23 жумадул аввал 1446
Яҳудлар ила мусулмонлар ўрталарида муоҳада
 

Юқорида баён қилундики, Мадинаи мунавварада мусулмонларға мухолиф икки фирқа бор эрди: яҳудлар ва мунофиқлар. Ҳазрат Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам аларнинг зоҳирий муомалаларин қабул этуб, ботиний муомалаларин Аллоҳ таолоға ҳавола қилуб эрдилар. Шунинг учун алар ила муоҳада қилдиларки, ўртада уруш бўлмайдур ва азият берилмайдур. Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душманлариға мадад бермайдурлар. Агар бир жамоа душман Мадинаға ҳужум қилуб келуб қолса, булар Ҳазрат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламға мадад берурлар. Мана бу муоҳадаға биноан Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам аларни ўз динларида озод яшамак учун озод қўйдилар.

Ҳижратнинг биринчи санасида сафарға чиқмағонларға икки ракъатлик намозлари тўрт ракъат қилунди. Ва асҳоби суфа учун масжиддин бир суфа таъйин этулди. Бу суфада моллари ва аҳлу авлодлари бўлмагон муҳожирлар туруб истиқомат қилур эрдилар. Ҳар кеча аларни Ҳазрат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалар уйлариға тақсим қилуб берур эрдилар ва бир қанчалари Онҳазрат соллаллоҳу алайҳи васаллам ила кеч таомин баробар тановул қилур эрдилар.

Ҳижратнинг биринчи санаси нубувватнинг ўн тўртунчи санаси бўлуб, Ислом тарихи бу санадин бошланди. Шул санада (нуқаболардин бирлари) жаноб Асъад ибн Зурора ансори киромнинг буюклари масжид таъмири тамом бўлмасдин илгари вафот қилдилар ва нуқаболардин (яна) бирлари жаноб Баро ибн Маърур ҳам шул сана Ҳазрат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинаи мунаввараға ташрифи қудум қилмасларидин аввал вафот этуб эрдилар.

Ва шул санада Мадина яҳудларин ҳар уч тоифалари Қайнуқоъ, Назир ва Қурайза ҳаммалари Ҳазрат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ила қилғон муоҳадаларин буздилар ва мухолифларға қўшулуб, бу Жаноб ила урушдилар. Кейин Онҳазрат соллаллоҳу алайҳи васаллам Қайнуқоъ жамоасини афв этдилар, Назир жамоасини Мадинадин ташқариға сургун қилдилар ва Қурайза жамоасин ўлдурушға ҳукм бердилар. Шул санада Бани Назир ҳақларида сураи Ҳашр ва Бани Қурайза ҳақларида сураи Аҳзоб нозил бўлди.

 
16:17 / 26.06.2020
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...