Қатарлик продюсерлар[1] Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бутун инсониятга гўзал намуна бўлган ҳаётларини ёритувчи филм яратмоқчи бўлишяпти.
Қувайт KUNA ахборот агентлигининг хабар қилишича, 3 қисм (серия)дан иборат ушбу филмга жуда катта миқдорда пул, яъни 450 миллион доллар сарф қилинади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шарафларига бағишланган бу филм замон талабига мос бўлиши, жаҳон стандартига жавоб бериши ва ҳозиргача ишланган барча филмлардан устун бўлиши кўзда тутилган.
Кенг омма фойдалана олиши учун филм инглиз тилида бўлади. Маълумки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ролларини ўйнаш мумкин эмас. Продюсерларнинг хабарларига кўра, мазкур «техник қийинчилик» ҳам бартараф этилади. Олинажак филм сценарийси деярли тайёр экан...
[1] Продюсер – филмнинг ғоявий-бадиий ва ташкилий-молиявий томонларини назорат қилувчи шахс.