2 шаъбон 1447
Ражаб ойининг 4 куни

Ҳижрий 12 йил, милодий 633 йил мусулмонлар Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу қўмондонлигида Анбор шаҳрини фатҳ қилдилар.

Ҳижрий 199 йил, милодий 815 йил Ибн Табатабо Куфа волийси (аббосийлар халифаси Маъмун номидан тайинланган) устидан ғалаба қозонди.

Ҳижрий 948 йил, милодий 1541 йил Жазоирга ҳужум қилган испан ва Европа насронийлари аскарларига қарши жангга киришган Усмонлилар қўшини душман устидан ғалаба қозонди. Бу жангда салбчилардан 20 минг аскар қатл қилинди. Усмонлилар душманнинг 130га яқин ҳарбий кемаларини асир олдилар. Бу Усмонлилар тарихида қўлга киртилган энг катта ғалабалардан бири эди.

Ҳижрий 1106 йил, милодий 1695 йил Усмонли флоти Коюн (қой) ороллари яқинида Венеция флоти билан денгиз жангига киришди. Жангда венецияликларнинг 9 та кемаси чўкди, усмонлилардан эса бирорта кема чўкмади.

Ҳижрий 1437 йил, милодий 2016 йил Саудия Арабистони Вазирлар Маҳкамаси «Амр бил-Маъруф ва наҳй анил-мункар» ҳайъати фаолиятини қайта тартибга солди. Уларни бевосита ижро ваколатлари чеклаб қўйилди, ички хавфсизлик идоралари билан ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш талаби киритилди.

Ҳижрий 692 йил милодий 1293 йил мусулмон тарихчиларидан бири Муҳйиддин Абдуллоҳ ибн Рошидуддин ибн Аюдуз Зоҳир вафот этди. 

17:41 / 24.12.2025
Аввалги мақола
Ражаб ойининг 3 куни
Кейинги мақола
Каъбани қайта қуриш
Тарихда бугун
Ражаб ойининг 5 куни
Ҳижрий 15 йил, милодий 636 йил Холид ибн Валид бошчилигидаги мусулмонлар билан Рум лашкарларининг Ярмук водийсидаги жанги бошланди. Бу улкан жангда мусулмонлар ғалаба қозондилар. Бу ғалаба натижас...
17:50 / 25.12.2025 Батафсил...
Тарихда бугун
Ражаб ойининг 4 куни
Ҳижрий 12 йил, милодий 633 йил мусулмонлар Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу қўмондонлигида Анбор шаҳрини фатҳ қилдилар. Ҳижрий 199 йил, милодий 815 йил Ибн Табатабо Куфа волийси (аббосийлар хали...
17:41 / 24.12.2025 Батафсил...
Тарихда бугун
Ражаб ойининг 3 куни
Ҳижрий 254 йил, милодий 868 йил ўн икки имомлардан бири Имом Али ибн Муҳаммад Ҳади Самрода заҳарланиб, суиқасд қилиниб ўлдирилди.Ҳижрий 490 йил, милодий 1097 йил Салжуқийлар давлати пойтахти Никия (Ни...
15:54 / 24.12.2025 Батафсил...
Тарихда бугун
Ражаб ойининг 2 куни
Ҳижрий 725 йил, милодий 1325 йил сайёҳ Ибн Баттута дунё бўйлаб биринчи саёҳатини туғилган шаҳри Танжердан бошлайди, У Маккага бориб, ҳаж ибодатини адо этади.  Ҳижрий 920 йил, милодий 1514...
16:13 / 23.12.2025 Батафсил...