Робиъул-аввал ойининг 26-кун
Ҳижрий 1369-йил 26-робиъул аввал куни (милодий 1950-йил 15-январ) мусулмон араб оламида Физика фани олимларидан бири Али Мустафо Мушрифа 52 ёшида вафот этди.
Савол: Қадимги даврлардаги подшоларнинг номлари ҳар давлатда турлича бўлгани маълум. Масалан: Ҳабашистонникига Нажоший. Савол: Кисро, Геракл каби номлар қайси давлат подшоларига тегишли бўлган?
Жавоб:
Нажоший – Ҳабашистон императори;
Кисро – Форс подшоҳи;
Фиръавн – Миср подшоҳи;
Муқавқис – Искандария подшоҳи;
Қайсар – Византия (Рум империясининг шарқий қисми) императори.
Туббаъ – Яман ўлкаси билан (Ҳазрамавтнинг) Шиҳр шаҳри подшоҳи;
Батлаймус – Юнон (ёки Ҳиндистон) подшоҳи;
Хоқон – Турклар подшоҳи;
Ҳирақл (Геракл) – Византия империясини милодий 610–717 йиллар мобайнида бошқарган сулола.
(Манбалар: Ибн Касир, «Ас-сийратун набавия», 2/29, «Ал-бидоя ван ниҳоя», 3/98).