22 жумадул аввал 1446
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ташқи кўриниши ўхшайдиган саҳобалар

    باسم الله، الحمد لله، والصلاة والسلام على رسول الله، و على آله و أصحابه أجمعين، أمّا بعد Савол: Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ташқи қиёфаси ўхшайдиган саҳобалар бўлганми? Бўлган бўлса, улар нечта ва кимлар? Жавоб: Уламоларимиз таъкидлашларича, Абдуманоф (Пайғамбаримизнинг тўртинчи боболари) уруғи ичида беш киши тана тузилиши жиҳатидан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга жуда ҳам ўхшар эдилар. Ҳатто баъзи кишилар уларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга алмаштириб юборишлари ҳам мумкин эди. Улар: 1.    Абу Суфён ибн Ҳорис ибн Абдулмутталиб. У киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиваччаларидан бири бўлиб, у зот билан эмикдош ака-ука ҳам ҳисобланар эди. 2.    Қусам ибн Аббос ибн Абдулмутталиб. У киши ҳам амакивачча бўлиб, Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳунинг ўғиллари. Самарқандда дафн қилинганлар. 3.    Соиб ибн Убайд ибн Абду Язид ибн Ҳошим. Имом Шофеъийнинг боболари. 4.    Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумо. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг набиралари. Ҳазрати Али ва Фотима онамизнинг бош фарзандлари. 5.    Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу. У киши ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиваччалари, ҳазрати Алининг туғишган акалари. (Манба: http://islom.uz/content/view/1766/138/)  
04:30 / 17.03.2012
Сахобалар
Ҳазрати Умарнинг Исломга келишлари
Жоҳилий жамият руҳида ўсган ҳазрати Умар Ислом янги пайдо бўлганида унга қаттиқ қаршилик кўрсатганлардан бири бўлганлар. Лекин у кишидаги соф табиат бир кун келиб ўзини кўрсатиши турган гап эди. Бунин...
15:58 / 23.08.2023 Батафсил...
Сахобалар
Адолатли сиёсат даҳоси
(Саид ибн Омир розияллоҳу анҳу) Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рисолат уммонларидан файз олиб ўсган ва ўша тенги йўқ зотнинг ҳидоят нурларидан насибаланиб, инсониятга йўл кўрсатган юлду...
14:29 / 22.08.2023 Батафсил...
Сахобалар
Фаришталар ювинтирган саҳоба
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларида, ҳижрий 3-санада жарчи ҳаммани Уҳуд ғазотига чорлай бошлади. Ҳанзала розияллоҳу анҳу бу нидони эшитиб, дарҳол қурол-аслаҳаларини олиб, урушга тайё...
17:02 / 31.07.2023 Батафсил...
Сахобалар
Абу Закариё Яҳё ибн Муоз Розий розияллоҳу анҳу
Абу Закариё Яҳё ибн Муоз Розий розияллоҳу анҳу — бу киши воизлик билан танилган. Ҳусайн воиз Кошифийга ўхшаб. Ҳаким-ўта ҳикматга бой бўлганлар. Ўткир жуда ҳам чуқур гапларни гапирганлар. Аллоҳ т...
16:00 / 27.07.2023 Батафсил...