22 жумадул аввал 1446
Тун қўйнида нур соғинчи!

Ой хижолат чекар, Ёр эса муштоқ,
Ёш ила намланган юлдузлар кўзи.
Зулматга нур берган ушбу шамчироқ,
Дунёни уйғотиб кўз юмди ўзи...

Нур сўнди. Юлдузлар кетишди учиб,
Уларсиз қоронғу, бўм-бўш коинот.
Истардим, кун келиб Ул Нурни қучиб,
Янгидан бошласам абадий ҳаёт.

Қанийди, шу Нурни кўрсайдим бир бор,
Бағримга боссайдим нужум қаршида.
Муҳаббатим унга қилсайдим изҳор,
Оламларнинг Робби Раҳмон Аршида.

Унинг тафтидан баҳра олсайдим,
О, қанчалар гўзал Нурнинг зиёси...
Қанийди, ҳузурида буткул қолсайдим,
Аммо менда йўқдир Усмон ҳаёси.

Қўлларим Ул Нурга бир бор етсайди,
Бир бора... бир бора Унга боқсайдим.
Руҳим Ул томонга учиб кетсайди,
Бир бора юзларим Унга боссайдим...

Қанийди, мен ҳам бир юлдуз бўлсам,
Кўзларимни Нурдан узмасам асло.
Қанийди, Нурнинг қўлида ўлсам,
Бирга қарши олса Рафиқи Аъло.

О, қанчалар гўзал хотимадир бу,
Нур ила Ёр томон интиқол қилиш.
Сўнгра ҳавзи Кавсардан бир пиёла сув
Нурнинг қўлларидан тўйгунча ичиш...

Ой хижолат чекар, Ёр эса муштоқ,
Ёш ила намланган юлдузлар кўзи.
Нурсиз қолиб кетган сарғайган бутоқ,
Тун қўйнида ўтирар, ёлғиз, бир ўзи...

Изоҳ:
Ёр - Аллоҳ, Нур - Расулуллоҳ, Ой - Азроил, юлдузлар(нужум) - саҳобалар, бутоқ - муаллиф.

Шамсуддин Файзиев Садруддин ўғли

13:55 / 12.12.2017
Назм
Одамлар йиғлашади, кино-сериал кўрганда...
Дунё обод бўлганди, Бошқа эди замонлар. Саодатга етганди Ҳатто мушрик, ёмонлар.   Сабаб, у вақт оламга Келган эди улуғ зот. Уммати эргашарди, Бахтли эди у ҳаёт. &nb...
15:16 / 04-ноябрь Батафсил...
Назм
Умматим денг, Расулуллоҳ!
Тўлса бир кун бу дунёнинг поймонаси,Насиб этсин Расулуллоҳ ҳимояси.Паноҳ сўрар Аллоҳимнинг бир бандаси,Маҳшар куни «умматим» денг, Расулуллоҳ!Тўним калта бўлса майли, устим ямоқ,Намоз учун тоза бўлса,...
01:07 / 25-сентабрь Батафсил...
Назм
Биз умматлар...
    Бугун сизга атаб мавлуд ўқилмоқда, Мадҳингизга минг салавот тўқилмоқда, Лек юрагим чок-чокидан сўкилмоқда, Суннатингиз қилолмаган ғўр умматмиз, Қадрингизга етолмаган шўр умматмиз....
11:51 / 21.02.2018 Батафсил...
Назм
Соғиндим
Соғиндим сизни илк кўрган кунимни, Айбламанг, ёлғон деб ўйлаб сўзимни,Ҳа ҳа, сизни кўрдим аниқ эсимда,Кўрганман сизни мен илк бор тушимда!Ўшанда мен ҳали ёш қизча эдим, Мактабда ўқиб юрган ўқувчи эдим...
14:06 / 12.12.2017 Батафсил...