Робиъул-аввал ойининг 3-куни
Ҳижрий 1139-йил 3-робиъул-аввал куни (милодий 1779-йил 21-март) Усмонлилар империяси “Курижон” жангида эронликлар устидан ғалаба қозонганидан сўнг “Ҳамадон” шаҳрини қайтриб олди. Бу жангда эронликлардан 40минг жангчи қатнашди.
Ҳижратнинг биринчи йили ҳодисалари: ҳижрат санасининг бошланиши; Пайғамбар масжиди; ансор ва муҳожирлар ўртасида қардошлик; ансор ва яҳудийлар ўртасида ватандошлик; намоз учун азон; илк сариялар (шаҳар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кечаси душманнинг вазиятини аниқлаш учун чиқарилган ҳарбий гуруҳлар... - тарж.).
Иккинчи йил воқеалари: илк ғазотлар; қибланинг ўзгариши; Батни Нахла воқеаси; буюк Бадр ғазоти; Бани Қайнуқоъ ғазоти; диний ҳукмлардан рўза ва закот.
Учинчи йил воқеалари: Уҳуд ғазоти ва Ҳамро-ул Асад.
Тўртинчи йил воқеалари: Рожий воқеаси ва Биър-и Мауна воқеаси; Бани Назир ғазоти; хамр (ичкилик) ва қиморнинг таъқиқланиши.
Бешинчи йил воқеалари: ҳижоб (тасаттур) ҳақидаги оятнинг нозил бўлиши; Ҳандақ ғазоти; Бани Қурайза ғазоти.
Олтинчи йил воқеалари: Мурайсий ғазоти; диний ҳукмлардан таяммум; Ҳудайбия сулҳи.
Еттинчи йил ҳодисалари: ҳукмдорларни Исломга даъват қилиш; Ҳайбар фатҳи; Каъба зиёрати.
Саккизинчи йил воқеалари: Мута ҳарби; баъзи сариялар; Макка фатҳи; Ҳунайн ғазоти ва Автос; Тоиф қамали; ўлжаларни тақсимлаш; баъзи воқеалар.
Тўққизинчи йил воқеалари: Табук сафари; элчилар йили; тоифликларнинг мусулмон бўлиши; исломий ҳаж; Абу Бакрнинг ҳажга раҳбарлик қилиши.
Ўнинчи йил ҳодисалари: Арабистонда мусулмонликнинг ёйилиши; ҳазрат Пайғамбарнинг Вадоъ ҳажи.
Ўн биринчи йил воқеалари: Пайғамбаримизнинг хасталанишлари ва иртиҳоллари (вафотлари); ҳазрат Абу Бакрнинг халифаликка сайланишлари; Расули акрамнинг таъхизлари (ювилиб, кафанланишлари) ва дафн этилишлари.