20 жумадул аввал 1446
Одамлар йиғлашади, кино-сериал кўрганда...


Дунё обод бўлганди,

Бошқа эди замонлар.

Саодатга етганди

Ҳатто мушрик, ёмонлар.

 

Сабаб, у вақт оламга

Келган эди улуғ зот.

Уммати эргашарди,

Бахтли эди у ҳаёт.

 

Аллоҳнинг росули у –

Икки дунё сарвари.

Салом саловат сизга,

Ҳақ диннинг пайғамбари!

 

Буюк вужудингизда

Ваҳий эди омонат.

Етказдингиз бизларга,

Сизга бўлдик биз уммат.

 

Кўрдингиз етимликни,

Қолдингиз сиз қўлларда.

Мушриклар таъқиб қилди

Ясриб томон йўлларда.

 

Беаёв отилди тош,

Қилишди кўп ҳақорат.

Лекин ҳалим бўлдингиз,

Кўрсатдингиз жасорат.

 

“Сеҳргару девона”

Нималар дейишмади.

Баъзи бадбахт инсонлар

Росулни севишмади.

 

Қанча эди душманлар,

Қанча эди машаққат.

Аммо Ҳақ сизга берди

Тоғдек катта бир тоқат.

 

Сабрингизни ўйласам,

Ақлим тушунмас ҳамон.

Дуо қилардингизку,

Ёмон бўлса ҳам инсон.

 

Юрган изларингиздан

Тараларди тароват.

Суҳбат қилган инсонлар

Қалбан қилдилар роҳат.

 

Ҳабибуллоҳ набийим,

Эдингиз буюк сарвар.

Суннатингиз туфайли

Бутун олам мунаввар.

 

Раҳмли қалбингизда

Меҳрку, қанча миқдор?!

Салобатли бу танда

Яна қанча хислат бор?!

 

Аҳли оилангизга

Меҳр қилдингиз тортиқ.

Бундайин бир эр, ота,

Инсон йўқ сиздан ортиқ!

 

Васият қолдирдингиз,

Қуръон ила суннатни.

Видолашув онида

Унутмадиз умматни.

 

Умматим, ё умматим!

Деб ёшланди кўзингиз…

Қани эди бир кўрсам

Нурли чеҳра юзингиз.

 

Дуо қилдингиз доим

Бизларни кўрмай туриб.

Бизчи? Биз кетаяпмиз

Нафсни ортидан юриб.

 

Умматимни кечир! деб-

Қилса ҳам хато, гуноҳ.

Йиғлардингиз ёш тўкиб

Сўрардингиз сиз паноҳ.

 

Бизчи? Биз йиғлолмаймиз,

Қалблар қотиб бўлган-да!

Одамлар йиғлашади

Кино-сериал кўрганда…

 

Олам ўзгариб кетди,

Кўпаймасин маъсият.

Одамлар дунё истар,

Қолмади ҳаё-уят.

 

Фарқлашолмас одамлар

Ҳарому ҳалолидан.

Одамлар ғурурланар

Мансабию молидан.

 

Саҳобалар-чи, сизга

Суюкли эди аҳир.

Улар иймонларидан

Қилишарди кўп фахр.

 

Биз-чи, кибрланамиз,

Ҳар нени фоний билиб.

Бу лаҳзалик дунёдан

Ўтяпмиз кибр қилиб.

 

Сизнинг замонингизда

Қўрқишарди Роббидан.

Ҳозир одамлар қўрқар

Одамларнинг гапидан.

 

Ҳар қадамда гуноҳлар

Илм борар йўқолиб.

Одамлар бой-бадавлат,

Яшашар нолиб-нолиб.

 

Дунёга ҳавас катта,

Нафснинг хоҳиши улкан.

Мақсад дунёни кўзлаб,

Қалблар қора, қуриган.

 

Одамлар суннатингиз

Қўйдилар-ку унутиб.

Аҳир улар яшашар

Дунёдан нелар кутиб.

 

Фарзанди тўпни тепса

Чақиришмас намозга.

Илмданку гап очса

Чўзишади “бирозга”.

 

Бир нарса тўғрисида

Тинч қўймайди хаёллар.

Зийнатланиб юради

Ҳозирги кўп аёллар.

 

Балким илмсизликдан,

Балким, йўқ хоҳишлари.

Ҳаё қилинглар, деса

Ҳеч ҳам бўлмас ишлари.

 

Даврингизда аёллар,

Ҳаёси эди қат-қат.

Сабаби заифалар

Асли бир нозик хилқат.

 

Уларни азиз билиб

Севардингиз бағоят.

Бу ҳақда нозил бўлди

Қанча сура-ю оят.

 

Ҳадижа-ю Оишалар

Ҳозир жуда камнамо.

Бизларнинг қалбимизда

Тўла нафс, кибр, ҳаво.

 

Тўрт мукаммал аёлдан

Бири қизингиз эрур.

Улар ибрат бобида

Барчамизга дарс берур.

