22 жумадул аввал 1446
Набий алайҳиссаломнинг икки қўшнилари

Кунлардан бир кун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ансорий саҳобийлардан бирининг боғига кирдилар. Боғнинг салқинроқ бир жойида суви қуриб қолган бир кичикроқ қудуқ бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келиб шу қудуққа муборак оёқларини солиб ўтирдилар. Ортларидан Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу у зотни қидириб келиб, у киши ҳам оёқларини солиб ўтирдилар, кетларидан Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу келиб, худди шундай ўтирдилар. Сўнг Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу келиб қолдилар. Ҳолбуки, у кишига бу қудуқда жой қолмаганлиги учун бошқа жойга ўтирдилар. Аллоҳ таолонинг тақдири билан бу ажралмас уч дўстнинг бир қудуққа оёқларини солиб ўтиришлари ҳикмати уларнинг бир қабрга қўйилишларига боғлиқ бўлди…

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг касалликлари кучайиб кетганидан кейин барча аёлларидан Оиша розияллоҳу анҳонинг уйида қолишга изн сўрадлар. Чунки, Оиша розияллоҳу анҳо аёлларининг ичида энг ёши эдилар. Аёллари рухсат бергач, ўша уйда турдилар ва шу уйда, олтмиш уч ёшларида вафот этдилар. Дафн этилган жойлари ҳам шу уй бўлди.

Маълумки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин ўринларига Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу халифа бўлганлар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу “Вафот этганимда мени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оёқ томонларига дафн этинглар”, деб илтимос қилдилар. Барча бунга рози бўлди. У зот ҳам олтмиш уч ёшларида вафот этдилар ва васият қилган жойларига, Оиша онамизнинг уйи, Набий алайҳиссаломнинг оёқ тарафларига дафн этилдилар.

Вафотларидан кейин ўрниларига Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу халифа бўлдилар. У зот ҳам вафот этсалар, Оиша розияллоҳу анҳодан шу уйга қўйилишга рухсат сўрадилар. Шунда Оиша розияллоҳу анҳо: “Мен бу жойни ўзимга сақлаётган эдим, майли, ўрнимни Умарга бердим” дедилар. Ҳикматни қарангки, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ҳам олтмиш уч ёшларида вафот этиб, шу уйга дафн этилдилар. Бу уйда бўш жой қолмаганлиги боис Оиша розияллоҳу анҳо бошқа ерга қўйилдилар.
“Қиёматли дўст – ажралмас”, деб, бекорга айтилмайди. Мана бир минг тўрт юз йилдан ўтибдики, бу уч дўст ҳали ҳам бир уйда, бир жойда, ҳали ҳам биргалар..!

 


“Кўкалдош” ўрта-махсус ислом Билим юрти
3-курс талабаси Тошматов Каримуллоҳ.

00:05 / 27.06.2020
Сахобалар
Ҳазрати Умарнинг Исломга келишлари
Жоҳилий жамият руҳида ўсган ҳазрати Умар Ислом янги пайдо бўлганида унга қаттиқ қаршилик кўрсатганлардан бири бўлганлар. Лекин у кишидаги соф табиат бир кун келиб ўзини кўрсатиши турган гап эди. Бунин...
15:58 / 23.08.2023 Батафсил...
Сахобалар
Адолатли сиёсат даҳоси
(Саид ибн Омир розияллоҳу анҳу) Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рисолат уммонларидан файз олиб ўсган ва ўша тенги йўқ зотнинг ҳидоят нурларидан насибаланиб, инсониятга йўл кўрсатган юлду...
14:29 / 22.08.2023 Батафсил...
Сахобалар
Фаришталар ювинтирган саҳоба
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларида, ҳижрий 3-санада жарчи ҳаммани Уҳуд ғазотига чорлай бошлади. Ҳанзала розияллоҳу анҳу бу нидони эшитиб, дарҳол қурол-аслаҳаларини олиб, урушга тайё...
17:02 / 31.07.2023 Батафсил...
Сахобалар
Абу Закариё Яҳё ибн Муоз Розий розияллоҳу анҳу
Абу Закариё Яҳё ибн Муоз Розий розияллоҳу анҳу — бу киши воизлик билан танилган. Ҳусайн воиз Кошифийга ўхшаб. Ҳаким-ўта ҳикматга бой бўлганлар. Ўткир жуда ҳам чуқур гапларни гапирганлар. Аллоҳ т...
16:00 / 27.07.2023 Батафсил...