Ҳижрий 1010 йил, милодий 1601-1602 йил Усмонли қўшини Емишчи Ҳасан Пошо бошчилигида юз минг аскардан иборат йирик олмон қўшини устидан ғалаба қозонади.
Ҳижрий 1335
йил, милодий 1917 йил Усмонли
қўшинининг бир бўлинмаси британияликлар Бағдодга кирганидан кейин Бағдоддан
чекиниб, Хонақин(Ҳанекин)га етиб келади. Ҳалил Пошо
хандақлар тайёрлашда муваффақиятсизликка учрайди.
Ҳижрий 1377 йил, милодий 1957-1958 йил Марокаш Қизил ярим ойи ташкил этилади.
Ҳижрий 1415 йил, милодий 1994 йил Иордания-Исроил тинчлик шартномаси «Водий Араба келишуви» имзоланади.
Ҳижрий 1338 йил, милодий 1920 йил Миср қироли Фаруқ I таваалуд топди.
Ҳижрий 578 йил, милодий 1182-1183 йил мутасаввиф шайх, Рифоия тариқати асосчиси Аҳмад ибн Али Рифои вафот этди.
Ҳижрий 1109 йил, милодий 1697-1698 йил шофеъий мазҳаби фақиҳи ва усул олими Абдулкарим ибн Саъдий Ғуззи вафот этди.
Ҳижрий 1339 йил, милодий 1921 йил ҳанафий мазҳаби фақиҳи ва саудий қозиси Абдуллатиф ибн Абдурраҳмон Мулла вафот этди.