 

Қанча мусулмон аҳли

Десангиз ҳам нималар?!

Уларни туққан эди

Мўмина-муслималар.

 

Уларда кучли эди,

Катта эди бу ҳаё.

Бизларга ўхшаб асло

Хоҳлашмасди нафс-дунё.

 

Кийим таналарига

Бўлган эди кифоя.

У жисм-у руҳларини

Қилиб турган ҳимоя.

 

Эҳ, бу иффат, бу ҳурлик

Бизга анча бўлган ёд.

Ҳозир дунё ўзгача,

Замонавий бу ҳаёт.

 

Қизга одоб ярашар,

Кўпчилик ҳам бефарқдир.

Боиси улар бари

Дунёга чўккан, ғарқдир.

 

Эҳ Набий, сиз бўлсангиз,

Шу ҳолат бўлармиди?

Мусулмонлар устидан

Ёмонлар кулармиди?

 

Сиз бўлсангиз ер аҳли

Иймонлари ошарди.

Шайтон дўстини топмай

Узоқларга қочарди.

 

Қани эди, бир бора

Бўлсангиз эди бирга.

Олам ўзгарар эди

Кирарди бошқа хилга.

 

Ҳаёллар тиним бермас

Чарчайман ўйлаб-ўйлаб.

Қиёматку оз қолди

Вақт югурар йўл бўйлаб.

 

Яқин қолди ўқилар

Барча нома аъмоллар.

Лек, дунё бозорида

Ҳаридор кутар моллар.

 

Росулуллоҳ соғиндим,

Бир бор тушимда кўрсам…

Суҳбатингизни пойлаб

Йўлларингиздан юрсам…

 

Набийим қургим келар

Сиз билан узоқ суҳбат.

Дунё алдади бизни

Уни ичи кўп ғурбат.

 

Бир бора эшитолсам

Сиздан Қуръон тиловат.

Қани эди ўша вақт

Тўхтаб қолсайди соат.

 

Сизни кўп соғинамиз

Сизсиз йўқ бизга ором.

Қани эди қабрингиз

Ёнида берсам салом.

 

Сиз яшаган шаҳарлар

Ҳали ҳамон нурлидир.

Аммо жаҳон оммаси

Турфа хилу турлидир.

 

Қиёмат яқин қолди,

Қилиш керак кўп тоат.

Сиздан ё Ҳабибуллоҳ,

Кутамиз бир шафоат.

 

Жаннатда қўшни бўлсам,

Юрсам йўлларингиздан.

Қани эди сув ичсам,

Муборак қўлингиздан.

 

Набийўллоҳ муштоқман,

Бизларни сиз кечиринг.

Яна такрор айтаман

Кавсар сувлар ичиринг.

 

Аллоҳ авф этсин бизни,

Айтамиз биз истиғфор.

Сизни соғиндим роса

Тушимга киринг бир бор.

 

Бу дунёнинг ичида

Сизни соғинамиз биз.

Сизни интиқ кутади

Меҳрингизга муштоқ қиз…

 

Дунё обод бўлсайди

Бошқа бўлса замонлар…

Саодатга етарди

Барча яхши-ёмонлар…

Дадамирзаева Дурдона,

Тошкент давлат педагогика университети

Амалий психология факультети 1-курс талабаси

 

15:16 / 04-ноябрь
Назм
Одамлар йиғлашади, кино-сериал кўрганда...
Дунё обод бўлганди, Бошқа эди замонлар. Саодатга етганди Ҳатто мушрик, ёмонлар.   Сабаб, у вақт оламга Келган эди улуғ зот. Уммати эргашарди, Бахтли эди у ҳаёт. &nb...
15:16 / 04-ноябрь Батафсил...
Назм
Умматим денг, Расулуллоҳ!
Тўлса бир кун бу дунёнинг поймонаси,Насиб этсин Расулуллоҳ ҳимояси.Паноҳ сўрар Аллоҳимнинг бир бандаси,Маҳшар куни «умматим» денг, Расулуллоҳ!Тўним калта бўлса майли, устим ямоқ,Намоз учун тоза бўлса,...
01:07 / 25-сентабрь Батафсил...
Назм
Биз умматлар...
    Бугун сизга атаб мавлуд ўқилмоқда, Мадҳингизга минг салавот тўқилмоқда, Лек юрагим чок-чокидан сўкилмоқда, Суннатингиз қилолмаган ғўр умматмиз, Қадрингизга етолмаган шўр умматмиз....
11:51 / 21.02.2018 Батафсил...
Назм
Соғиндим
Соғиндим сизни илк кўрган кунимни, Айбламанг, ёлғон деб ўйлаб сўзимни,Ҳа ҳа, сизни кўрдим аниқ эсимда,Кўрганман сизни мен илк бор тушимда!Ўшанда мен ҳали ёш қизча эдим, Мактабда ўқиб юрган ўқувчи эдим...
14:06 / 12.12.2017 Батафсил...