3 жумадис сони 1446
Кейинги босқичдаги ташқи муносабатлар: илк «Ислом ва яҳудий» муносабати

Илк «Ислом − яҳудий»муносабати (ҳ. 1/м. 623); Бани Қайнуқоъ ғазваси (1/624); Бани Назир ғазоти (4/626); Бани Қурайза ғазоти (5/627); Ҳайбар фатҳи (7/628).

Илк «Ислом − яҳудий »муносабати

Мусулмонликнинг энг ёвуз душмани мушриклар эди. Тахликали душмани эса яҳудийлар бўлди. Яҳудийлар Мадинанинг муҳим ўрин тутган қавмларидан бўлиб, улар учга (Бани Қайнуқоъ, Бани Назир, Бани Қурайза) бўлинган эди. Баъзилари Мадинанинг ичида, баъзилари ташқарисида мустаҳкам қалъаларда яшарди. Деҳқончилик, ҳунармандчилик, тижорат, фоизчилик билан шуғулланишар, шу боис ҳам бой бўлишган эди. Мадинадаги Авс ва Ҳазраж номли араб қабилаларига пул қарз бериб, мудҳиш даражада устама фоиз олишарди. Шаҳарнинг бутун бойлик манбалари шу яҳудийларнинг қўлида эди. Мадинада улар билан рақобат қила оладиган кимса йўқ эди. Яҳудийлар қарзини тўлай олмаганларнинг мол-мулкигагина эга эмас, оиласи, фарзандларига ҳам эга бўлиб қоларди. Чунки қарз бераётганда кўпларнинг хотин-болаларини гаровга олар эдилар178. Яҳудийларнинг маккалик мушриклар билан ҳам тижорий алоқалари анча мустаҳкам эди.

Бойлик яҳудийларнинг ахлоқини бузган, эҳтиросларини орттирган, натижада турли хил зино ва фаҳш ишлари авж олиб кетган эди. Мадинадаги бутга сиғинувчи арабларнинг (яъни Авс ва Ҳазраж қабилаларининг) диний ва илмий савиялари яҳудийлардан анча паст эди.

Мадинада яҳудийларнинг бу моддий ва илмий обрўларига энг катта зарбани мусулмонлик берди. Расули акрам ҳижратнинг биринчи йилида ансор билан муҳожирларни бир-бирига қандай биродар қилиб, Ислом бирлигини қувватлантирган бўлсалар, ансор билан мадиналик яҳудийларни ҳам «ватандошлик» аҳдномалари ила бир-бирларига боғлаб қўйдилар. Бу аҳдномаларга кўра, мусулмонлар билан яҳудийлар ўз динларида эркин қоладилар; аммо Мадинага ташқаридан душман тажовуз қилса, мусулмонлар билан яҳудийлар муштарак ватанларини биргаликда мудофаа этадилар; икки томондан биттаси учинчи бир душман билан жанг қилгудек бўлса, иккинчиси унга ёрдам беради; сулҳ тузса, бу сулҳни тан олади; бироқ икки тараф ҳам Қурайшни ҳимоя қилмайди; гуноҳкорни, у ҳатто ақрабосидан бўлса ҳам, яширмайди; яҳудийлар билан мусулмонлар ўртасида чиқадиган ҳар қандай келишмовчилик-низоларга Расули акрам ҳакамлик вазифасини бажарадилар179.

Мусулмонлар билан яҳудийлар ўртасида тузилган бу фуқаролик келишувлари кўрсатадики, мусулмончилик еттинчи асрдаёқ бутун дунёга виждон ҳуррияти ва ўзаро ҳурмат намунасини намоён қилган.

Расули акрам ҳижрат муносабати билан Мадинага келган заҳотлари шаҳардаги бутун яҳудийлар билан алоҳида-алоҳида шартномалар туздилар.

Аммо Ислом дини жамики ахлоқсизликни қоралагани масаласи ўртага чиқди. Қуръони каримда, хусусан, Моида ва Нисо сураларидаги оятларда яҳудийларнинг ахлоқсизликлари маълум қилинарди. Шу туфайли ҳам яҳудийлар мусулмонликка душман бўлиб қолишди. Исломнинг Мадинадаги обрўйини ўз обрўларига қарши тахликали деб билган яҳудийлар бу душманликни янада кучайтириш ва авж олдириш учун Қурайшга тарафдорлик қила бошладилар.

Бир томондан, баъзи яҳудийлар мусулмонликни қабул қилган Авс ва Ҳазраж қабилаларининг орасини ковлаб, жоҳилият давридан қолган эски рақобатни жонлантиришга ҳаракат қилса, бошқа томондан, кўплари бир кун олдин мусулмонликка кирар, эртасига яна мусулмонликдан чиқар, бу билан Ислом динининг обрўйини туширмоқчи бўлишар эди.

Яҳудийлар орасида Исломга душманлик шунчалар ёмон тус олдики, ҳатто улар «аҳли китоб»дан бўлганлари ҳолда мушрикликни танлашдан, Расули акрамга қарши ёмон сўзлар айтишдан ҳам тоймадилар.

Тилларини ғўлдиратиб, калималарни нотўғри талаффуз қилишар, Қуръон оятларининг маъносини бузиб айтишар эди. Мусулмончиликка хурофотни тиқиштирган, Бани Исроил ўғиллари ҳақидаги эски ҳикояларни бўрттириб ҳамма ёққа тарқатганлар ҳам яҳудийлар бўлди. Айни шу масалада яҳудийлар мунофиқлар билан ҳам тил бириктирган эдилар.

 

Изоҳлар

178. «Асри Саодат», 1-жилд, 384-бет.

179. Ибн Ҳишом.

18:16 / 10.11.2012
Аввалги мақола
Кейинги мақола
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...