25 рабиъул аввал 1447
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 25-куни

 
  • Ҳижрий 13-йил 25-робиъул-аввал куни (милодий 634-йил 30-май) мусулмонлар Шомнинг Бусро шаҳрини Холид ибн Валид қўмондонлигида фатҳ қилдилар ва бу Ислом тарихидаги Шомга бўлган биринчи фатҳ ҳисобланади.
  • Ҳижрий 306-йил 25-робиъул-аввал куни (милодий 918-йил 5-сентябр) Шофеъий мазҳабининг катта фақиҳи Аҳмад ибн Умар ибн Сурайж вафот этди. У зот Шофеъий мазҳабини тарқалишида ўзининг катта ҳисссасини қўшган олимлардан бири ҳисобланади.
  • Ҳижрий 1329-йил 25-робиъул-аввал куни (милодий 1911-йил 5-апрел) шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровий таваллуд топди. Бу зот 20-аср Ислом оламининг кўзга кўринган забардаст олимларидан бўлган.


Пайғамбарларга туширилган саҳифалар
الحمد لله رب العالمين وصلى الله وسلم على نبينا محمدٍ وعلى آله وأصحابه ومن تبعهم بإحسانٍ إلى يوم الدين    Савол: Пайғамбарларга туширилган саҳифалар ҳақида маълумот берсангиз.    Жавоб: Аллоҳ таоло уч юз ўндан ортиқ Расул пайғамбарларнинг ҳар бирига илоҳий китоб ёки саҳифалар юборган. «Ҳамма Пайғамбарлар бир дин ва ҳақ китоб билан келганлар»[1]. Аллоҳ таоло Қуръони каримда ўша китоблардан айримларининг номларини зикр қилган: Таврот (Мусо алайҳиссаломга[2]), Забур (Довуд алайҳиссаломга[3]) ва Инжил (Ийсо алайҳиссаломга[4]); яна Иброҳим ва Мусо алайҳиссаломларга саҳифалар[5] туширгани ҳақида ҳам хабар берган[6].  

[1] «Тафсири Ҳилол», 1-жуз, 203-бет. [2] Моида сураси 44-оят. [3] Исро сураси 55-оят. [4] Моида сураси 46-оят. [5] Нажм сураси 36 – 37-оятлар, Аъло сураси 18 – 19-оятлар. [6] Саҳиҳ қавлга кўра, Мусо алайҳиссаломга туширилган саҳифалар Тавротдан бошқадир.

16:04 / 16.03.2012
Нубувват
Шаъбон ойларида юз берган муҳим воқеалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сийратларида Шаъбон ойларидаги воқеалар   Ҳижрий 2 йил, шаъбон ойи (мил. 624 йил февраль) – Аллоҳ таоло мусулмонларга душманга қарши...
05:00 / 28.04.2017 Батафсил...
Нубувват
Ражаб ойларида юз берган тарихий воқеалар
(Ражаб уруш ҳаром қилинган тўрт ойнинг биридир) Ҳижратдан аввалги 9 йил, ражаб ойи (нубувватнинг 5 йили / мил. 614 йил апрель-май) – 16 нафар саҳоба Ҳабашистонга ҳижрат қилд...
12:56 / 28.03.2017 Батафсил...
Нубувват
Жумодул-ахиро ойларида юз берган тарихий воқеалар
Ҳижрий 2 йил, жумодус соний ойи (мил. 623 йил декабрь) – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир 150-200 муҳожир билан Қурайшнинг Маккадан Шомга йўл олган карвонига қарши ғазотга...
00:00 / 28.02.2017 Батафсил...
Нубувват
Жумодал аввал ойларида юз берган тарихий воқеалар
  Ҳижратдан аввалги 45 йил, жумодул аввал ойи (мил. 579 йил, апрель боши) – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саккиз ёшу икки ойу ўн кунлик бўлганларида боболари Абдулмутталиб...
14:08 / 26.06.2020 Батафсил...