Робиъул-аввал ойининг 13-куни
- Ҳижрий 1-йил 13-робиъул аввал жума куни (милодий 622-йил 24-сентябр) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинаи мунавварага етиб келдилар.
- Ҳижратнинг 11- йили, раббиъул аввал ойининг 13-куни, яъни душанба куни эди. (Мелодий 632 йили, 6-ойнинг 8-кунига тўғри келади). Пайғамбар алайҳиссаломнинг ёшлари қамария йил ҳисоби бўйича 63 ёшу 3 кун, шамсия йил ҳисоби бўйича 61 ёшу 84 кун эди.

حَدَّثَنَا هَارُونُ بْنُ إِسْحَاقَ الْهَمْدَانِيُّ، قَالَ: حَدَّثَنَا عَبْدَةُ بْنُ سُلَيْمَانَ، عَنْ هِشَامِ بْنِ عُرْوَةَ، عَنِ ابْنٍ لِكَعْبِ بْنِ مَالِكٍ، عَنْ أَبِيهِ، قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَأْكُلُ بِأَصَابِعِهِ الثَّلاثِ وَيَلْعَقُهُنَّ
Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учта бармоқлари билан ер ва уларни ялаб қўярдилар».
حَدَّثَنَا أَحْمَدُ بْنُ مَنِيعٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا الْفَضْلُ بْنُ دُكَيْنٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا مُصْعَبُ بْنُ سُلَيْمٍ، قَالَ: سَمِعْتُ أَنَسَ بْنَ مَالِكٍ، يَقُولُ: أُتِيَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم بِتَمْرٍ فَرَأَيْتُهُ يَأْكُلُ وَهُوَ مُقْعٍ مِنَ الْجُوعِ
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хурмо келтирилди. У зотнинг очликдан орқаларидаги нарсага суянган ҳолда еётганларини кўрдим».
«Шамоил Муҳаммадий» китобидан
Абдулазиз Усмон таржимаси