«Абул Ос мен билан гаплашганда тўғри сўзлади ва ваъда берганида менга ваъдасининг устида турди».(Муҳаммад соллаллоҳу алайхи васалламдан.)
Абул Ос ибн Рабиъ ал –Абшани Қурайш аҳлидан эди, новқирон, ёш, унга қараган одамни кўзига ташланадиган, ташқи кўриниши тиниқ эди. Ўзига тўқ таниқли оиладан, арабларнинг намунали қахрамонлардан бўлиб, шижоатлик, қўрқмас , ўзига ишонадиган хислатлар жамланган киши эди. Абул Ос арабларнинг тижорат меросига мухаббат қўйди. У кишда Яманга , ёзда эса Шомга тижорат қилгани борар эди. У кишининг карвонлари юзта туя ва икки юз кишидан иборат бўлиб Маккадан Шомга қараб қатнар эди. Ишончли ва ростгўй, олийжаноб бўлганлигидан одамлар ўзларининг савдо-сотиқ молларини унга ишонар эдилар. * * * Холалари Хадижа бинту Хувайлид Абдуллоҳ ўғли Муҳаммаднинг хотини эди. Абул Ос уларга ўз оналари каби мурожаат қилардилар, уларниг хам қалбларида ва уйларида яхши ўринда турар эдилар. Абдуллоҳнинг ўғли Муҳаммаднинг Абул Осга бўлган муҳаббатлари Хадижаникидан кам эмас эди. * * * Абдуллоҳ ўғли Муҳаммаднинг уйида йилар кўз очиб юмгунча ўтиб кетди. Унинг катта қизи Зайнаб мисоли чиройли гул каби ўсиб улғайди, шунчалар ёқимтой эдики, унинг қўлини сўраб Маккани ҳурматли кишилари совчи бўлишди. Нима учун сўрашмасин, ахир улар Қурайшнинг энг қадимги ва олий насабидан бўлиши билан бирга, Зайнаб яхши тарбияси ва ёқимтойлиги билан қурашликлар ота-оналарига маълум эди. Бироқ уларга қандай йўл бўлсин уни келин қилишлик, ораларида Макканинг ёш игити Абул Ос турганида. * * * Бир неча йилдан сўнг Муҳаммад соллаллоҳу алайхи васалламнинг қизлари Зайнаб билан Абу ал Оснинг тўйлари бўлиб ўтди. Вақтики келиб Маккага илохий нур келди, Аллоҳ ўзининг Расули Муҳаммад соллаллоҳу алайхи васалламга хақ динни туширди ва хамма ёққа етказишликка буюрди. Биринчилардан бўлиб хотинлари Хадижа бинт Хувайлид қабул қилдилар, кейин қизлари Зайнаб, Руқия,Умму Кулсум ва ёши кичик бўлишига қарамасдан Фотима қизлари ҳам Исломни қабул қилди. Лекин куёвлари Абул Ос қабул қилишликдан бош торди, ота-боболари динида қолишликни истади. Хотинлари Зайнабга ҳурматлари ва мухаббатлари эса ўзгармади. * * * Маккада Аллоҳнинг Расули ва мушриклар орасида келишмовчиликлар пайдо бўлганида, баъзи бир мушриклар ўзаро дедилар: «Шўрингиз қурсин,сизлар Муҳаммаднинг ишини ўз бўйниларингизга олиб ўз ўғилларингизни унинг қизларига уйлантириб қўйдингизлар. Агар сизлар қизларини қўйдириб юборсангиз, унда у ўз қизлари билан овора бўлиб, сизларини тинч қўяди...» Улар дедилар: «Бу жуда зўр фикр бўлди».Кейин улар Абул Оснинг олдига бориб дейишди: «Ўз хотинингни қўйиб юборгин, отасининг уйга олиб бориб қўй, эй Абул Ос ! Агар шу ишни қилсанг, биз сенга Қурайшнинг хохлаган қизини олиб берамиз ва хохлаган хурматли кишига киёв бўласан.» —Йўқ , қасам Аллоҳга!—деди уМен хеч қачон ўз хотинимнидан ажралмайман, сизларнинг барча аёлларингиз унинг ўрнини боса олмайди. Аммо Руқайя ва Умму Кулсумларни ажратишиб ўз оталари уйига қайтаришди. Бундан Расулуллоҳ жуда хурсанд бўлдилар, лекин Абул Ос ундай қилмади, уни хам шундай қилишини хохлаган эдилар, бу вақт хали мушриклар билан никох ҳаром қилинмаган эди. * * * Пайғамбар соллаллоҳу алайхи васаллам Мадинига хижрат қилиб кўчиб келганларидан сўнг у кишининг қўл остиларида мусулмонлар мушрикларга қарши «Бадрга» чиқишди. Абул Ос ҳам мушриклар тарафида тақдир тақозоси билан шу жангда қатнашди. Мусулмонлар билан жанг қилиш у кишига ёқмаса-да, уларга бирон бир ёмонликни хоҳламаса ҳам, мушриклар уни урушга олиб чиқишди, қавми уни мажбуран жанг қилишга тарғиб қилди. Бадр жангида мушриклар кўп бўлишига қарамасдан мусулмонларнинг қўли баланд келди. Душманнинг бир қисми асир олинди ва бошқалари яширинча қочиб қолишди. Бу асир тушганлар орасида қурайшлик Зайнаб бинт Муҳаммад соллаллоҳу алайхи васалламнинг эри Абул Ос хам бор эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайхи васаллам асирларни озод қилиб олиш учун бир мингдан то тўрт минг диноргача нарх чиқариб бердилар. Баъзи бир курайшнинг ҳурматли кишиларини бу нархлар қизиқтириб ўзларининг қавмдошларини озод қилишликка киришдилар. Мадина ва Макка оралиғида югуриб қолишди.Зайнаб ҳам эрлари Абул Осни озод қилиш учун одам юбордилар. Гаровга берилган тақинчоқлар орасида бир вақтлар Хадижа бинти Хувайлид хадя қилган тақинчоқ ҳам бор эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайхи васалламнинг олдиларига олиб келишганида бу тақинчоқни қўриб у Зотнинг юзларида ғам кўринди, Хадижа онамизни эслаб маҳзун бўлдилар ва саҳобаларга дедилар: - Зайнаб менга бу тақинчоқни эри Абул Осни озод қилиш учун юборибди, агар қарши бўлмасангиз ,унинг эрини озод қилиб. нарсаларини қайтариб берсак.. » «Биз розимиз, сиз нимани хохласангиз ва хурсанд бўлсангиз, бас, эй Расулуллоҳ!» дейишди сахобалар. * * * Абул Осни озод қилиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи васаллам унга Зайнабни Мадинага қайтариб жўнатишни шарт қилиб қўйдилар .Маккага қайтгандан сўнг Абул Ос тезда Пайғамбарга берган ваъдасини бажаришликка киришди: хотинларига йўлга отланишни тайинлаб, Макка ташқарисида оталарининг элчиси олиб кетиш учун кутиб турганини билдирдилар. Абул Ос йўлга озиқ-овқат таёрлаб, акалари Амр ибн Рабиъага туяларини бериб, хотинларини кузатиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи васаллам нинг одамларига топширишни буюрдилар. * * * Бўйинларига камонни осиб ва ўқдонларини олиб Амр ибн Рабиъа келини Зайнабни купа-кундузи туяга мингдириб қурйшликлар кўзи олдида Макка ташқарисига қараб йўл олди. Улар буни кўриб орқасидан бориб унга ташландилар, Зайнаб улардан қўрқиб кетди.. Амр ўқдонидан ўқ олиб камонга қўйиб уларга қараб ўқталиб деди: «Аллоҳга қасам! Ким унга яқинлашса, мен уни бўйнига шу ўқни санчиб қўяман» Уларни хаммаси яхши билишар эдики, Амр камондан бехато отар, хар бир отилган ўқ ўз жойига борар эди. Амр одамлар орасида турганида Абу Суфён ибн Ҳарб деди: — Эй амакимнинг ўғли! Бизга хархаша қилма, сен билан келишиб олайлик. Амр камонини ерга қаратгандан сўнг Абу Суфён деди : — Сен ўз харакатинг билан нотўғри иш тутдинг.. .. Сен ҳаммамизнинг кўз олдимизда Зайнабни олиб кетмоқчисан. Бадрда талофат кўрганимизни биласан, унинг отаси Муҳаммад бошимизга кўргуликларни солди.