20 жумадул аввал 1446
Таждиди бинои Каъбаи шарифа

Онҳазрат соллаллоҳу алайҳи васаллам халқ ила яхши алоқа қилуб турдилар. Ўшал кунларда Қурайш жамоаси Каъбаи шарифа иморатларин таждид қилмак хусусида ўзаро маслаҳатда эрдилар. Чунки ниҳоятда зўр бир ёғин келуб, Маккаға катта бир сел келган эрди ва Каъбаи шарифанинг деворлари сел ҳужумидин ёрилиб, асоси камзўр бўлғон эрди.

Иттифоқо, ўшал кунларда тасодифан Мисрдин келуб турган бир кемани дарё тўфони Жидда соҳилиға отуб ташлаган эрди. Бу кема тижорат кемаси бўлуб, молики Боқум номлик бир Румий савдогар эрди. Қурайш бу воқеани эшитгач, алар тарафларидин Валид ибн Муғийра бир катта жамоа ила Жиддаға тушди ва кемани Боқумдин сотуб олдилар. Каъба таъмири учун Боқумдин мусоъада талаб қилдилар, ул ҳам қабул этди ва аввалдин Маккада бир нажжор қибтий ҳам бор эрди, ул ҳам ёрдам қилмакчи бўлди.

Вақтийки иморатға шуруъ қилдилар, тамом қабилалар бу муборак таъмирға шерик бўлдилар. Лекин Ҳажари асвадни ўз ўрниға қўйушда шиддатлик ихтилоф пайдо бўлди. Ҳар бир қабила бу тошни биз қўяйлик, дер эрди. Комил тўрт кун бу жанжал давом этди, охир Қурайшнинг ҳаммадин ёшда улуғ бир сардорлари Абу Умайя ибн Муғийра раъй бердики, бу хусусда ҳамма билиттифоқ бир кишини ҳакам қилсунлар, ўшал ҳакам нима ҳукм қилса, ҳамма қабул этсун. Бу маслаҳат ҳаммаға мақбул бўлуб дедиларки, шул соатда кимики ҳаммадин аввал Ҳарамға кирса, ани ҳакам қилайлук ва анга итоат қилайлук.

Иттифоқо, ўшал лаҳзада онҳазрат соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳарамға кируб қолдилар. Ҳамма баробар (هذا الامين رضيناه) «Ҳазал Амину розийнаҳу» дедилар, яъни мана амин бир Зот келдилар, шул Зотни ҳакам қилдук, нима ҳукм қилсалар, розидурмиз. Кейин жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам камоли зийракликларидин бир ажиб тадбир кўрдиларки, андин ҳамма қабила баробар хуш бўлдилар. Ҳазрат ўзлари бир катта чодир олдуруб ерға солдилар, анга ўз қўллари ила Ҳажари асвадни қўйдилар, кейин ҳар қабиланинг сардориға кўтаринглар, деб амр қилдилар. Ҳамма сардорлар чодирни баробар кўтаришиб Каъба қошиға келтурдилар. Кейин ҳазрат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз муборак қўллари ила Ҳажари асвадни Каъбадаги гўшасиға қўйдилар.

Жаноб рисолатпаноҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу қадар мухтасар тадбирлари ила бутун араб қабилаларини забардаст бир хунхўр жангдин сақлаб қолдилар. Чунки араблар ул замонларда арзимаган бир баҳона ила уруш бошлар эрдилар, ул урушлари йигирма йил, ўттуз йил давом этур эрди.

17:29 / 21.03.2012
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...