Робиъул-аввал ойининг 15-куни
- Ҳижрий 322-йил 15-робиъул-аввал куни (милодий 934-йил 5-март) Фотимийлар давлати муассиси ва Мағриб араб давлатининг биринчи халифаси Убайдуллоҳ Маҳдий вафот этди.
- Ҳижрий 329-йил 15-робиъул-аввал куни (милодий 940-йил 8-декабр) Аббосийларнинг 20-халифаси Розий Биллаҳ Аббосий вафот этди. У Аббосийлар давлати тахтига 25 ёшида ўтириб, 7 йил ҳукмронлик қилди.
- Ҳижрий 773-йил 15-робиъул-аввал куни (милодий 1371-йил 26-сентябр) Усмонлилар қўшини “Гирмен” жангида балгар ва римликлар устидан ғалаба қозонди. Бу жангда Усмонлилар қўшини Андриатика денгиз соҳлига қадар ҳудудни эгаллади.
- Ҳижрий 1143-йил 15-робиъул-аввал куни (милодий 1730-йил 28-сентябр) Султон Маҳмуд I ибн Мустафо II Усмонлилар халифалиги тахтига ўтирди. У Усмонлилар халифаларининг 24-вакили ҳисобланади.

Британиялик ёзувчи, ақидалар қиёси ва уларнинг тарихи борасида долзарб асарлар ёзган собиқ роҳиба доктор Карен Армстронг ёзади: «Муҳаммад (алайҳиссалом) намунали шахс сифатида нафақат мусулмонлар, балки бутун инсоният, хусусан ғарбликлар учун ҳам муҳим сабоқ бера олган пешводир.
Унинг ҳаёти жиҳод эди. Жиҳод сўзи фақатгина дин йўлида қилинган жанг маъносига чекланиб қолган эмас. Жиҳод бу мужодала, яъни нимадир хатога қарши курашнинг бир туридир. Муҳаммад (алайҳиссалом) урушлар туфайли парчаланиб кетган, ўзаро жангу-жадаллар пароканда қилиб юборган Араб ярим оролида тинчлик ўрнатиш учун бор имкониятини сарфлади. Биз бугун Муҳаммаддан (алайҳиссалом) ўрнак олиб, йўлидан юрадиган кишиларга муҳтожмиз.
У ўз умрини адолатсизлик, монополия ва зулмга қарши курашга бағишлади. Муҳаммад (алайҳиссалом) ўша вақтда Араб ярим ороли жар ёқасига келиб қолганини англай олган. Бундан ташқари, қабилаларга сингиб кетган одатлар ҳаётий дастур бўла олмайдиган бефойда нарса эканини ҳам яхши билар эди. Шу боис, у киши ўз ҳаёти ва бор имкониятини янгича ҳаёт дастурини тузиб, тақдим этиш йўлида сарф этди».