24 жумадис сони 1447
Жумадул-аввал ойининг 18 куни

Ҳижрий 20 йил, милодий 641 йил 16 апрел куни ўн етти ойлик қамалдан сўнг Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу қўл остида Бобил қалъаси қулади. Бобил қалъасининг қулаши Мисрнинг фатҳ бўлиши ва шу билан бирга у ерга Ислом дини кириш учун замин яратди.

Ҳижрий 1149 йил, милодий 1736-1737 йил  Усмонлилар давлати Тифлисда Нодиршоҳ Афшорий билан Усмонлийлар ва Афшорийлар ўртасидаги чегараларни белгилаш бўйича келишув имзолади.

Ҳижрий 1323 йил, милодий 1905-1906 йиллар Усмонли султони Абдулҳамид II га қарши арманлар томонидан муваффақиятсиз суиқасд (султон масжиддан чиқиб, аравага ўтираётган пайт) уюштирилли. Бу воқеа Усмонлилар тарихида «Йилдиз суиқасди» номи билан машҳур.

Ҳижрий 1335 йил, милодий 1916-1917 Британияликлар Бағдодга кириб келди (усмонлиларни енггач). Яҳудийлар ва насронийлар уларни катта мамнуният билан кутиб олди ва ўзларини уларнинг ихтиёрига топширдилар.

Ҳижрий 1337 йил, милодий 1918-1919 йиллар Афғон амири Ҳабибуллоҳхон Жалолобод яқинида ўлдирилди (инглизларга бўйсунганликда айбланган). Сиёсий партиялар укаси Насруллоҳхонни амир деб эълон қилди. Бироқ Кобул ҳокими Амануллоҳхон пойтахтни эгаллаб, армия қўлловини олди. Насруллоҳхон эса амирликдан воз кечди.

Ҳижрий 1375 йил, милодий 1956 йил Судан Миср ва Буюк Британиядан мустақилликка эришиб, республика деб эълон қилинди.

Ҳижрий 1390 йил, милодий 1970 йил Асвон юқори тўғони қурилиши 11 йилдан сўнг якунланди.

 Ҳижрий 1405 йил, милодий 1985-1986 йиллар ArabSat номли араб сунъий йўлдоши орбитага учирилди.

 Ҳижрий 1426 йил, милодий 2005 йил Татаристон пойтахти Қозонда Кул Шариф масжиди очилди. Қурилиш 10 йил давом этди. Масжидда Ислом тарихига оид манбалар ва қадимий қўлёзмалар музейи бор.

 Ҳижрий 1428 йил, милодий 2007 Гону довули Арабистон денгизида пайдо бўлиб, Уммон соҳилларига катта зарар етказди. Сўнг тропик бўронга айланиб Эрон томонга йўналди.

 Ҳижрий 1429 йил, милодий 2008 Халқаро адлия суди Pedra Branca оролини Сингапурга, Middle Rocks архипелагини Малайзияга бериш ҳақида қарор чиқарди.

 Ҳижрий 772 йил, милодий 1370-1371 йиллар фақиҳ, олим, шайх Жалолиддин Иснавий вафот этди.

 Ҳижрий 1337 йил, милодий 1919 йил Афғонистоннинг тўққизинчи амири Ҳабибуллоҳхон вафот этди.

 Ҳижрий 1329 йил, милодий 1911-1912 йил фаластинлик олим Аҳмад Басису вафот этди.

 

 

14:49 / 10-ноябрь
Аввалги мақола
Кейинги мақола
Салавотлар
Тарихда бугун
Жумадул-аввал ойининг 23 куни
Ҳижрий 512 йил, милодий 1118-1119 йил Салбчилар Сур (Ливан) шаҳрини қамал қилди. Фотиймийлар ва Салжуқийлар мағлуб бўлиб, фаранглар шаҳарни эгаллади.  Ҳижрий 1257 йил, милодий 1841 йил Усмон...
12:43 / 14-ноябрь Батафсил...
Тарихда бугун
Жумадул-аввал ойининг 22 куни
Ҳижрий 1010 йил, милодий 1601-1602 йил Усмонли қўшини Емишчи Ҳасан Пошо бошчилигида юз минг аскардан иборат йирик олмон қўшини устидан ғалаба қозонади. Ҳижрий 1335 йил, милодий 1917 йил Усмонли...
12:41 / 13-ноябрь Батафсил...
Тарихда бугун
Жумадул-аввал ойининг 21 куни
Ҳижрий 504 йил, милодий 1110 биринчи Салб юриши қўшинлари Сайдо шаҳрини босиб олди. Ҳижрий 690 йил, милодий 1291 йил Мамлуклар султон Ашраф Халил қипчоқ турки б...
12:32 / 12-ноябрь Батафсил...
Тарихда бугун
Жумадул-аввал ойининг 20 куни
Ҳижрий 857 йил, милодий 1453 йил Усмонлилар султон Муҳаммад Фотиҳ Константинияни фатҳ этди. Шаҳар Византия империясининг минг йилдан ортиқ пойтахти бўлиб келган, унинг қулаши Европада катта акс-...
17:15 / 14-ноябрь Батафсил...