу Сулаймонни раҳмат қилсин. Аллоҳ ҳузуридаги нарсалар бу ердаги нарсалардан яхшидир. Ва дарҳақиқат, у мақтовга сазовор ҳолда яшади. Ва бахтли ҳолда ўлди».Холид Муҳаммад Холид «Рижалун ҳавлар-Расул» китобидан.

07:25 / 27.06.2020
Аввалги мақола
Абу Талҳа Ансорий
Сахобалар
Ҳазрати Умарнинг Исломга келишлари
Жоҳилий жамият руҳида ўсган ҳазрати Умар Ислом янги пайдо бўлганида унга қаттиқ қаршилик кўрсатганлардан бири бўлганлар. Лекин у кишидаги соф табиат бир кун келиб ўзини кўрсатиши турган гап эди. Бунин...
15:58 / 23.08.2023 Батафсил...
Сахобалар
Адолатли сиёсат даҳоси
(Саид ибн Омир розияллоҳу анҳу) Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рисолат уммонларидан файз олиб ўсган ва ўша тенги йўқ зотнинг ҳидоят нурларидан насибаланиб, инсониятга йўл кўрсатган юлду...
14:29 / 22.08.2023 Батафсил...
Сахобалар
Фаришталар ювинтирган саҳоба
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларида, ҳижрий 3-санада жарчи ҳаммани Уҳуд ғазотига чорлай бошлади. Ҳанзала розияллоҳу анҳу бу нидони эшитиб, дарҳол қурол-аслаҳаларини олиб, урушга тайё...
17:02 / 31.07.2023 Батафсил...
Сахобалар
Абу Закариё Яҳё ибн Муоз Розий розияллоҳу анҳу
Абу Закариё Яҳё ибн Муоз Розий розияллоҳу анҳу — бу киши воизлик билан танилган. Ҳусайн воиз Кошифийга ўхшаб. Ҳаким-ўта ҳикматга бой бўлганлар. Ўткир жуда ҳам чуқур гапларни гапирганлар. Аллоҳ т...
16:00 / 27.07.2023 Батафсил...