13 шаъбон 1446
21 та.

21 та.

1. Абдуллоҳ (лақаби Забиҳуллоҳ).

Милодий 546 йилда туғилган. 571 йили 25 ёшида вафот этган.

2. Абдулмутталиб (исми Шайба, куняси Абул Ҳорис).

Милодий 497 йил туғилган. Бошида оқ сочи бўлгани учун онаси унга Шайба номини берган. «Рифода» (ҳожиларга таом бериш) ва «сиқоя» (ҳожиларга сув тарқатиш) отаси Ҳошимнинг вазифаси эди. Ундан кейин бу ишни Ҳошимнинг акаси Мутталиб олган. Абдулмутталиб эса амакиси Мутталибнинг ўлимидан сўнг мана шу вазифаларни бошқарди. Милодий 579 йил 82 ёшида вафот этган.

3.Ҳошим (исми Амр).

Қаҳатчилик йилларида Шом мамлакатидан, яъни ҳозирда Сурия, Иордания, Ливан ва Фаластин давлатлари жойлашган ҳудуддан карвон билан нон олиб келтириб, ҳаж зиёратига келганларга кўп бор «Сарид» (нонли таом) қилиб тарқатгани учун унга «Ҳошим» (яъни нонли таом тарқатувчи) лақаби берилган. Фаластиннинг Ғазза шаҳрида вафот этган. Пайғамбаримизнинг ҳошимийлар сулоласидан дейилишининг сабаби мана шу боболари Ҳошимга нисбатандир.

4. Абдуманоф (исми Муғийра).

Туғилганида биринчи бўлиб Маноф исмли бутнинг олдига олиб боришгани учун Абдуманоф, яъни манофнинг қули лақаби берилган. Яна чиройли, гўзал юзли бўлгани учун «қамарул батҳо» (яъни  чўлдаги ой) лақабини ҳам олган.

5.Қусай (исми Зайд).

У милодий 440 йили Маккада жумҳурий давлатга асос солган ҳамда «Рифода»(яъни  ҳожиларга таом бериш), «Сиқоя» (ҳожиларга сув тарқатиш) ва «Дорун Надва» (яъни  Макка парламенти)ни ташкил этган. Уруш байроғи ҳам фақат унинг қўли билан ўрнатилган.

6. Килоб (исми Ҳаким, куняси Абу Зуҳра).

Ов итларини кўпайтиргани учун Килоб лақабини олган. У икки ўғил – Зуҳра ва Қусайнинг отасидир. Буларнинг иккиси ҳам Пайғамбаримизга бобо бўладилар. Зуҳра она тарафдан бобо бўлгани боис, Пайғамбаримизнинг оналари Оминаи Зуҳрийя деб номланганлар.

7. Мурра.

8. Каъб.

Каъбнинг маъноси – шаъни улуғ, қадри баланд, машҳур. У исмига мос бўлган;

9. Луай.

10. Ғолиб.

11. Фиҳр.

У Қурайш қабиласининг асосчиси ҳисобланади. Лақаби Қурайш бўлган. «Қурайш»нинг «катта балиқ, акула» деган маънони англатади. У гўзал хулқли бўлган. Яман ҳукмдори Ҳассон Каъбани бузиб, тошларини Яманга олиб бориб, Каъбани ўша ерда қуриш нияти билан Маккага ҳужум қилганида, Фиҳр ака-укалари билан қўшин тўплаб, босқинчиларга қарши курашади ва Ҳассонни асир олиб, ғолиб бўлади. Қолаверса, Фиҳр ва унинг авлоди араб қабилалари ичида кучли, жасоратли ва қудратли бўлганлари учун ҳам араблар унга Қурайш лақабини беришган;

12. Молик.

13. Назр (исми Қайс).

14. Кинона.

15. Хузайма.

16. Мудрика (исми Омир).

Омирнинг оиласида уч ўғил бўлган. Бир куни уларнинг туялари қочиб кетади. Омирнинг отаси Илёс туяларни топа олмай жуда қийналади. Охири ўғилларини туяларни топиб келишга юборади. Икки ўғил ҳеч нарса топа олмай қайтиб келишади. Омир эса туяларнинг ҳаммасини топиб, отасининг олдига ҳайдаб келади. Шунда Омирга «Мудрика» (топқир) деган лақаб беришади. Кейинчалик одамлар уни исми билан эмас, лақаби билан чақирадиган бўлишган;

17. Илёс.

18. Музар.

19. Низор.

20.Маъадд.

21. Аднон.

У Ҳижоз, Нажд ва Тиҳома аҳолиси бўлмиш шимолий араб уруғларининг катта бобосидир.

«Раҳматун лил оламийн» китобининг иккинчи қисмида маълумот берилишича, Пайғамбаримиз билан 21- боболари Аднон орасида салкам 12 аср ўтган.[1]


[1] «Раҳматун лил оламийн», 2-китоб.

 
14:09 / 26.06.2020
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...