Биз siyrat.uz сайти ходимлари ўтган муборак Рамазон ойининг бошларида сиз азизларга:
«Ассалому алайкум, Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг садоқатли уммати! Келинг, муборак Рамазоннинг қутлуғ кунида тасаввурингизга бир эрк беринг-да, хаёлан асри саодатга сафар қилинг. Албатта, бундай сафардан мақсад – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан дийдор кўришиш. Мана, Мадинаи мунавваранинг бир кўчасида Оламлар Сарварига рўпара келиб қолдингиз. Умматларига марҳаматли, қиёматда шафоатчи, дуолари ижобат бўлган Зот рўпарангизда турибдилар. Шунда у Зоти шарифдан нимани сўрар эдингиз? Ёки Аллоҳ ёрлақаб, Ҳабибингиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни тушингизда кўриб қолдингиз. Дилингизда тугилиб турган ниятларингиздан қай бирларини сўрар эдингиз»,
деб айтган ва:
«Энг яхши жавоб ҳакамлар томонидан танлаб олинади ва мукофотига Ибн Ҳишомнинг икки жилдли «Ас-сийра ан-набавийя» китоби берилади»,
деб ваъда қилган эдик.
Мана, алҳамдулиллаҳ, сўров муддати ҳам тугади. Кўплаб мухлисларимиз юқорида айтилганидай, хаёлан у Зоти шариф билан учрашдилар, сўрарини сўрадилар... Қуйида мазкур жавобларни яна бир бор тақдим қилмоқдамиз. Сўров ғолибини аниқлашда сиз азизларнинг фикр-мулоҳазаларига ҳам суяниш ниятимиз бор. Шундай экан, ҳурматли сайтимиз меҳмони, сизнинг холисона фикрингиз биз учун ғолибни танлашда катта ёр%