(Муҳаррам уруш ҳаром қилинган тўрт ойнинг биридир)
Ҳижратдан аввалги 53 йил, муҳаррам ойи (мил. 571 йил февраль охири ёки март боши) |
– Машҳур «Фил воқеаси» cодир бўлди. |
Ҳижратдан аввалги 10 йил боши, муҳаррам ойи (нубувватнинг 4 йили / мил. 612 йил ноябрь) |
– ошкора даъват бошланди; – саҳобалар сони, тахминан, бир юз ўттизга етди. |
Ҳижратдан аввалги 7 йил боши, муҳаррам ойи (нубувватнинг 7 йили / мил. 615 йил октябрь) |
– Қурайш раҳбарияти Дорун Надва (Макка парламенти)да мажлис ўтказиб, Бани Ҳошим, Бани Мутталиб уруғлари билан мусулмонларни иқтисодий ва ижтимоий қамал қилишга қарор қилди (ҳамда уларни роса 3 йил Абу Толиб дарасида қамал қилди). |
Ҳижратдан аввалги 4 йил боши, муҳаррам ойи (нубувватнинг 10 йили / мил. 618 йил сентябрь) |
– Қурайш тузган зулмкор битим бузилиб, қамал бекор қилинди. |
Ҳижрий 3 йил, муҳаррам ойи (мил. 624 йил июнь-июль) |
– Зу Амар ғазоти бўлди. |
Ҳижрий 4 йил, муҳаррам ойи боши (мил. 625 йил июнь ўртаси) |
– Абу Салама розияллоҳу анҳу сарияси бўлди. |
Ҳижрий 4 йил, 5 муҳаррам (мил. 625 йил 16 июнь) |
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдуллоҳ ибн Унайс розияллоҳу анҳуни мусулмонларга қарши қўшин тўплаётган Холид ибн Суфён Ҳузалийни тинчитиб келиш учун юбордилар; – шу ойда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хузайма қизи Зайнаб онамизга уйландилар. |
Ҳижрий 6 йил, 20 муҳаррам (мил. 627 йил 1 июль) |
– Муҳаммад ибн Маслама розияллоҳу анҳу сарияси бўлди. |
Ҳижрий (6 йил, зулҳижжа ойи охири ёки) 7 йил, муҳаррам ойи боши (мил. 628 йил май) |
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳудайбиядан қайтиб келганларидан сўнг, Ҳайбарга юриш қилишларидан бир неча кун олдин Ҳабашистон, Миср, Форс, Рум ва Уммон[1] подшоҳлари ҳамда Баҳрайн, Ямома ва Дамашқ амирларига мактублар юбордилар. |
Ҳижрий 7 йил, муҳаррам ойи (мил. 628 йил май-июнь) |
– Ғоба (Зу Қарад) ғазоти бўлди; – уч кун ўтиб, Ҳайбар ғазоти бошланди (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрат Алига қилган қуйидаги машҳур насиҳатларини ушбу жанг олдидан айтганлар: «Шошилмасдан, оғир-босиқлик билан улар орасига кириб бориб, энг аввал уларни Исломга даъват қилинг ва зиммаларидаги Аллоҳнинг ҳаққини уларга англатинг. Аллоҳга қасамки, cиз туфайли Аллоҳ бир кишини ҳидоят қилиб қўйиши сиз учун қизил туялар бўлишидан ҳам кўра яхшироқдир». Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу яҳудийларнинг энг ишонган паҳлавонлари Марҳаб ибн Ҳорисни ушбу жангда яккама-якка курашда ўлдирди). |
Ҳижрий 8 йил, муҳаррам ойи (мил. 629 йил май) |
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг катта қизлари Зайнаб розияллоҳу анҳо вафот этди. |
Ҳижрий 9 йил, муҳаррам ойи (мил. 630 йил апрель-май) |
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам турли қабилаларга закот йиғувчи (омил) саҳобаларни юборишни бошладилар; – асосан, Макка фатҳидан кейин Мадинага Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига турли қабила ва юртлардан элчи-вакиллар кела бошлашди (уларнинг кўпчилиги ҳижрий 9-10 йилларда айниқса, Табук ғазотидан кейин келишган); – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Уяйна ибн Ҳисн розияллоҳу анҳу бошчилигидаги эллик отлиқдан иборат сарияни Бани Тамимга юбордилар[2]. |
Абдул Азим Зиёуддин тайёрлади