Агар сен унинг қизини очиқ олиб кетмоқчи бўлсанг..., қандай олиб чиқа оласан? Кавм унда қўрқоқ номини олади араблар орасида, сен бизни шарманда қилмоқчимисан. Шунинг учун уни уйига қайтариб олиб бориб қўй. Эри билан бир неча кун турганидан сўнг одамлар Зайнабни отасига қайтариб бериб юбордик, деб айтмасликлари учун. Кейин Зайнабни биздан яшириб олиб кетавер, уни ушлаб туришликка бирон бир баҳона қолмайди шундай қилсанг. Бу гапларга Амр рози бўлди, Зайнабни Маккага қайтариб олиб борди. Бир неча кундан сўнг кечаси Амр Маккадан Зайнабни олиб чиқиб кутиб турган ишончли элчилар қўлига топширди ва укасининг буйруғини бажарди. * * * Хотини билан ажрашгандан сўнг Абул Ос бир неча вақт Маккада яшади, кейин Шомга совдо-сотиқ учун жўнади. Шомдан Маккага қайтаётганида Абул Оснинг карвонида 170 одам ва 100га яқин туялар бор эди. Мадинанинг ёнидан ўтиб кетаётганларида Расулуллоҳнинг саҳобалари уларни қўлга олдилар. Абул Ос эса яшириниб қочиб қолди, уни қўлга ололмадилар. Кечаси тушгандан сўнг Абул Ос яширинча Мадинага кириб қоронғу кечада Зайнабни қидириб топиб келди ва ундан ёрдам сўради. Зайнаб унга ёрдам беришликка рози бўлдилар. * * * Бомдод намозига чиқиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи васаллам масжид меҳробида Аллоҳни улуғлаб турганларида Зайнаб шу вақт аёллар тарафида туриб деди: — Эй инсонлар! Мен Мухамммад соллаллоҳу алайхи васаллам нинг қизи Зайнабдурман, сизлар Абул Осни ҳимоямга олганимни айтмоқчиман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни тугатиб одамларга қараб ўгирилдилар ва улардан сўрадилар: — Сизлар хам мен эшитганимни эшитдингизми? — Ҳа, –деб жавоб беришди саҳобалар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайхи васаллам дедилар:
—Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, мен бу воқеадан бехабар эдим, хозиргина сизлар билан эшитдим. Кейин Абул Оснинг карвонини қўлга олган жамоатни чақириб уларга дедилар: «Бу инсоннинг бор мулкини қўлга киритибсизлар, агар сизлар яхши иш қилмоқчи бўлсангизлар, ундан олган нарсаларни қайтариб беринглар, бу қилган ишларингиз бизни хурсад қилади. Агар сизлар бундай қилишликни хоҳламасангиз, унда бу ўлжалар сизларники. Аллоҳ олдида сизларнинг бунга хаққингиз бор» Саҳобалар айтдилар : «Йўқ, бизлар унга тегишли молларни қайтариб беришликни ирода қилдик, эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи васаллам!» Қачон Абул Ос ўзиниг мол-мулкини олгани келганида, одамлар унга дедилар:«Эй Абул Ос, сен қурайшликлар ичида мартабанг улуғ, кейин Пайғамбар саллаллоҳу алайхи васалламнинг амакиларининг ўғил идирсан ва у кишига куёв эдинг, нима учун сен Исломни қабул қилмайсан? Биз сенга бу молларингни қайтариб берамиз, истасанг, биз билан қол, Исломни қабул қил». Абул Ос уларга жавоб бермай Маккага отланди ва у ерга борганидан сўнг ҳар бир омонат молларни ўз эгаларига топширганидан сўнг уларга қараб деди: — Эй қурайш ахли! Мен сизлардан биронтангизга тегишли молингизни олиб қолдимми? —Йўқ −, дедилар, сен бизга тегишли молнинг хаммасини қайтариб бердинг. Абул Ос дедилар: —Мен сизларга нима керак бўлса хаммасини қайтариб бердим, сизлар гувох бўлдингиз. Аллоҳга қасам! Мен Ислом динии Мадинада қабул қилмадим, сизларнинг молларимизни ўзлаштириб олибди, деб ўйламалигингиз учун . Молингизни қайтариб бердим, энди гувох бўлинг: «Аллоҳдан ўзга илох йўқ ва Муҳаммад унинг элчисидир» Абул Ос Маккадан Мадинага қараб йўлга чиқиб, Аллоҳниг Расули олдига бордилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайхи васаллам у киши хақида шундай дедилар: «Қачон менга гапирса, тўғри гапирди ва қачон менга ваъда берса, ваъдасининг устидан чиқди». Аллоҳ у кишидан рози бўлсин.