16 шаъбон 1447
2 та

2 та.

Мазкур фаришталарнинг иккита бўлганини имом Ҳоким Ибн Исҳоқдан ривоят қилиб, «Исноди саҳиҳ», деган. Заҳабий унинг фикрига қўшилган. Ибн Ҳиббон ҳам,«Саҳиҳ» деган.

Имом Муслим ривоятида ўша фаришталарнинг фақат биттаси зикр қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам болалар билан ўйнаб юрганларида, унинг олдига Жаброил алайҳиссалом келиб, уни ерга ётқизади. Кўкрагини ёриб, юракни олади ва ичидан қуюқ қора қонни чиқариб ташлаб: «Бу шайтоннинг сиздаги насибаси эди», дейди, сўнгра юракни тилла тоғорадаги замзам сувида ювиб, кесилган ерларини тикиб, яна жойига солиб қўяди».

Шу сабабли ҳам шайтон Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни, умуман, васваса қила олмаган!

Нафс уч хил бўлади: 1. «Нафси аммора» – ёмонликка ундовчи нафс.

«Агар Парвардигоримнинг Ўзи раҳм қилмаса,   албатта, нафс ёмонликка буюрувчидир».[1]

2. «Нафси лаввама» – маломатгўй нафс.

«Ва Мен маломатгўй нафсга қасам ичаман».[2]

«Маломатгўй нафс» Аллоҳ таолога ибодат қилишда бепарволик қилган эгасини маломат қиладиган нафсдир.

3. «Нафси мутмаинна» – хотиржам нафс.

«(Қиёмат Кунида солиҳ мўминларга хитоб қилиб, дейилур): «Эй хотиржам (бўлган) нафс».[3]

[1] Юсуф сураси, 53-оят.

[2] Қиёмат сураси, 2-оят.

[3] Фажр сураси, 27-оят.

 
18:50 / 02.12.2012
Аввалги мақола
4 ёшларигача
Кейинги мақола
Шаъбон ойининг 14 куни
Мақолалар
Салавотлар
وَقِيلَ لِرَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم: نَرَى مُؤمِناً يَخْشَعُ وَمُؤْمِناً لَا يَخْشَعُ، مَا السَّبَبُ فِي ذَلِكَ؟ فَقَالَ: «مَنْ وَجَدَ لِإِيمَانِهِ حَلَاوَةً خَشَعَ، وَمَنْ لَمْ يَجِدْهَا لَمْ...
10:54 / 30-январь Батафсил...
Мақолалар
Қиёматда барча пайғамбарларга шафоатчи бўлишдан афзал мақом борми?!
وَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : إِذَا كَانَ يَوْمُ الْقِيَامَةِ كُنْتُ إِمَامَ النَّبِيِّينَ وَخَطِيبَهُمْ وَصَاحِبَ شَفَاعَتِهِمْ غَيْرَ فَخْرٍ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.&nbs...
17:22 / 22.10.2025 Батафсил...
Мақолалар
Малаул аъло ва васийла салавоти
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28.06.2025 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...