24 жумадис сони 1447
Жумадул-аввал ойининг 19 куни

Ҳижрий 978 йил, милодий 1570-1571 йил Испания қироли Филипп II фармон чиқариб, испан аскарларига андалусиялик мусулмонлар ва яҳудийларни ўлдириш, уларнинг аёлларини асир қилиш ваколатини берди.

Ҳижрий 1149 йил, милодий 1736-1737 йил Усмонлилар давлати Тбилисида Нодиршоҳ Афшарий билан икки давлат ўртасидаги чегараларни белгилаш бўйича келишув имзолади.

Ҳижрий 1347 йил, милодий 1928-1929 йил Мустафо Камол Отатурк даврида Туркия ҳукумати араб ёзуви ўрнига лотин ёзувини жорий этиш тўғрисида фармон чиқарди. 15 йил ичида (аввал газеталар, сўнг китоблар) тўлиқ қўллаш ҳамда арабча-форсча сўзларни босқичма-босқич чиқариш белгиланди.

Ҳижрий 1352 йил, милодий 1933-1934 йил Ироқ қироли Файсал I Швейцариянинг Берн шаҳрида вафот этди. Ўғли Ғозий бин Файсал Ироқ тахтига қирол бўлди.

Ҳижрий 911 йил, милодий 1505 йил қомусий олим мужаддид ва  фақиҳ Жалолиддин Суютий вафот этди.

Ҳижрий 1337 йил, милодий 1919 йил қирол Абдулазизнинг тўнғич ўғли Турки Аввал ибн Абдулазиз Ол Сауд вафот этди.

Ҳижрий 1352 йил, милодий 1933 йил Макка шарифи Ҳусайн ибн Алийнинг учинчи ўғли ва Ироқнинг биринчи қироли Файсал I вафот этди.

18:35 / 13-ноябрь
Аввалги мақола
Кейинги мақола
Салавотлар
Тарихда бугун
Жумадул-аввал ойининг 23 куни
Ҳижрий 512 йил, милодий 1118-1119 йил Салбчилар Сур (Ливан) шаҳрини қамал қилди. Фотиймийлар ва Салжуқийлар мағлуб бўлиб, фаранглар шаҳарни эгаллади.  Ҳижрий 1257 йил, милодий 1841 йил Усмон...
12:43 / 14-ноябрь Батафсил...
Тарихда бугун
Жумадул-аввал ойининг 22 куни
Ҳижрий 1010 йил, милодий 1601-1602 йил Усмонли қўшини Емишчи Ҳасан Пошо бошчилигида юз минг аскардан иборат йирик олмон қўшини устидан ғалаба қозонади. Ҳижрий 1335 йил, милодий 1917 йил Усмонли...
12:41 / 13-ноябрь Батафсил...
Тарихда бугун
Жумадул-аввал ойининг 21 куни
Ҳижрий 504 йил, милодий 1110 биринчи Салб юриши қўшинлари Сайдо шаҳрини босиб олди. Ҳижрий 690 йил, милодий 1291 йил Мамлуклар султон Ашраф Халил қипчоқ турки б...
12:32 / 12-ноябрь Батафсил...
Тарихда бугун
Жумадул-аввал ойининг 20 куни
Ҳижрий 857 йил, милодий 1453 йил Усмонлилар султон Муҳаммад Фотиҳ Константинияни фатҳ этди. Шаҳар Византия империясининг минг йилдан ортиқ пойтахти бўлиб келган, унинг қулаши Европада катта акс-...
17:15 / 14-ноябрь Батафсил...