25 шаъбон 1447
Ражаб ойининг 5 куни

Ҳижрий 15 йил, милодий 636 йил Холид ибн Валид бошчилигидаги мусулмонлар билан Рум лашкарларининг Ярмук водийсидаги жанги бошланди. Бу улкан жангда мусулмонлар ғалаба қозондилар. Бу ғалаба натижасида Шом диёридаги исломий фатҳлар барқарорлашди.

 Ҳижрий 92 йил, милодий 711 йил Ториқ ибн Зиёд Ўрта денгизни кечиб Андалусга келди. Бу Сабта ҳокими Юлиён билан келишувдан кейинги фатҳ юриши эди.

 Ҳижрий 1367 йил, милодий 1948 йил Фаластин уруши сабабли Мисрда ҳарбий ҳолат  эълон қилинди.

 Ҳижрий 1376 йил, милодий 1957 йил Кувайт шаҳрини ўраб турган деворни бузиш ишлари бошланди. Мақсад шаҳар қурилиши кенгайишига йўл очиш эди. Тарихий ва туристик обида сифатида 5 та дарвоза сақлаб қолинди.

 Ҳижрий 1384 йил, милодий 1964-1965йил Кувайт Олий мудофаа кенгашини тузди ва уни Бош вазир раислигига бўйсундирди.

 Ҳижрий 1385 йил, милодий 1965 йил Марокаш мухолифат арбоби Маҳдий бин Барка Парижда бедарак йўқолди.

 Ҳижрий 1389 йил, милодий 1969 йил Ал Азҳарда Муҳаммад Фаҳҳам шайх Акбар лавозимига тайинланди.

 Ҳижрий 1419 йил, милодий 1998-1999 йиллар Синайни ривожлантириш лойиҳаси доирасида Нил сувлари «Ас-Салом» канали орқали ўтказила бошланди.

 Ҳижрий 1440 йил, милодий 2019 йил Жазоир президенти Абдулазиз Бутафлиқа бешинчи муддатга номзодини қўймаслигини ва 2019 йил 18 апрелга белгиланган президент сайловларини кечиктиришини эълон қилди. Бу икки ҳафталик оммавий норозиликлардан сўнг бўлди.

 Ҳижрий 499 йил, милодий 1106 йил мусулмон наҳв (грамматика) олими Ибн Баррий таваллуд топди.

 Ҳижрий 440 йил, милодий 1048 йил математика, физика ва астрономия олими Абу Райҳон Беруний вафот этди.

 Ҳижрий 1442  йил, милодий 2021 йил мисрлик, моликий мазҳаби фақиҳи Аҳмад Тоҳа Райён вафот этди.

 

17:50 / 25.12.2025
Аввалги мақола
Ражаб ойининг 4 куни
Кейинги мақола
Шаъбон ойининг 22 куни
Тарихда бугун
Шаъбон ойининг 22 куни
ВоқеаларҲижрий 588 йил, милодий 1192 йил Салб юришлари якунида Салоҳиддин Айюбий билан Ричард I (Англия қироли) Рамла сулҳини туздилар. Учинчи салб юриши мақсадларига эриша олмагач, томонлар насроний...
12:19 / 10-февраль Батафсил...
Тарихда бугун
Шаъбон ойининг 21 куни
Ҳижрий 489 йил Рим папаси Урбан II Европа қўшинларини Константинополга йиғиб, биринчи салиб юришини бошлашни эълон қилди. Мақсад Қуддусни мусулмонлардан тортиб олиш эди. Ҳижрий 1333 йил Яманнинг Лаҳ...
12:15 / 09-февраль Батафсил...
Тарихда бугун
Шаъбон ойининг 20 куни
Ҳижрий 852, милодий 1448 йил Султон Мурод II Европа иттифоқига қарши Косово жангида ғалаба қозонди.Ҳижрий 987, милодий 1579 йил Усмонли давлатининг бош вазири Соколлу Меҳмед пошо Истанбулда суиқасд оқ...
18:13 / 09-февраль Батафсил...
Тарихда бугун
Шаъбон ойининг 17 куни
ҲодисаларҲижрий 358, милодий 969 йил Фотимий қўмондони Жавҳар Сиқиллий Фустотга кириб, Ихшидийлар ҳокимиятига барҳам берди. Шундан сўнг Қоҳира шаҳрини (пойтахт) ва ал-Азҳар масжидини қуришни бошлаб бе...
19:21 / 05-февраль Батафсил...