Робиъул-аввал ойининг 26-кун
Ҳижрий 1369-йил 26-робиъул аввал куни (милодий 1950-йил 15-январ) мусулмон араб оламида Физика фани олимларидан бири Али Мустафо Мушрифа 52 ёшида вафот этди.
“Цивилизациялар энциклопедияси” муаллифи Вилл Дюрант айтади: «Агар биз нуфузли шахсиятларнинг буюклигини унинг одамларга бўлган таъсирига қараб баҳолайдиган бўлсак, Муҳаммад (алайҳиссалом) тарихнинг энг буюк кишиси, деб бемалол айта оламиз. У қўрқинчли зулмат ичра жазирама ҳаво ва бепоён саҳрога улоқтирилган халқнинг руҳий‑маънавий савиясини юксалтириш масъулиятини ўз зиммасига олди.
Муҳаммад (алайҳиссалом) бу мақсадига шундай бир муваффақият билан эриша олдики, бу борада тарихда ўтган бирор шахс унга яқинлаша олмайди. У киши каби ўз орзусига бу тарзда эриша олган киши камдан-кам топилади.
Муҳаммад (алайҳис салом) ўз даъватини бошлаганда Арабистон ярим ороли ширк ва бутпарастликка ботган, урушлар домига ғарқ бўлган ер эди. Аммо у зот вафот этганларида, у бирлашган, ўз низомига эга бир миллатга айланиб улгурганди».