12 шаввол 1447
Ражаб ойининг 3 куни

Ҳижрий 254 йил, милодий 868 йил ўн икки имомлардан бири Имом Али ибн Муҳаммад Ҳади Самрода заҳарланиб, суиқасд қилиниб ўлдирилди.

Ҳижрий 490 йил, милодий 1097 йил Салжуқийлар давлати пойтахти Никия (Ниcаэа-изник Туркия) салбчилар қўлига ўтди. Бу юриш натижасида 4 та салбчи тузилмаси вужудга келди: Урфа (ар-Руҳа) князлиги, Антакия князлиги, Триполи князлиги ва Қуддус қироллиги.

Ҳижрий 1089 йил, милодий 1678 йил Усмонли қўшини Украинадаги «Жаҳрин» қалъасини 32 кунлик қамалдан сўнг эгаллади. Бу уринишда 20 минг рус ва украин аскари ҳалок бўлди.

Ҳижрий 1356 йил, милодий 1937 йил Сурияда Фаластин масаласини муҳокама қилиш учун араб конференцияси ўтказилди. Бу пайтда Бирлашган Қироллик Фаластин устидан мандат ҳуқуқига эга бўлган ва яҳудий иммиграцияси кескин ортиб бораётган эди.

Ҳижрий 1433 йил, милодий 2012 йил Мисрда президентлик сайловларига овоз бериш бошланди. Бу 25 январ инқилоби ва Муҳаммад Ҳусни Муборак режимининг қулашидан кейинги биринчи сайлов эди.

Ҳижрий 1436 йил, милодий 2015 йил Мисрнинг собиқ президенти Муҳаммад Мурсий «Иттиҳодия воқеалари» ишида 20 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Ҳижрий 1277 йил, милодий 1861 йил Усмонлиларнинг сўнгги султони Муҳаммад VI (Меҳмет VI) таваллуд топди.

Ҳижрий 254 йил, милодий 868 йил мусулмон олими, Имомийларнинг ўнинчи имоми Али ибн Муҳаммад Ҳади вафот этди.

Ҳижрий 1288 йил, милодий 1871 йил мусулмон олими ва тунислик шоир, Зайтуналик уламо Маҳмуд Қабоду вафот этди.

Ҳижрий 1426 йил, милодий 2005 йил Жанубий Африкалик (келиб чиқиши ҳинд) мусулмон воиз, ислоҳчи ва мунозарачи Аҳмад Дийдот вафот этди.


15:54 / 24.12.2025
Аввалги мақола
Ражаб ойининг 2 куни
Кейинги мақола
Рамазон ойининг 1 куни
Тарихда бугун
Рамазон ойининг 1 куни
Ҳижрий 2 йил, Рамазон рўзасини мусулмонлар тутган биринчи кун. Айрим ривоятларда Рамазон рўзаси ҳижрий 2 йил, шаъбон ойининг 1 душанба куни фарз қилинган дейилади.Ҳижрий 20 йил, Амирул-мўминин Умар и...
17:12 / 20-февраль Батафсил...
Тарихда бугун
Шаъбон ойинг 26 куни
Ҳижрий 1255 йил, милодий 1839 йил Усмонлилар «Танзимат» фармонини чиқарди (давлатни ислоҳ қилиш йўлида).Ҳижрий 1374 йил, милодий 1955 йил Бандунг конференцияси (Индонезия) 29 та Осиё-Африка делегацияс...
15:19 / 15-февраль Батафсил...
Тарихда бугун
Шаъбон ойининг 25 куни
Ҳижрий 942 йил, милодий 1535 йил Усмонли садриазам Домод Иброҳим Пошо Франция билан имтиёзли шартнома (капитуляциялар)ни тузди. У Францияга ҳарбий-иқтисодий енгилликлар берди ва кейинроқ Усмонли флоти...
11:14 / 13-февраль Батафсил...
Тарихда бугун
Шаъбон ойининг 24 куни
Ҳижрий 13 йил, милодий 634 йил Мусанна ибн Ҳориса бошчилигидаги мусулмонлар сосоний форсларига қарши жанг қилиб, ғалаба қозонди.Ҳижрий 137 йил милодий 754 йил Аббосийлар даъватини бошлаган қўмондон Аб...
16:43 / 12-февраль Батафсил...